Боҳодир эшов


“суюрғол”  атамасига бўшатиб берган бўлса-да, шайбонийлар даври айрим манбалари ва ҳужжатларида  “иқтоъ”



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

“суюрғол” 
атамасига бўшатиб берган
бўлса-да, шайбонийлар даври айрим манбалари ва ҳужжатларида 
“иқтоъ” 
атамасини учратиш мумкин. Чунки, иқтоъ, суюрғол, танҳо атамалари ва шу


260 
шаклдаги ер мулки ҳуқуқининг мазмуни бир-бирига деярли яқин бўлган. 
Яъни, бундай ер мулклари давлат олдидаги маълум бир хизматлари учун 
маълум ҳадя ѐки инъом маъносини англатган. 
Суюрғол шайбонийлар даврида ҳам кенг қўлланилган бўлиб, 
шаҳзодалар, йирик зодагонлар ва нуфузли дин пешволарига маълум шарт ва 
имтиѐзлар асосида берилган ер мулки бўлиб, у наслдан наслга ўтган. 
Суюрғол эгаси давлатга тўланадиган солиқлардан озод қилинган бўлиб, ўз 
суюрғолидан оладиган даромаддан ўз ихтиѐрича фойдаланган. Бундай 
имтиѐзли суюрғол 
“дарубаст суюрғол”
деб аталган. 
Шаҳарлар, туманлар ва ҳатто вилоятлар ҳам алоҳида хизмат кўрсатган 
шахсларга суюрғол қилиб берилган. Мисол учун XVI асрнинг бошларида 
Қарши Худойберди Султоннинг суюрғол мулки бўлган. 
Давлат ерлари деҳқонларга муддатсиз меросий фойдаланишга ижара 
сифатида берилган. Дарубаст сифатида мулк ва ер бериш, Абдуллахон II 
даврида айниқса ривожланиб, у ўзининг пирлари Хожа Ислом ва унинг 
авлодларидан Хожа Сааъдга ҳамда бошқа Жўйбор хожаларига бутун-бутун 
босиб 
олинган 
вилоятларни 
дарубаст 
сифатида 
ҳадя 
қилган. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу мулк меросий суюрғол (ҳадя) бўлиб, у 
барча солиқлардан озод қилиш ҳақидаги имтиѐзлар билан бирга ворисликка 
қолдириш ҳуқуқи билан берилган ер ва бошқа мулклардан иборат бўлган. 
Жўйбор хожаларининг Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Марв ва 
бошқа вилоятларда катта ер майдонлари бўлиб, бу мулклар мерос тариқасида 
авлоддан авлодга ўтган ва барча солиқлардан озод этилган. Хонлар ва бошқа 
йирик амалдорлар томонидан уларга ҳадя этилган ер мулкларидан ташқари
улар Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг серунум яйловларига, беҳисоб подаларга, 
катта шаҳарларда жойлашган ўз ҳунармандчилик дўконларига, савдо 
расталарига, тегирмонлар, ҳаммом ва карвонсаройлардан келадиган 
даромадларга ҳам эга бўлганлар. 
Каттадан-катта бойликларга эга бўлган Жўйбор шайхлари ўз хусусий 
ерларидан ташқари вақф ерлардан келадиган даромадни ҳам назорат 
қилганлар. Хожаларнинг давлат ишларидаги мавқеи шунчалик кучли эдики, 
улар ҳатто, амалдорларни юқори мансабларга тайинлаш ѐки четлатишда ҳам 
катта таъсирга эга бўлганлар. 
Шайбонийлар даврида ер эгалигининг қуйидаги асосий турлари мавжуд 
эди: 
1. Мулки султоний ѐки мулки мамлака (манбаларда мамлакаи девон, 
мамлакаи подшоҳий, замини мамлака, мамлакати султоний, мамлака 
атамаларида ҳам учрайди) давлатга қарашли ерлар бўлиб, бу ерларни сотиш, 
ҳадя этиш, вақфга бериш фақат хоннинг ихтиѐрида бўлган. 
2. Мулки холис ѐки мулки хурри холис-муълум шахсларга тегишли 
бўлиб, ҳукмдор томонидан давлат олдидаги хизматлари учун берилган 
шахсий ерлар (суюрғол, иқтоъ, тархон, тиул ва бошқ.) Бундай ерлар ва 
уларнинг эгалари дафтардор томонидан махсус дафтарга қайд этиб борилган. 


261 
3. Вақф ерлари-ҳукмдор ѐки бошқа шаҳслар томонидан диний 
муассасаларга мулк қилиб берилган ерлар ва суғориш иншоотлари. Бундай
ерлардан келган даромаднинг асосий қисми мутаваллилар, қозилар ва 
мусулмон диндорларига тушган. 
4. Қишлоқ жамоалари эгалик қиладиган ерлар. 
Шайбонийлар даврида деҳқончиликка алоҳида эътибор қаратилган 
бўлиб, авволо, суғориш тизимини тартибга келтириш учун қатор тадбирлар 
амалга оширилган. Бу жараѐнда минтақадаги йирик сув манбалари-
Зарафшон, Чирчиқ, Сирдарѐ, Амударѐ, Вахш, Мурғоб каби йирик дарѐлар ва
кўплаб кичик дарѐлар ҳамда кўллар, тоғ сувларининг имкониятларидан кенг 
фойдаланилган. Шайбонийхон дарида, сиѐсий беқарорлик йилларида, 
Абдуллахон II даврида сунъий суғориш ишларининг аҳамияти йўқолмаган. 
Ундан ташқари шайбонийлар даврида деҳқончиликнинг тараққиѐтини 
таъминловчи ислоҳотлар ўтказилган. Хусусан, қаровсиз ва лалми ерларни 
давлат мулкига киритиб, бундай ерларда деҳқончиликни ривожлантириш, 
деҳқончилик қилишни ҳоҳлаганларга ҳар томонлама ѐрдам бериш, маълум 
муддат солиқлардан озод этиш, ердан олинадиган солиқларни йиғишдан 
маҳаллий амалдорларнинг ўз мансабларини суистеъмол қилишларига йўл 
қўймаслик учун ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилган. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish