Боҳодир эшов


  3-§. Араб халифалиги даврида Мовароуннахр



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

 


151 
3-§. Араб халифалиги даврида Мовароуннахр.
Сиѐсий тарих. 
VI асрнинг биринчи ярмида Арабистон ярим оролида 
асосини кўчманчи селий қабилалари ташкил этган Араб халифалиги пайдо бўлади.
Арабистон ярим оролида ислом динини ѐйиш орқали 
мустаҳкамланган бу давлат VII асрнинг бошларидан бошлаб ўз ҳудудларини ғарб 
ва Шарқ томонга кенгайтириш ҳаракатини бошлади. Хусусан 642 йилда 
Нахаванддаги жангда Эрон сосонийлари тор-мор этилгач Ўрта Осиѐ ерларига 
ҳужум учун имконият яратилади.
Арабларнинг Ўрта Осиѐга дастлабки юришлар Убайдуллоҳ ибн Зиѐд 
бошчилигида 651 йилда Марвни эгаллаш билан бошланди. Араблар Амударѐ 
(Жайхун)дан шимолда жойлашган ерларга "Мовароуннаҳр", яъни, "дарѐнинг 
ортидаги ерлар" деб ном беришади. Наршахий ва араб муаллифи Ёқут берган 
маълумотларга кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг шахсан ўзи Моварауннаҳрни 
буйсундиришни муқаддас деб ҳисоблаган ва исломга эътиқод этувчиларни бу 
муқаддас ишга даъват этган.
652 йилда араблар Балх шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлдилар. Ўша йили 
Амударѐдан ўтиб Моварауннаҳрга ҳужум қилиш режаси араблар учун 
муваффақиятсиз тугайди. Аммо, Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Амир 652 йилда 
Чағаниѐнни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу эса илк бор Моварауннаҳр ерларини 
эгаллаш эди. 654 йилда Суғддаги Маймурғ қалъасига арабларнинг биринчи 
ҳужуми бўлади. 657 йилда араблар Чағаниѐнга қайта юриш қилиб эфталитларга 
кучли зарбалар бердилар. Араблар кенг миқѐсдаги ҳужумларга тайѐргарлик кўра 
бошлаган эдилар. Манбаларнинг маълумот беришича, Мовароуннахрга юриш 
қилишдаги ҳарбий-сиѐсий тайѐргарликдан бири, халифаликнинг Басра ва Куфа 
шаҳарларидан 50 минг араб оиласи кўчириб келтирилиши ва Хуросоннинг турли 
шаҳарларига гарнизон сифатида жойлаштирилиши бўлди.
673 йилнинг охири - 674 йилнинг бошларида арабларнинг Хуросондаги 
ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиѐд Моварауннаҳрга ҳужум қилиб Ромитон ва Пойкандни 
эгаллайди ҳамда Бухоро шаҳрини қамал қилади. Аммо, бухороликлар ва 
туркларнинг иттифоқчи қўшинларидан қаттиқ қаршиликка учрагач, сулҳ тузишга 
мажбур бўлади.
676 йилда Хуросоннинг янги ноиби Саид ибн Усмон Бухорога юриш қилиб 
Бухоро маликаси Хутакхотўн қўшинларини тор-мор этади ва Самарқандга ҳужум 
бошлайди. Аммо, бир ой давом этган бу урушда Суғдийлар арабларга қаттиқ 
қаршилик кўрсатдилар. Натижада араблар сулҳ тўзиб орқага қайтадилар ва йўл-
йўлакай Термизни талон-тарож этадилар. 683 йилда халифа Язид вафот этганидан 
сўнг халифаликда тож-тахт учун кураш бошланиб кетади. Бундай вазиятда араблар 
яна Моварауннаҳрга ҳужум қилишдан деярли тўхтаб, ўз ички низолари билан банд 
бўлиб қоладилар. Халифа Абдумалик ибн Марвон (685-705 йй.) даврида ўзаро ички 
курашларга чек қўйилиб араблар Моварауннаҳрга жиддий ҳарбий харакатлар 
бошладилар.
Умуман олганда, арабларнинг ярим аср давомида Хуросон ноиблари 
Абдуллоҳ ибн Амир, Убайдуллоҳ ибн Зиѐд, Сайд ибн Усмон, Салмо ибн Зиѐд 
қабилар томонидан уюштирилган ҳужумлар талон-тарож қилиш, ўлкадаги ҳарбий-


152 
сиѐсий вазиятни ўрганиш, бойликларини олиб кетиш мақсадида уюштирилган эди. 
705 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросон ноиби этиб тайинлангач
Моварауннаҳрни бутунлай босиб олиш ҳаракати бошланади. Ўрта Осиѐдаги 
сиѐсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари билан тез-тез низоларга 
бориб туриши Қутайбага ниҳоятда қўл келган эди. 706 йилда у катта қўшин билан 
Моварауннаҳрга юриш бошлади ва Пойканд шахри 15 кунлик камалдан сўнг 
эгалланди.
Арабларга қарши турклар, Суғдийлар умуман, маҳаллий аҳоли ўзаро иттифоқ 
тузишга эришган бўлса-да, Қутайба найранг йўли билан бу иттифоқни бўзишга 
муваффақ, бўлди ва 708-709 йилларда Бухоро ва унинг атрофларига бир неча 
марта юришлар қилиб Бухорони забт этди. Қутайба 710 йилда Шуман, Насаф ва 
Кешни эгаллади. 710-712 йилларда Самарқанд ихшиди Тархун ва Хоразмшоҳ 
Хурзод Қутайба билан тинчлик сулҳи тўзиб унга йирик микдорда бож тўлайдилар. 
Аммо, Самарқанд аҳолисининг товон тўлашга қаршилик кўрсатиши, норозилик 
натижасида Тархуннинг тахтдан кетиши ва ўлими, Суғд подшоси ва Самарқанд 
афшини сифатида Гуракнинг тахтга ўтириши арабларнинг Самарқандга 
ҳужумлари учун баҳона бўлган эди. Шунингдек, Қутайба "Тархуннинг ўлими учун 
қасд оламан", деб эълон қилди ва Самарқандга ҳужум уюштириб, 712 йилда уни 
босиб олди. Муғ тоғи ҳужжатларининг маълумот беришича, 712-713 йилларда 
Суғд, Чоч, Фарғона ва Панжикент ҳокимлари арабларга қарши иттифоқ тўзиб 
вақтинча ғалабаларга эришган бўлса-да, Қутайба бу иттифоқка раҳна солиб, уларни 
тор-мор этишга муваффақ бўлди. 714 йилда Қутайба ибн Муслим турклардан 
келаѐтган ѐрдам кучини тўхтатиб қўйиш мақсадида Чоч воҳасига қайта бостириб 
кирди ва Исфижобни эгаллади. 715 йилда Қутайба Фарғонага иккинчи маротаба 
юриш уюштиради. Шу йили Қутайба ўзига душман бўлган халифа Сулаймонга 
қарши исѐн кутаради ва мағлубиятга учраб, ўлдирилади. Шундай қилиб, араблар 
қисқа муддат ичида Моварауннаҳр ҳудудларини босиб олдилар-ки, бунинг 
сабаблари қуйидагича эди:
1.
Ўлкада ҳукм сураѐтган сиѐсий тарқоқлик ва маҳаллий ҳукмдорларнинг 
ўзаро курашлари арабларга жуда қўл келган эди. Чунки, пароканда ва сиѐсий 
жиҳатдан тарқоқ ҳудудларни алоҳида-алоҳида забт этиш Қутайба учун қулай эди. 
2.
Ўзаро бирлашиш ҳаракатида бўлган ва иттифоқчилик учун ҳаракат 
қилган маҳаллий ҳокимлар орасига Қутайба турли найранглар билан раҳна солишга 
эришган эди. 
3.
Араблар ўзаро курашаѐтган ҳокимларнинг бирига иккинчисини енгиши 
учун ѐрдам кўрсатиб, кейин уларнинг ҳар иккисини ҳам бирин-кетин 
буйсундирдилар. Мисол учун, Суғдни забт этишда Қутайба араб қўшини
билан 
бир қаторда Хоразм, Бухоро ва Насафнинг кучларидан фойдаланган эди. 
4.
Араблар Мовароуннаҳрга қадар жуда катта ҳудудларни босиб олган бўлиб,
катта бойлик ва ҳарбий заҳираларга эга эдилар. Араблар қўшинига мунтазам 
равишда босиб олинган ерлар ва ички вилоятлардан янги ҳарбий кучлар сафарбар 
килиниб турилар эди.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish