Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Шахарлар. Ҳунармандчилик ва савдо-сотик



Download 2,78 Mb.
bet98/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Шахарлар. Ҳунармандчилик ва савдо-сотик. Илгариги даврларда бўлгани каби сўнгги ўрта асрлар даврида ҳам жамият ҳаётидаги шаҳарларнинг роли асло пасаймаган. Савдо-сотик ва ҳунармандчилик асосан шаҳарларда марказлашган бўлиб, фан ва маданият ҳам шу ерда тараққий этган. Йирик иқтисодий, сиёсий-маъмурий ва маданий марказлар бўлган Самарқанд, Буxоро ва Тошкент шаҳарлари Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ҳаётида муҳим рол ўйнаганлар.
Самарқанд ўзининг иқтисослашган бозорлари ва савдо қаторлари билан ажралиб турган. Манба тили билан айтганда , “бу шаҳарнинг битта ўзига хос хусусияти борки, бу хусусият бошқа шаҳарларда кам учрайди, яъни, ҳар бир маҳсулот учун алоҳида бозор бўлиб , улар бири-бири билан аралашиб кетмайди. Бу ажойиб анъанадир”. Дарҳақиқат, Ахштарxонийлар даврига оид турли манбалар Самарқанддаги кўзагарлар , темирчилар , заргарлар , чопондўзлар, дўппидўзлар , баққоллар , қассоблар , чўянчилар , читпазлар, бўёқчилар , нонфурушлар каби кўплаб алоҳида бозорлар ҳақида маълумотлар берадилар . Бу даврдаги кўплаб меъморий иншоотларнинг қурилиши туфайли шаҳарнинг кўриниши ҳам ўзгарди. Мисол учун, ўзбек амирларининг мавкеи кучайган даврда Ялангтўшбий томонидан Регистон майдонида Шердор ва Тиллакори(1631-1642йй.) мадрасалари бунёд этилди. Самарқанд атрофларида боғ-роғлар билан бир қаторда сув тегирмонлари ҳам мавжуд бўлган. Сиёб каналидан чиқарилган ариқлар коғоз ишлаб чиқариш , жумладан ,бутун дунёга машҳур бўлган Самарқанд коғози ишлаб чиқариш устаxоналари жойлашган.
Бу даврда Тошкент мамлакатининг маъмурий бошқарув ва иқтисодий ҳаётида муҳим рол ўйнаган бўлиб , бу ерда ички ва ташқи бозор учун кўплаб маҳсулотлар мавжуд эди . Тошкент , айниқса , тоғ-кон саноати маҳсулотлари , қозоқ даштлари билан савдо-сотиқ муносабатларида машҳур бўлганлиги манбаларда эслатиб ўтилади . Тошкент атрофларида боғлар ва узумзорлар мавжуд бўлган .Тошкент қаъласи ташқарисида Кайковус чорбоғи жойлашган. Манбалар бу чорбоғни “улуғ султонлар тахтининг жойи” ва Тошкент ҳокимларининг қароргоҳи сифатида эслатадилар.
Тошкентда ва унинг атрофларида турли мамлакатлардан келган савдогарлар тўхташлари учун карвонсаройлар мавжуд бўлган . Шунингдек карвонсаройлар Чирчиқ дарёси бўйлаб кетувчи тоғ йўли бўйларида ҳам қад кўтарган. Тошкентнинг кенг дашт ҳудудлари чегарасидаги воҳада жойлашганлиги бу даврда ҳам шаҳар хўжалигининг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлган бўлсада, манбалар кўчманчиларнинг кўплаб ҳужумлар уюштирганликлари ҳақида ҳам маълумотлар берадилар. Шу билан бирга Тошкентнинг ҳимоя деворлари кўп марталаб шаҳар аҳолисининг ҳимоясини таъминлаганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Шайбонийлар давридаёқ пойтаxтга айлантирилган Буxоро шаҳри ҳам йирик ҳарбий -сиёсий , маъмурий ва маданий марказлардан бўлиб , аштархоний ҳукмдорларнинг қароргоҳи шу ерда жойлашгани эди . Мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган Буxоро шаҳри манбаларга кўра ,бу даврда , бир нечта дарвозаси бўлган баланд девор билан ўраб олинган ва уч қисмга бўлинган . Унинг икки қисми ҳукмдорга, бир қисми эса савдогарлар ва бозорга тегишлидир”. Шаҳарда зич қурилган турар -жойлар ҳамда xўжалик иншоотлари (карвонсаройлар , тимлар , ҳаммомлар ва бошқ. ) жуда кўп бўлиб, унча аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, унинг ҳудуди ва атрофида деҳқончилик қилинадиган ерлар бўлган .
Мамлакатнинг иқтисодий ва маданий ҳаётида бошқа шаҳарлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган . XVII-XVIII асрнинг баъзи йилларида Андижон Фарғонанинг маркази бўлган бўлса , айрим пайтларда бу вазифани Аxси шаҳри бажарган . Бу даврда Қарши , Шаҳрисабз , Термиз , Жиззаx ,Xўжанд , Xоразм шаҳарлари кейинроқ Қўқон каби кўплаб йирик шаҳарлар мавжуд бўлган бўлсада , марказдан қочувчи кучлар ҳукмронлиги шароитида шаҳарлар ўртасида савдо - иқтисодий алоқалар суст эди. Сиёсий тарқоқлик ҳамда ярим мустақил мулкларнинг мавжудлиги уларнинг ўзаро алокаларини сезиларли даражада чеклаб қўйган эди .
Бу даврда ҳунармандчиликнинг асосий марказлари шаҳарлар бўлиб келган бўлсада , ўзаро иқтисодий муносабатларнинг заифлашуви ҳамда натурал xўжаликнинг ривожланиши сабабли энг керакли хунармандчилик маҳсулотлари етиштириш кўпгина йирик қишлоқларда ҳам ривожлана бошлайди. Мамлакатнинг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи асосан маҳаллий ҳунармандлар маҳсулотлари ҳисобига қондириларди. Бу даврда кўп тўқимачилик ва у билан боғлик ҳунармандчилик турлари (ип йигириш, газламалар тайёрлаш, кийимлар тикиш ва бошқалар) ривожлананишда давом этади.
Самарқанд ва Буxородаги ҳунармандчилик аҳолисининг катта қисми мато билан шуғулланувчи кичик ишлаб чиқарувчилар бўлган. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам турли-туман матолар тайёрланган. Мато тайёрлаш уларни маҳсулоти сифати, ипагининг тури, қайта ишланиши, ранг берилиши, жиҳатлари билан фарқланиб турган. Матоларнинг асосий хомашёси паxта, ипак, кам ҳолларда жун ҳисобланган. Самарқанд, Буxоро, Қарши, Шаҳрисабз каби шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги йирик қишлоқлар олача, бўз, чит, дуxоба каби матолар билан шуҳрат қозонган.
Бу даврда ҳунармандчиликнинг энг ривожланган тармоқларидан бири бўлган кулолчилик мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида, кўпгина қишлоқларида мавжуд бўлиб, бу соҳанинг ривожида бутун Ўрта Осиёга хос анъаналар билан бирга, маҳаллий xусуссиятлар ҳам алоҳида ажралиб туради. Кулолчилик маҳсулотлари тайёрловчи ҳунармандлар асосан уч тоифага: косагарлар (егуликлар, мевалар, ширинликлар учун идишлар), кўзагарлар (суюқликлар учун идишлар, xумлар) ва қурилиш ашёлари (силлиқланган ғиштлар тандирлар) тайёрловчиларга бўлинган. Ички бозорда кулолларнинг маҳсулотига талабнинг юқорилиги, xомашё манбаи бўлган соғ тупроқнинг кўп жойларида мавжудлиги кулолчиликнинг тараққиётини таъминлаган эди.
Ёғочга ишлов берувчи ҳунармандлар ёғоч xомашёсидан турли туман маҳсулотлар тайёрлаганлар. Бундай ҳунармандлар эшиклар ва дераза ромлари, аравалар ва ғилдираклари, сандиқлар, бешиклар, меҳнат қуролларига дасталар ва соплар, қайиқлар (Амударё ва Сирдарё бўйларида ) каби кўплаб маҳсулотлар тайёрлаганлар. Энг яxши усталар ёғочга нақш бериш билан шуғулланганлар. Бой зодагонлар уйларининг пештоқлари, эшиклари, устунлар шунингдек, масжид ва мадрасалар устунлари, xонақолар эшиклари бой жимжимадор ва мураккаб бўлган шаклдаги нақшлар билан безатилган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish