Ер эгалиги муносабатлари. Деҳқончилик ва чорвачилик. Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларида бўлган каби Бухоро амирлигида ҳам аграр муносабатлар, яъни, ерга эгалик муносабатлари иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил этган. Манбаларга кўра амирликда ер эгалигининг қуйидаги тўртта тури: давлатга тегишли ерлар(мулки султоний); хусусий ерлар(мулк); диний муассасалар ихтиёридаги ерлар (вақф) ва қишлоқ жамоаларига тегишли ерлар мавжуд бўлган, Архив манбаларида амлок ерлар, амлоки султоний, подшоҳ ерлари каби атамалар билан аталаган давлат ерлари билан бир қаторда мулки хирожий, хирож ерлари атамаси ҳам тилга олинади.
Бухоро амирлигидаги унвон ва мансаблар1
-
Қўшбеги, денвонбеги, оталиқ
|
Сарой унвонлари ва амаллари
|
Шойхулислом
Қозикалон
Қози
Нақиб
Аълам
Охун
Қози аскар
Муфти аскар
Муфти
Раис
Мударрис
Бош имом
Имом
муаззин
|
Олий даражали:
Иноқ
Додхоқ
Мингбоши
Тўқсабо
тўпчибоши
|
Парвоначи
Дастурхончи
Хазиначи
Удайчи
Дарбанд
Тунқатор
Шиғовул
Саломоғаси
Баковул
Қутлов
Маҳрам
Пансадбоши
Шарбатдор
Музабардор
Китоббардор
Бўхчабардор
Офтобачи ва бошқалар
|
Ўрта даражали:
Чиғатой беги
Эшик оғаси
Мирохўр
Юзбоши
элликбоши
|
Қуйи табақа:
Қоровулбеги
Даҳбоши
Мирзабоши
Чуҳра оғаси
Сарбоз
|
Нақиб
Файзи
Мири аст
Судир
Садр
Ўроқи калон
Ўроқи хурф
|
Фақат хожилар ва сайидларга бериладиган унвон ва амллар:
|
Амир энг катта ер эгаси ҳисобланган. Давлат ерларини расман сотиш,ҳадя этиш ҳамда вақфга бериш тақиқланган бўлса-да, бунга доимо ҳам амал қилинмаган. Давлат ерлари бўш ётган ерлар (қамишзорлар, тошлоқ, тўқайзор, тоғолди)ни ўзлаштириш ҳисобига кўпайтириб турилган. Бундай ерларни ўзлаштирган шахслар бир неча йил солиқлардан озод этилиб, кейин белгиланган тартибда солиқ тўлаганлар.
Ундан ташқари давлат(амлок) ерлари ҳукумдор олидида катта гуноҳ қилган йирик ер эгалларидан мусодара қилинган ерлар ҳисобига ҳамда меросўри бўлмасдан вафот этган шахсларнинг ерлари давлат ихтиёрига ўтиши ҳисобидан ҳам кўпайган. Айрим манбаларга кўра, давлат ерларидан доимий мавжуд бўлган ер солиғи- хирож олинган бўлса,бошқа манбаларда давлат ерларидан ҳосилнинг катта қисми, яъни 40-50 фоизи олинганлиги қайд этилади.
Амирликда мавжуд бўлган яна бир ер эгаллиги шакли мулк(хусусий) ерлар бўлиб,бу ер эгалиги шакли қўзғалмас мулк ҳисобланган ҳамда ҳеч қандай чекланишларсиз мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган. Мулк ерларидан олинадиган солиқлар ҳақида тадқиқотчиларнинг турли фикрлари мавжуд. Янги тадқиқотлар (Р.Холиқова) таҳлили шуни кўрсатадики, мулки хурр ёки мулки холис айрим йирик ер эгаларига тегишли бўлган ер эгалиги шакли ҳисобланган. Мулки хурр эгаси доимо амалдаги ҳукмдор томонидан берилган ёрлиққа эга бўлиши шарт бўлган ва айнан шу ёрлиқ туфайли у ер солиғидан озод қилинган.
Амирликда деҳқон аҳли фойдаланаётган ерларга нисбатан мулки хирож атамаси ишлатилган. Бундай ерларга эга бўлган ер эгалари ўз ерларини эркин сотиш, мерос қолдириш ва ҳадя қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Бундай ерлардан расман ҳосилнинг учдан бири миқдорида солиқ белгиланган бўлса-да, амирликнинг ҳар бири ҳудудда ўрнатилган ва белгиланган тартиб ҳамда урф-одатларга кўра, солиқ миқдори ҳосилнинг учдан биридан то бешдан биригача бўлган.
Аъанага кўра, вақф ерлари асосан диний муассасалар – мачитлар, мозорлар,хонақо, мадрасаларга ер майдонларини мерос қолдириш ҳамда хайр-эҳсон қилиш натижасида вужудга келган бўлиб, у ер эгалигининг алоҳида шаклини ташкил этган. Ушбу ерлардан тушган фойда мутавалли ихтиёрига келиб тушган. Мутавалли асосан вақф эгалари авлодларидан тайинланган бўлиб, у вақф ҳужжатларига асосланиб фойдани тақсимлаб чиққан. Амирликда вақф ерларини сотиш, бундай ерлардан солиқ олиш тақиқланган бўлсада,манбалар ва ҳужжатлар бунга амал қилинмаганлигини кўрсатади.
Амир Насрулло давридан бошлаб ер эгалигини танҳо шакли тарқалади. Насрулло ўзига бўйсунмаган амалдорлар ва уруғ оқсоқолларининг ерларини мусодара қилиб, бундай ерларни вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқи билан ўз тарафдорларига ҳадя(танҳо) қилган. Амир Музаффар давридан бошлаб танҳо тоғли ҳудудларга ҳам ёйилади. Танҳо турли ҳажмда(бир неча танобдан бир неча юз танбогача) берилган бўлиб, танҳонинг берилиш миқдори энг аввало, ернинг суғорилиши, ернинг унумдорлиги, қолаверса, амалдорнинг эгаллаган мавқеи ва таъсирига ҳам боғлиқбўлган.
Деҳқончилик ва чорвачилик Бухоро амирлиги иқтисодининг асосий тармоқлари ҳисобланган. Аҳолининг саксон беш фоизи деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлиги ҳам фикримиз далилидир. Амирликда XVIII асрнинг охирларидан бошланган иқтисодий юксалиш,аввало деҳқончиликнинг тикланиши билан изоҳланади. Анъанага кўра, суғориладиган ҳамда лалмикор ерларда деҳқончилик соҳасида буғдой, арпа, жўхори, полиз ва сабзавот экинлари етиштиришга катта эътибор қаратилган. Узумчилик ва боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Манбаларга кўра, амирликда узумнинг 10 дан ортиқ навлари етиштирилган.
Амирликда шоликорлик ҳам яхши тараққий этган. Нисбатан сифатли шоли Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Ҳисор воҳаларида етиштирилган. Шаҳрисабз ва Ҳисор шоликорлари амирликнинг пойтахти Бухорони доимий равишда сифатли гуруч билан таъминлаб турганларю
Амирликда XIX асрнинг бошидан бошлаб Россияга кўп миқдорда пахта сотилиши натижасида пахтачиликка эътибор кучайтирилган. Рус манбаларига кўр, Бухоро амирлигининг “Қашқадарё воҳаси, Сурхондарё воҳасида, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Термиз, Шеробод, Ҳисор туманларида пахта катта миқдорда етиштирилади. Ўрта Осиё хонликлари ичида Бухоро пахтаси алоҳида диққатга сазовор бўлиб, у анча қиммат туради”.
Шариатда чекиш таъқиқланганлигига қарамасдан, Қарши ва Миёнқол воҳаларида тамаки етиштириш ривожланган. Қарши тамакиси энг сифатли тамаки ҳисобланган. Ундан ташқари амирликда ипакчиликнинг ривожланишига ҳам катта эътибор қаратилган. Бухоро воҳаси, Зарафшон водийси, Карамана, Шаҳрисабз, Китоб, Миёнқол, умуман, сув кўп бўлган барча ҳудудларда тут дарахтлари ниҳоятда кўп ўстирилган. Бухорода ва бошқа йирик шаҳарларда тоза ипак ва ярим ипакдан турли хил матолар тайёрланган.
Амирликдаги деҳқончилик ва боғдорчилик оддий ва анъанавий ҳолатда бўлган. Ерлар от, ҳўкиз кам ҳолларда туяларга омоч қўшилиб ҳайдалган ҳамда мола, кетмон ва бел орқали ишлов берилган.
Амирликда мавжуд бўлган чўл ва дашт ҳудудлари,тоғ ва тоғ олди адирлари маҳсулдор чорвачилик учун қулай имкониятлар яратган. Амирликнинг чўл ҳудудларида, жумладан Бухоро ва Қарши ҳудудларида қоракўл тери етиштришга ихтисослашган қўйчилик тараққий этган. Бунга асосий сабаб, ташқи бозорда (айниқса Россия бозорида) қоракўл терисига, ундан ишланган маҳсулотларга талаб ниҳоятда катта эди. Чорвачиликнинг етакчи тармоғи сифатида йилқичилик нафақт дашт ҳудудларда,балки воҳаларда ҳам ривожланган. Шаҳрисабзнинг қорабайир ва Қаршининг араби отлари ўз чидамлилиги, тезлиги ва кучи билан бутун амирлик ва ундан ташқарида ҳам машҳур бўлган.
Чорвачиликда туячиликка ҳам алоҳида эътибор берилган. Оғир ва олис йўллар ҳамда сувсизликка чидамли бўлган оғир юк кўтарувчи туялардан карвон савдосида,тегирмонларда, ёғ чиқаришда кам ҳолларда ер ҳайдашда фойдаланилган. Шунингдек туянинг сути ва жуни қадрланган.
Амирлкида чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларнинг ички ва ташқи бозорга туёқли моллар, сифатли тери, жун ва бошқа турли маҳсулотлар(шол,намат,арқон ва бошқ) ҳамда озиқ-қовқат(гўшт ва сут маҳсулотлари) етказиб беришдаги аҳамияти ниҳоятда катта эди.
Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Бухоро амирлигида асосий ҳунармандчилик марказлари сифатида шаҳарлар катта аҳаммиятга эга бўлган бўлса-да,кўпгина йирик қишлоқларда ҳам ҳунармандчиликнинг кундалик эҳтиёж учун зарур соҳалари ривожланган эди. Бутун ўрта асрларда мавжуд бўлганидек,амирлик даврида ҳам ҳунармандлар ўюшмалари (касаба, цехга эга бўлганлар.Уюшмаларнинг ташкил топиши маҳсулот ишлаб чиқариш устидан назорат ўрнатишга,маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини сақлаш ва рақобатбардошликка интилиш биланбоғлиқ эди. Амирликдаги ҳунармандчиликнинг барча соҳаларида бундай уюшмалар мавжуд бўлиб,уни сайлаб қўйиладиган шахс-раис ёки оқсоқол бошқарган. Ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар нархини белгилашда, турли солиқ ва тўловлар йиғимида, уста ва шогирд муносабатларида, хўжалик ишларини юритишда уюшма раисининг хизмати катта бўлган.
Илгариги даврларда бўлганидек, амирликнинг ҳунармандчилиги соҳасида тўқимачилик унинг асосий тармоғи ҳисобланган. Ушбу тармоқнинг ривожланишига асосий сабаб, биринчидан соҳа учун маҳаллий хом ашё манбалари – пахта, жун, ипак етарли даражада бўлган бўлса, иккинчидан, ички ва ташқи бозорда, кундалик ҳаётда тўқимачилик маҳсулотларига талаб катта эди. Амирликда айниқса бўз, чит,олача кўп миқдорда тайёрланган. Қарши, Ҳиссор, Балжувон, Деҳнов, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва уларнинг атрофларида ипак матолар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бошқа шаҳар ва қишлоқларда ҳам ип йигириш, мато тўқиш, тайёр кийим тикиш, гилам тўқиш ва бошқа тўқимачилик соҳалари анча ривожланган. Манбалар маълумотларига кўра, Бухоронинг зарбоф тунлари, Шаҳрисабзнинг ироқи дўппилари,Термизнинг ҳарир матолари, Самарқанд ва Бойсун ҳунармандларининг ипак матолари амирликдан ташқарида ҳам жуда машҳур бўлган
Амирлик ҳунармандчилигидаги муҳим тармоқлардан яна бири бу – кулолчилик эди. Хўжлик тарққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган кулолчилик амирликнинг деярли барча ҳудудларида ривожланган эди. Кулолчилик энг тараққий этган марказлар Бухоро, Самарқанд, Қарши, Шаҳрисаб, Ургут, Деҳнов, Ғиждувон кабилар бўлиб, уларнинг маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган. Амирлик кулолчилигида Ўрта Осиёнинг кўпгина кулолчилик мактабларига хос бўлган манзаралар(турли гуллар ва ўсимликлар тасвири), турли ҳайвонлар,қушлар, ҳашоратлар ёки улар танасининг бир қисмини шартли равишда тасвирлаш кулол усталар томонидан кенг қўлланилган.
Амирлик иқтисодиётининг металлга ишловбериш соҳаси ҳам яхши ривожланган. Шаҳрисабз, Ургут, Нурота, Босун, Шеробод каби тоғли туманлардан маъданлар қазиб олинган бўлиб, улардаги конлардан фойдаланиш баъзи танаффуслар билан ХХ аср бошларига қадар давом этган эди.
Бу даврда амирликдаги металлга ишлов бериш тараққий этган қуйидаги тўртта асосий тармоғи-темирчилик, мисгарлик, чўян қуйиш ва рихтагарликни алоҳида кўрсатиш мумкин. Темирчилик соҳасида усталар қишлоқ хўжалигида ва кундалик турмушда ишлатадиган меҳнат қуроллари, ҳарбийлар учун жанговар қуроллар ясаганлар. Амирликнинг кўпгина шаҳарларида Темирчи, Гузари чилангарон ками чилнагар-темирчиларнинг махсус маҳалла гузарларининг мавжудлиги ушбу ҳунармандчилик турининг анча тарққий этганлигини кўрсатади. Амирликнинг асосан йирик шаҳарларида мисгарлик ҳам ривожланган. Мис хос ашёси асосан Россиядан келтирилган бўлиб ундан чилим идишлари, баркаш, лаган, кўзача, тоғорача каби кўплаб идишлар ясалган ҳамда улар турли нақшлар билан моҳирона безатилган.
Бухоро амирлигининг металлга ишлов бериш саноатида дегрезлик-чуян қуйишнинг алоҳида ўрни бор эди. Бу соҳа усталари асосан шаҳарлардаги махсус гузарларда яшаганлар. Улар чўяндан қозон, чироқ, манқалдон каби буюмлар ясаганлар. Бронзадан буюмлар ясаш –рихтагарлик ҳам амирликнинг кўпгина шаҳарларида тараққий этган эди. Ушбу касб соҳиблари турли буюмлар ва тақинчоқлар ясаганлар.
Ундан ташқари амирликда ҳунармандчиликнинг бошқа кўпгина турлари ҳам ривожланган. Хусуан Бухоро, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги заргар усталар томонидан тайёрланган заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар, метал ва турли хил шишалардан ясалган тақинчоқлар амирлик ва ундан ташқари ҳудудларда ҳам машҳур бўлган. Кўнчилик ҳам яхши ривожланган тармоқ ҳисобланган. Чармгар усталар томонидан яхши ишлов берилган терилардан турли хил оёқ кийимлари, бош кийимлар, пўстин ва ним пўстин, турли хил мешлар (сут,сув, қимиз ва б. учун) тайёрланган.
Амирликнинг деярли барча ҳудудларида ёғоч ўймакорлиги яхши ривожланган. Шаҳарларда моҳир дурадгорлар кўп бўлган. Амирликнинг шаҳар ва қишлоқларида тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ички бозор эхтиёжларини таъинлабгина қолмасдан кўп ҳолларда ташқи бозорга ҳам чиқарилган.
Бухоро амирлиги ҳукумдорлари ва аҳолиси савдо-сотиқ ишларига катта эътибор қаратишган. Амирликда ҳунармандчилик ва ундаги ишлаб чиқаришнинг тарққий этиши доимий савдо-сотиқ муносабатларининг янада кенгайишига асос бўлган эди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Бухоро амирлигининг кўпгина шаҳарларида карвонсаройлар қурилишига катта эътибор қаратилиб, бу ҳолат савдо муносабатлари ривожини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган эди.
Амирликнинг йирик шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд, Термиз, Шаҳрисаб, Қарши, Каттақўрғон, Деҳнов, Нурота ва бошқалар асосий савдо марказлари эди. Манбаларга кўра, XIX аср бошларига келиб йирик карвон йўллари чорраҳасида жойлашган Қарши шаҳрининг аҳамияти ошиб кетади. Ички бозорларда аввало кундалик эҳтиёж моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, пахта матолари, жун ва ипак матоларига талаб катта бўлган. Ички савдонинг тараққиётида йирик шаҳарларнинг атрофлардаги қишлоқлар билан иқтисодий муносабатлари ҳамда шаҳарлараро савдо-сотиқ алоқаларининг ривожланганлиги муҳим ўрин тутган. Чунончи, амириликдаги бозорлар нафақат шаҳарлар, балки уларнинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг талабларини қондиришда ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Амирликдаги барча шаҳарларда, йирик қишлоқларда ихтисослашган бозорларнинг мавжудлиги ички савдонинг давлат иқтисодиётидаги муҳим аҳмиятидан далолат беради.
Ички савдонинг тараққий этишида амирликда мавжуд бўлган пул муомаласининг ўрни катта эди. Хусусан, манғитлар ҳукмронлиги даврида бу соҳада бирмунча барқарорлик ўрнатилган бўлиб, муомалада асосан уч турдаги-тилло, танга(кумуш) ва пул(мис) мавжуд эди. Шаҳар ҳамда қишлоқлардаги савдо-сотиқ ва тўловларда асосан танга ва пул ишлатилган.
Бухоро амирлигида қўшин давлатлар ва халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор берилган. Ташқи савдо алоқаларида Хива ва Қўқон хонлари, қозоқ ва туркман даштлари, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Қашғар ва айниқса Россия билан бўлган савдо муносабатлари айниқса муҳим ўрин тутган эди.
Кўчманчи қозоқлар амирлик бозорларига паласлар, наматлар, жун, тери, гўшт ва сут маҳсулотлари келтирган бўлсалар, деҳқонлар ва ҳунармандлар қозоқ даштарини озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, кундалик эҳтиёж моллари, кийим-кечаклар, пахта матоолари билан таъминлаганлар. Амирликда туркман гиламлари ва отларига талаб катта бўлган. Туркманлар амирлик бозорларидан бошқа маҳсулотлар билан бирга кўпроқ ҳар хил матолар харид қилганлар.
XVIII аср охири- XIX аср бошларидан бошлаб Бухоро амирлигининг ташқи савдо алоқалрида Россиянинг савдо шаҳарлари (асосан Оренбург ва Астрахон) муҳим ўрин тута бошлади. Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари – тери, қоракўл тери, жун, пахта, ипак толалар, турли матолар олиб чиқилган. Россиядан эса турли фабрика маҳсулотлари,чўян,мис, қўрғошин келтрилган.
Бухоро савдогарлари Балх ва Бадахшонга савдо карвонлари билан қатнаб турганлар. Бу ҳудудларга амирликдан қозонлар Бухоро матолари, Россиядан келтирилган игна, ойна, қайчи кабилар олиб келинган ҳамда Бухорога кумуш, олтин олиб қайтилган.
Савдо карвонлари Қобул ва Ҳиндистонга ҳам бориб савдо-сотиқ ишларини амалга оширган. Ҳиндистондан қимматбаҳо тошлар,дори-дармонлар, хушбўй гиёҳлар, кашмир матолари келтирилган. Ўз навбатида ҳинд савдогарлари Бухоро бозорларидан Россиядан келтирилган маҳсулотлар, маҳаллий матолар,зарбоф тўнлар, қорабайир отларни харид қилганлар. Амирлик савдогарлари Хитой, Шарқий Туркистон билан ҳам савдо-сотиқ алоқалари олиб борган. Хитой билан савдо алоқалари Қўқон хонлиги орқали олиб борилган бўлиб, Хитойга пахта, қоракўл тери, турли хил ҳунармандчилик маҳсулотлари етказиб берилган. Ўз навбатида Хитойдан кўплаб ипак матолари ва чинни буюмлар келтирилган.
XIXаср бошларида бошланган ва унинг 40-50 йилларидан бошлаб жиддий равишда кучайган Россия ва Англиянинг Ўрта Осиё, жумладан, Бухорога нисбатан қизиқиши, амирлик иқтисодий ҳаётига уларнинг кириб келиши, ўз навбатида Бухоро амирлигида ишлаб чиқариш муносабатларининг жадал суръатлар билан ўсиши ҳамда ишлаб чиқаришнинг ривожланишига олиб келди. Маҳаллий ҳунармандлар, савдогарлар, умуман ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча тармоқ эгалари ишлаб чиқаришга бўлган муносабатларини ўзгартирдилар. Манбалар тили билан айтганда, “Ўрта Осиё хом ашёси ва унинг баъзи бир маҳсулотларига талаб кучая бошлади. Бундан рағбатланган маҳаллий ишлаб чиқариш тармоқлари имкониятлари борича ўз жамоаларида ишлаб чиқариш муносабатларини қайта қуришга ҳаракат қилдилар”.
Бунинг натижаси ўлароқ, XIX аср ўрталарига келиб,талабдан ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариши туфайли бухорлик савдогарлар ташқи савдо алоқаларини кучайтирдилар. Хусусан, бухоролик савдогарлар Россияга кўпроқ пахта ва ипак газлама маҳсулотларини олиб бориб, Россиядан темир ва мис келтира бошладилар. Ҳунармандчилик маҳсулотлари кўплаб Ҳиндистон, Эрон ва Хитойга чиқарилиб, бу ҳудудлардан асосан қимматбаҳо металлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |