150
Ҳоқонликдаги шаҳар аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ
билан шуғулланганлар. Деҳқончиликдаги тараққиѐт кўлами ва сифати ўзидан
кейинги уч тармоқ - ҳунармандчилик, қурилиш, савдо-сотиқ равнақи учун
катта туртки бўлган эди. Айнан шунинг учун ҳам бу вақтда темирчилик,
заргарлик,
кулолчилик,
дурадгорлик,
қуролсозлик,
тўқимачилик,
шишасозлик, чармгарлик каби ҳунармандчилик тармоқлари тобора ривож
топади. Турклар саррожлик, руда казиб олиш ва ундан қурол-яроғ ясашда
айниқса моҳир эдилар. Турклар ясаган қурол-яроғ ва зеб-зийнат буюмлари
ўзининг хилмахиллиги ва пишиқлиги билан ажралиб турган.
Бу даврда кончилик ишлари ҳам анча ривожланган. Олтин, темир, кумуш,
мис, тўзнинг бир неча хили, қимматбаҳо тошлар, турли маъданлар -Суғд, Шош,
Фарғона, Қашғар, Тоҳаристон каби вилоятлардан казиб олинганлиги манбаларда
аниқ кўрсатилган.
Ҳоқонлик даврида савдо-сотиқ ишларига алоҳида эътибор берилганлиги
боис, Буюк ипак йўли самарали ишлашда давом этди. Ўрта Осиѐ халқларининг бу
даврдаги асосий ҳамкорлари Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Византия эди. Бу
мамлакатларга тўқимачилик, ипакчилик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар,
улардан ишланган буюмлар, тақинчоқлар, дориворлар, наслдор арғумоқлар, бир
неча хил тўз, боғдорчилик маҳсулотлари, қазилма бойликлар ва ҳоказолар олиб
борилган. Савдо-сотиқда айниқса, Суғдий савдогарларнинг мавқеи кучли бўлган.
Шу ўринда хитойлик муаллифнинг қуйидаги маълумоти диққатга сазовордир:
"(Суғдий) эркаклар йигирма ѐшга тўлишлари билан қўшни мамлакатларга
ошиқадилар ва (савдо-сотиқда) қаерда (қўлайлик) ва манфаат бўлса (албатта) у
ерга кадам ранжида этадилар‖.
Хуллас, Ўрта Осиѐнинг Турк ҳоқонлиги таркибида бўлиши ўша давр
давлатчилик тарихи, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт учун муҳим аҳамиятга
эга бўлди. Аввало, Турк ҳоқонлиги жуда катта ҳудудлардаги туркий
қабилаларнинг бирлашуви ва жипслашувига кенг имкониятлар яратиб, Ўрта
Осиѐдаги айрим туркий халқлар шаклланишига асос солди. Яна бир аҳамиятли
томони шундаки, аввал Турк ҳоқонлиги, кейин эса Ғарбий турк ҳоқонлигининг
кудратли ва кўчманчиларга хос шиддатли ҳарбий ташкилоти, Суғдийларнинг
бевосита аралашуви туфайли олиб борган дипломатик сиѐсати Хитой, Византия ва
Эроннинг Ўрта Осиѐ илк ўрта
асрлар даври халклари ва элатларига нисбатан олиб
бораѐтган тажовўзкорлик сиѐсати йўлига мустаҳкам тўсиқ қўйди.
Бепоѐн дашт ва чул ҳудудларида, серҳосил ва серсув воҳаларда ташкил
топган улкан давлат бирлашмалари каттагина ҳудудлардаги шаҳарлар,
ҳунармандчилик, маданият, савдо-сотиқ ва ўзаро алоқаларнинг ривожланиши учун
кенг имкониятлар очиб берди. Масаланинг яна бир энг муҳим томони шундаки,
Турк ҳоқонлиги мавжудлиги давр – кўчманчилар маданияти инсоният
цивилизациясининг ўз йўналиши ва жиҳатларига эга бўлган ўзига хос ва бетакрор
тармоғи бўлиб, ўтроқ аҳоли маданияти билан аралашиб, уйғунлашган маданият
пайдо бўлиши даври бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: