Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Солиқлар.Бухоро амирлигида энг асосий солиқ бу ердан олинадиган хирож



Download 2,78 Mb.
bet105/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Солиқлар.Бухоро амирлигида энг асосий солиқ бу ердан олинадиган хирож солиғи эди. Бу солиқ амлокдор ва оқсоқоллар иштирокида ҳосил пишиб етилган пайтда ҳосилга қараб белгиланган. Ҳажми эса ҳосилнинг учдан, тўртдан айрим ҳолларда бешдан бир қисми кўринишида бўлган. Деҳқонлар амлокдор учун ўн ботмон ердан ярим пуд кафсан солиғини, доруғалар учун кафсани доруға(ҳосилнинг кам ҳажмдаги маълум қисми) ҳам тўлаганлар. Ундан ташқари амир далаларни айланганда, ҳарбий ҳаражатлар пайтида ҳам қўшимча солиқ ва тўловлар олинган.
Қонуний ер солиғидан ташқари ер эгалари ҳар бир таноб боғ ёки томорқадан махсус таноб пули ва ем-хашак етиштирадиган ерлардан алаф пули олинган. Улар умумий номда танобона деб ҳам юритилган. Бу солиқлар ерларнинг бозор жойлашган жойга узоқ яқинлигига қараб ҳажм житҳатдан фарқ қилган. Амир Насрулло даврида амирликнинг солиқ тизимига бироз ўзгартиришлар киритилади. Яъни, полиз экинлари экиладиган ерлар учун қўш пули жорий этилган. Кейинчалик бу солиқ полиз экинлари экмайдиган бошқа ерларидан ҳам олинадиган бўлган.
Амирликдаги яна муҳим солиқлардан бири – закот эди. Закот давлатнинг мол-мулкидан оладиган солиғи бўлиб, мол-мулк нархининг қиркдан бир ҳажмида ундирилган. Бу солиқнинг энг даромадли томони маҳсулотларга солиқ солиш, шунингдек, савдогарларнинг маҳсулот учун олиб келган пулларига солиқ солиш бўлган. Закот маҳсулотлардан бир неча марта ундириб олинган. Чорвачилик туманларида закот маҳсулот кўринишида (бешта туядан битта қуй ёки эчики, қирқта қуйдан битта қуй ёки эчки каби) ундирилган.
Урушлар даврида фавқулодда солиқ – жул ундирилган. Ундан ташқари савдо-сотиқдан даллоли, бошқа вилоятлар ва давлатлардан олиб ўтилаётган маҳсулотлар учун бож, дарёдан маҳсулотни қайиқда олиб ўтгани учун сув пули, бозордаги савдо жойи учун пули тахтажой, бир жуфт омоч тортадиган от ёки ҳўкиз учун яксара (бир ботмон ғалла), омоч тортадиган битта от ёки ҳўкиз учун нимсара (ярим ботмон ғалла) каби солиқлар олинган. Янги ариқлар ва каналлар қазиш эскиларини тозалаш учун маҳаллий аҳоли ҳашарларга жалб этилган. Оммавий жамоат ишларига иштирок этмаганлардан шариатга кўра, боқипули деб аталаувчи жарима олинган. Солиқлар, тўловлар ва жарималар пул ва маҳсулот кўринишида , маҳаллий солиқ йиғувчилар ҳамда амир тайинлаган кишилар томонидан йиғиб олинган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish