Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Ғазнавийлар давлат бошқарувида мансаблар ва хизматлар



Download 2,78 Mb.
bet58/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Ғазнавийлар давлат бошқарувида мансаблар ва хизматлар1.



Аммо, Ғазнавийларнинг келажакдаги йирик рақиби бўлган янги сулола Салжуқийларнинг сиёсат майдонига чиқиши ҳам айнан Маъсуд Ғазнавий даврига тўғри келади. Маҳмуд Ғазнавийнинг рухсати билан шимолий Хуросонга жойлашиб олган Салжуқийлар бу даврга келиб Ғазнавийлар учун катта хавф туғдира бошлаган эдилар. 1035 йилда Салжуқийларнинг Хуросонга янги ҳужуми бошланади.


Бу ўринда таъкидлаш лозимки, Султон Маҳмуд Ғазнавий умрининг охирларида у томонидан барпо этилган ва пойтахти Ғазна бўлган давлат Ғарбда Исфаҳон ва Каспий денгизидан шарқда Шимолий Ҳиндистон, шимолда Хоразмдан, жанубда Балужистонгача бўлкан улкан ҳудудни ўз ичига олиб, ўз даврининг йирик мусулмон давлатига айланган эди. Аммо, Султон Маъсуд ибн Маҳмуд давлат бошқаруви ва ҳарбий ҳаракатларда отаси каби қобилиятга эга эмас эди. Шунингдек, ўша даврдаги сиёсий вазият, сулолалар ўртасидаги ҳудудлар учун ўзаро курашлар ҳам Султон Маъсудга мамлакатни бир бутунликда сақлаб қолиш имконини бермади. Шу боис унинг ҳукмронлиги даврида (1030-1041 йй.) Ғазнавийлар давлати ўз қўл остидаги ҳудудларни бирин-кетин қўлдан чиқара бориб, таназзулга юз тута бошлади.
Ғазнавийларнинг асосий рақиблари Салжуқийлар бўлди. 1035 йилда Салжуқийлар Нисо шаҳрини эгаллаган бўлсалар, 1037 йилда улар Мари вилоятини узил-кесил эгаллаб Бағдод халифасига ҳокимиятни бошқариш учун ёрлиқ беришини сўраб элчи жўнатдилар.
Кейинги йилларда Салжуқийлар Тоғрул бошчилигида Ғазнавийларга бир қанча зарбалар бериб Хуросоннинг катта қисмини эгаллаб олишга муваффақ бўлдилар. Шундан сўнг Султон Маъсуд катта қўшин билан Салжуқийлар устига юриш қилди. 1040 йилнинг май ойида Мари яқинидаги Данданакон деган жойда бўлган жангда Султон Маъсуд қўшини Салжуқийлар томонидан узил-кесил тор-мор этилди. Мағлубиятга учраган Маъсуд зўрға қочиб Ғазнага келди ва кўп ўтмай фитначилар томонидан ўлдирилди. Тахтга Маъсуднинг укаси Муҳаммад ўтирди. Лекин, Маъсуднинг ўғли Маъдуд (1041-1048 йй.) Муҳммадга қарши уруш бошлаб унинг қўшинларини енгди ва ўзини ўлдириб, Ғазнавийлар давлатининг ҳукмдори бўлиб олди. Аммо, Султон Маъсуднинг ворислари Ғазнавийлар давлатининг илгариги қудратини тиклашга муваффақ бўла олмадилар. Аста-секин ўз қудратини йўқота бошлаган Ғазнавийлар давлати XII асрнинг охирларида Афғонистон ҳудудларида ташкил бўлган янги давлат – Ғурийлар томонидан бутунлай тугатилди. Аниқроғи, 1186 йилда Ғурийлар сулоласидан бўлган Ғиёсиддин Муҳаммад қўшини бу пайтга келиб Панжоб вилояти билан чекланиб қолган Ғазнавийлар ҳокимиятини узил-кесил тор-мор қилди.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish