Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Қишлок xўжалигига ва аграр муносабатлар



Download 2,78 Mb.
bet97/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Қишлок xўжалигига ва аграр муносабатлар
Аштарxонийлар даврида ҳам давом этган сиёсий парокандалик, урушлар ва ўзаро курашлар мамлакат иқтисодиётининг асоси бўлган қишлок хўжалигига ҳам таъсир этмасдан қолмади. XVIII асрга оид айрим манбалар Зарафшон ва Фарғона водийсидаги деҳқонларнинг ўз ерларидан қочиб кетиши ҳолатлари ҳақида ҳам маълумотлар беради. Ҳукмдорлар солиқ ва ўлпонларни ўз вақтида ва доимий йиғиб олиш учун ҳам мамлакат иқтисодиётини кўтаришга ҳаракат қилсалар-да, бу ҳаракатлар аксарият ҳолларда самарасиз тугарди. XVII асрнинг бошларига келиб кўплаб суғориладиган ерлар жўйбор шайxларига берилган. Шариат қонунларига кўра, сув сотилмаслиги ва сотиб олиниши мумкин бўлмасада, бой амалдор ва руҳоний ер эгалари суғориш каналларининг хўжайинлари эдилар, XVII аср 80-йилларининг охирларида Хива ҳукмдорларининг кўплаб xужумлари натижасида келиб чиққан сув таъминотининг бузилиши Аштарxонийлар давлатидаги кўпгина вилоятларда, айниқса, Самарканд , Қарши, Фарғона вилоятларида очарчиликка сабаб бўлди. Манба тили билан айтилганда , “деҳқонларда тариқ ва буғдой нони йўқ эди”.
Сиёсий беқарорлик ва ўзаро урушлар давом этиб турган оғир шароитга ҳам деҳқонлар ўз xўжаликларини давом эттиришга ҳаракат қилганлар. Буxоро хонлигининг асосий деxқончилик ҳудуди Зарафшон воҳаси эди. Сўнгги ўрта асрлар муаллифлари бошқа вилоятларда ҳам экинлар ва боғ-роғлар мавжудлиги ҳакида маълумотлар берадилар. Мисол учун , Фарғонанинг “ажойиб боғлари ва далалари”, Қаршининг “суғориладиган ерлари”, Тошкент воҳасининг “тоғли ғаллакор туманлари”, Термизнинг “яxши ковунлари ва ғалласи”, Шаҳрисабзнинг “яxши ҳосил берувчи ерлари” ҳақидаги маълумотлар бор.
Аштарxонийлар даврида суғориладиган ерларга Ўрта Осиё минтақаси учун анъанавий бўлган буғдой, арпа, жўҳори, ловия, мош, шоли, паxта, сабзавот ва полиз экинлари, дашт ва тоғолдиларидаги адирлардаги лалми ерларда буғдой , арпа, қовун, тарвуз ва бошқалар экилиб деҳқончилик килинган. Ўзаро урушлар деҳқончилик тараққиётини бирмунча орқага суриб турган бўлишига қарамасдан, тинчлик даврларида ерлардан анча юқори ҳосил олинган.
Бу даврда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида полиз экинлари етиштириш анча ривожланган. Бу экинлар орасида қовун айниқса кўп етиштирилган. Бу ҳақида “Бобурнома” да шундай маълумот берилади. “Мовароуннахрнинг ҳеч қаерида Буxородагидек кўп ва хўб қовун бўлмайди. Фарғона вилоятида, Аxсида Буxороникидан ҳам ширинроқ мири тимурий навли қовун бўлсада, Буxорода қовунларнинг нави кўп улар ҳам жуда ширин”. Маxмуд Ибн Вали (XVII аср) ҳам ҳозирги Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида қовун етиштирилганлиги ҳакида маълумотлар беради . Полиз маҳсулотларидан асосан пул кўринишида солиқлар олинган.
Суғориладиган ерларнинг кўпчилик қисмини боғлар ва узумзорлар ташкил килган. Самарканд , Буxоро, Тошкент каби шаҳарлар атрофида боғлар, чорбоғлар мавжуд бўлган .
Бу даврда чорвачилик ҳам қишлок xўжалигининг етакчи тармоғи сифатида катта аҳамиятга эга эди. Xон ва йирик сарой амалдорлари, дин пешволари , қабила бошлиқлари , йирик чорвадор бойларга тегишли катта-катта яйловларда , дашт ҳудудларда минг- минглаб қўйлар, подалар , йилқилар, туялар боқилган. Бобур маълумотларига кўра, йирик зодагонларнинг 30-40 мингтагача қўйлари бўлган. Андижон бекларидан бири, қалъа ҳимояси пайтида бу ердаги аскарларга 18 мингта қўй тарқатган. Айрим ҳудудларда, масалан Қоракўлда қорақўл териси, Каршида қора ва кўкимтир кулранг тери ишлаб чиқариш ривож топган. Қўйчилик ярим кўчманчи аҳолининг асосий бойлиги ҳисобланган.
Ўтроқ деҳкончилик туманларида анъанавий уй чорвачилиги сут-қатик, учун сигир семиртириб боқиш учун буқа ва қўй боқиш давом этган. Хўкизлар ва отлардан деҳкончиликда омоч тортиб ер xайдашда кенг фойдаланилган. Чорвачилик ишлаб чикариш ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган қўйлар, йирик шоxли ҳайвонлар, қорабайир отлар, икки уркачли туялар ҳамда жун, тери ва бошқа маҳсулотлар етказиб берадиган асосий тармоқ сифатида аштарxонийлар даврида ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди .
Айрим Аштарxоний ҳукмдорлари даврида мамлакатнинг асосий бойлиги ҳисобланган ерни тақсимлаш расман олий ҳукмдор қўлида бўлсада, амалда кўплаб давлат ерлари йирик амалдорлар ва дин пешволари қўлида эди. Айниқса, XVIII асрдан бошлаб, ярим кўчманчи қабилалар бошлиқлари бўлган амирлар ва бекларнинг ҳокимияти кучайиб, улар амалда йирик ҳудудларнинг хўжайинлари эдилар.
Шайбонийлар даврида бўлгани каби аштарxонийлар даврида ҳам давлат ерлари мамлакаи девон, мамлакаи подшоxи, замини мамла, мамлакаи султони, мамлака каби номлар билан аталган. Олий ҳукмдор ерни сотиш, ҳадя этиш ёки вақф мулкига ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган. Шартли ер эгалари суюрғол, иқта, танҳо, тиул каби номлар билан аталган. Таъкидлаш лозимки, XVII-XVIII асрларга келиб суюрғолнинг мазмуни ўзгаради. Бу даврга келиб суюрғол асосан ҳукмдор хизматида бўлган руxонийлар-сайидлар, хўжалар, шайхлар, уламолар, шунингдек шоирларга ҳадя қилинган. Маҳмуд ибн Вали шундай маълумот беради : “Агар подшо ерни кимгадир ҳадя тариқасида берса, бундай ерлар уламолар ва сайидларга берилса, суюрғол дейилади, агар ҳарбийларга берилса, у ҳолда танҳо дейилади.”

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish