Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


-§. Хива хонлигининг ағдарилиши



Download 2,78 Mb.
bet146/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

4-§. Хива хонлигининг ағдарилиши.
Хоразм Халқ Совет Республикаси.
1914 йил август ойида Хоразм жадидлари Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошчилигида “Ёш хиваликлар” партиясини туздилар. Бу ташкилот дастурининг асосини мавжуд тузум доирасида ислоҳотлар ўтказиш, мактаб-маориф ишини яхшилаш, хон ҳокимиятини чеклаш каби масалалар ташкил этар эди. 1915-1916 йилларда Хива хонлигининг истибдодига қарши Жунаидхон бошчилигидаги туркманларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди.
Туркман, ўзбек, қозоқ аҳолисининг мавжуд тузумга қарши курашини “Ёш хиваликлар” партияси раҳбарлари фаол қўллаб-қувватладилар.
1917 йил феврал инқилобидан сўнг Хива гарнизонидаги солдатлар ҳам худди Россиядаги каби ўз советларини ташкил этдилар. Бу ҳукуматга қасамёд қилиш учун Хива шаҳрида рус аскарлари тўпландилар. Бу вазиятдан фойдаланган “Ёш хиваликлар” ҳарбий отряд бошлиғи полковник Мерзляковдан ёрдам сўрадилар. Мерзляковнинг қўллаб-қувватлаши билан “Ёш хиваликлар”нинг катта гуруҳи Хива хони саройи олдида тўпландилар. Улар номидан Полвонниёз Ҳожи Юсупов ва Назир Шоликоровлар Асфандиёрхон ҳузурига кириб хондан давлатни конституция асосида бошқариш, хоннинг айрим мулозимларини улар қўлига топширилишини талаб қилдилар.
Россиядаги сиёсий воқеалар, чор ҳукуматининг ағдарилиши ва Хивада рўй бераётган хон воқеалардан хавфсираган Ёш хиваликлар талабларини қабул қилишга мажбур бўлди ҳамда улар томонидан тайёрланган манифестга имзо чекди. Етти пунктдан иборат манифестнинг биринчи пунктида шундай сўзлар бор эди: “... мен Хива хони Саид Асфандиёр Баҳодирхон... менинг содиқ фуқароларимга “Идораи машрутия” бердим, токи улар ўзлари хохлаганча мамлакатни шариатга мувофиқ ҳам замон тақозосига мувофиқ идора қилсинлар. Чунончи, ўзлари хохлаганча фуқароларнинг маслаҳати билан сайлов қилиб, ҳукумат ишларига ўзлари хохлаган одил одамларни тайин қилсинлар”.
1917 йил 6 апрел куни бу манифест Хивадаги арк майдонида кўп минг кишилик халққа ўқиб эшиттирилди. Мамлакатни бошқаришда янги тузилган идораси “Идораи машрутия”га Ёш хиваликлардан Полвонниёз Ҳожи Юсупов ва Ҳусаинбек Муҳаммадмуродовлар сайландилар.
“Идораи машрутия” ни ташкил этишга эришган Ёш хиваликларнинг ўз дастури бўлиб, ўз даври талабларига жавоб берувчи бу дастур хон истибдод тузумини тугатиш, Хива вилоятини Туркистон билан бирлаштириш, хонлар, беклар, қозилар, шаҳзодалар қўлидаги ортиқча бойликни халқ мулкига айлантириш, йирик заминдорлар қўлидаги ортиқча мулкларни камбағалларга бўлиб бериш, вақф ерларидан тушадиган маблағлар ҳисобидан халқ маорифини ривожлантириш, болаларни бепул ўқитадиган мактаблар очиш, касалхоналар қуриш, аҳолининг камбағал қисмига хон томонидан тортиб олинган ерларни қайтариб бериш, йўллар ва кўприклар қуриш, мажбурий ишларни бекор қилиш каби талабларни илгари сурган.
Аммо, Ёш хиваликлар ҳукумати узоқ мавжуд бўлмади. Асфандаёрхон Хива гарнизони бошлиғи генерал Мирабдалов, нуфузли руҳонийлар ва Жунаидхон ёрдамига таяниб 1917 йил 23 майда “Идораи машрутия” ни тарқатиб юборди. Ташкилотнинг Ҳусайбек Матмуродов ва бир қанча аъзолари зиндонга ташланди. Полвонниёз Ҳожи Юсупов, Назир Шоликоров, Бобо Охун Салимов, Жуманиёз Султонмуродов, Бобожон Якубов ва бошқалар Тўрткўл, Чоржўй, Тошкент каби шаҳарларга қочиб кетдилар.
1918 йилнинг январда полковник М.Зайцев бошчилигидаги рус қўшинлари Хивадан жўнаб кетдилар. Бу вазиятдан унумли фойдаланган Жунаидхон дарҳол ўз қуролли кучлари билан Хивани эгаллади. Амалдор-ларнинг норозилигидан чўчиган Жунаидхон Асфандиёрхонни тахтда қолдирди. Аммо, ҳокимият бутунлай Жунаидхон қўлига ўтди. 1918 йил 30 сентябрда Жунаидхон хон саройида давлат тўнтариши уюштирди ва Асфандиёрхон тахтдан ағдарилиб, 1 октябр куни қатл эттирилди. 3 октябр куни Асфандиёрхоннинг акаси Саид Абдуллахон хонлик тахтига ўтирган бўлсада, амалдаги бошқарув Жунаидхон қўлида қолди.
Жунаидхон Хива хонлиги ҳудудида большевиклардан мустақил бўлган давлатни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. 1918 йил ноябр ойида Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерларда ташкил этилган совет ҳукуматига қарши Жунаидхон бир неча марта муваффақиятсиз урушлар олиб борди. 1919 йил апрел ойида совет ҳукумати билан Жунаидхон ўртасида Тахта шартномаси тузилди. Аммо, бу вақтинчалик келишув бўлиб, унга ҳар иккала томон ҳам амал қилмадилар. Бу пайтда Тўрткўлда Жуманиёз Султонмуродов раҳбарлигида Ёш хиваликлар партиясининг қўмитаси тузилган бўлиб, уларнинг сони Хива хонлиги ҳудудидан қочиб ўтганлар ҳисобига кундан кун кўпаяётган эди.
1919 йилнинг ёзига келиб, Амударё бўлимида сиёсий аҳвол анча кескинлашди. Амударё бўлимининг шимолий қисмида, Заир деган аҳоли яшайдиган пунктда қозоқ атамани Фильчев ҳамда йирик қорақалпоқ феодали Хон Махсим бошчилигида Совет ҳукуматига қарши чиқишлар бўлиб ўтди. Атаман Фильчев отрядини қуролсизлантириш ҳамда Чимбой советини мустаҳкамлаш учун юборилган А.Христофоров бошчилигидаги 17 та фавқулодда комиссия ва 80 кишилик қуролли аскарлар 1919 йил 14 августда қириб ташланди. Нукус, Заир, Мўйноқ орасидаги ерлар эгалланиб, бу ҳудудларда атаман Фильчев бошлиқ ҳукумат тузилди. Жунаидхон бу ҳукуматни дарҳол тан олди.
Бу даврга келиб Ёш хиваликлар, туркман уруғлари орасида Қўшмамедхон, Ғуломалихон каби уруғ сардорларининг Жунаидхон билан зиддиятлари кескинлашиб кетган эди. Совет ҳукумати бу ҳолатдан унумли фойдаланди. 1919 йил 25 декабр куни Амударё бўлими қўшинларининг большевиклар бошчилигидаги жанубий отряди Амударёнинг чап қирғоғига ўтиб, Н.Шейдаков бошчилигида Тўрткўлдан Нукус йўналиши томон ҳужум бошлаб 29 декабрда Хўжайлини эгалладилар. 1920 йил 7 январ куни Кўҳна Урганч большевиклар томонидан эгалланди. Шунингдек, қизил аскар қўшинлари 14 январда Пурси, 16 январда Илонли, 18 январда Тошҳовуз шаҳарларида совет ҳокимиятини ўрнатиб, 1 феврал куни Хива шаҳрига кириб келдилар. Жунаидхон қўшинлари ҳам тор-мор қилинди. Жунаидхон қолган-қутган йигитлари билан чўлга чекинди. 2 фееврал куни сўнгги Хива хони Саид Абдулхон тахтдан воз кечди.
Хива хони тахтдан туширилгач, хонликда бутун ҳокимият беш кишидан иборат муваққат инқилобий ҳукумат (ревком) қўлига ўтди. Ҳукумат раиси – Жуманиёз Султонмуродов, Бобо Охун ва Жалол Охун Салимовлар – олий руҳонийлар вакиллари, Қўшмамадхон Сапаев ва Муллаўроз Ҳожимуҳамедовлар – ҳукумат аъзоси қилиб тайинландилар. 1920 йил 9 апрелда муваққат инқилобий ҳукумат таркибига тармоқлар билан шуғулланувчи нозирликлар ташкил этилди. Шайхутдин Ҳасанов – ҳарбий нозир, Полвонниёз Ҳожи Юсупов – давлат назорати нозири, Эшчон қори Жабборқулов – халқ хўжалиги нозири, Мулла Бекжон Раҳмонов – халқ маданияти ва маорифи нозири, Бобо Охун Салимов – адлия нозири қилиб тайинландилар. Шунингдек, давлатни бошқариш, суд ва адлия ишлари қайта кўриб чиқилди. Ҳукуматнинг махсус қарори билан Олий инқилобий суд ва адлия нозирлиги ташкил қилинди. Олий инқилобий судга Олимжон Акчурин раис, Қўшмамадхон Сапаев ва Бобо Охун Салимовлар аъзолар этиб тайинландилар. Умумжиноий ва фиқаролик ишларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун халқ суди ташкил қилиниб, унга Абдулвоҳид Қориев раис бўлди.
Хива шаҳрида ташкил қилинган махсус милиция бошқармаси тартиб-интизомни сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ишлари билан шуғулланиб, унга Назир Шоликоров раислик қилди. Муваққат инқилобий ҳукумат фармонига биноан, қийноқ, уриб азоблаш ва ўлим билан боғлиқ барча жазолар бекор қилинди.
1920 йил 26-30 апрел кунлари Хивада Бутунхоразм халқ вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда иштирок этган 200 та вакилнинг 80 таси туркман аҳолиси вакиллари эди. Қурултойда Хива хонлиги ҳудудида Хоразм Халқ Совет Республикаси тузилганлигини эълон қилиб, ХХСР конституцияси, давлат герби ва байроғини тасдиқлади.
ХХСРнинг биринчи Конституциясида давлат тузуми масаласига алоҳида бўлим ажратилди. Унда давлат олий ҳокимият ва бошқарув органлари, маҳаллий органларни ташкил этиш тартиби, тузилиши, уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Республиканинг энг муҳим ишларини ҳал қилиш олий ҳокимият органи бўлган Умумхоразм халқ вакиллари қурултойига тегишли деб топилди. Республикани бошқариш қурултой томонидан сайлаб қўйиладиган ва унинг олдида ҳисобот берадиган, 15 та аъзодан иборат Халқ Нозирлари кенгаши зиммасига юкланди.
Шунингдек, биринчи Конституцияда ХХСР нинг мудофаасини ташкил этиш, вақф ишлари, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати, актив ва пассив сайлов ҳуқуқлари, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қиладиган шахслар, сайлов тартиби, иқтисодий сиёсат тўғрисида, хон ва хон авлодларининг мулки тўғрисида, республиканинг байроғи ва герби масалалари мустаҳкамланди.
Конституция ХХСР нинг барча фуқароларига жинси, касби ва миллатидан қатъий назар сўз, матбуот, мажлис ўтказиш, ташкилотлар тузиш ҳуқуқлари берилганлигини эълон қилди.
Қурултойда янги ҳукумат таркиби қуйидагича сайланди:

  1. Полвонниёз Ҳожи Юсупов – ХХСР ХНКнинг раиси;

  2. Жуманиёз Султонмуродов – ХНК раисининг биринчи муовини;

  3. Қўшмамадхон Сапаев – ХНК раисининг иккинчи муовини;

  4. Бобо Охун Салимов – адлия нозири;

  5. Бекчон Раҳмонов – маориф нозири;

  6. Эшчон (қори) Жабборқулов – халқ хўжалиги нозири;

  7. Матпанбой Мадраҳимов – молия нозири;

  8. Худойберган Девонов – давлат назорати нозири;

  9. Ризо Шокиров – ҳарбий нозир;

  10. Назир Шоликоров – ички ишлар нозири;

  11. Шомурод Бахши – соғлиқни сақлаш нозири;

  12. Ғуломалихон Баҳодир – ижтимоий таъминот нозири;

  13. Ҳаким Бобожонов – зироат (қишлоқ хўжалиги) нозири;

  14. Абдулвоҳид Қориев – адлия нозири муовини;

  15. Ўроз Хўжамуҳаммадов – ташқи ишлар нозири.

ХХСР раҳбарияти ўз конституциясига биноан мустақил давлат сифатида иш олиб боришга ҳаракат қилди. Конституцияга биноан янги давлат қуйидаги 22 та туманга бўлинган эди: Дарғонота, Питнак, Ҳазорасп, Бешариқ, Хонқа, Янги Урганч, Гурлан, Қипчоқ, Манғит, Қиличбой, Моноқ, Тошҳовуз, Пўрси, Хўжайли, Кўҳна Урганч, Қўнғирот, Хива, Илонли, Ғазовот, Шовот, Хитой, Қўшкўпир.
1920 йилнинг апрели охири ва май ойининг бошларида ушбу туманларнинг туман советлари тузилиб, уларнинг ҳар бирида 5-7 кишидан иборат кенгаш аъзолари сайланди. 14 та ўзбеклар яшайдиган, 5та туркманлар яшайдиган ва учта қозоқлар ҳамда қорақалпоқлар яшайдиган туманларда советлар сайланиб, ҳар бир туман маҳаллаларида оқсоқоллар сайланди.
1920 йил 28 майда Хоразм коммунистик партиясининг биринчи Бутунхоразм конференцияси бўлиб, унда янги партия ташкил этилганлиги эълон қилинди. Унинг раиси қилиб А.Акчурин сайланди. Бироқ, кўп ўтмай у бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ХКП МК раиси қилиб Ж.Султонмуродов сайланди. Шунингдек, айнан шу пайтдан бошлаб марказдан келган вакилларнинг кўрсатмаси билан Хоразмда кўппартиявийлик таъқиқланди.
ХХСР ХНКга Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат таркибига асосан, “Ёш хиваликлар” партиясининг аъзолари кирган бўлиб, улар мамлакатда демократик тузумни ўрнатиш, мустақил давлатни барқарорлаштириш борасида катта ишларни амалга ошира бошладилар. Мисол учун, Бобо Охун Салимов раислигидаги ХХСР делегациясининг уч ой давомида Москва ва Петроград шаҳарларида бўлиб, 1920 йил 13 сентябрда РСФСР билан ХХСР ўртасидаги иқтисодий-сиёсий шартноманинг имзоланиши ана шундай ишлардан бўлди. 24 моддадан иборат иттифоқ шартномаси ва 15 моддадан иборат иқтисодий битимда РСФСР ҳукумати ХХСР мустақиллиги ва дахлсизлигини тан олди. Россия империяси даврида рус капиталистлари томонидан Хива хонлиги ҳудудида қурилган барча банклар, заводлар, фабрикалар, савдо корхоналари ва бошқалар ХХСР нинг мулки деб белгиланди. Бу ҳужжатга асосан ХХСР мустақил давлат ҳисобланиб, совет Россияси билан ўзаро тенг ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмасликка келишиб олинди.
Амалда эса, ХХСР ҳукумати раҳбарлари олиб борган мустақил сиёсат марказдаги большевик раҳбарлар ва ХХСР ҳудудидаги совет раҳбарияти вакилларига ёқмади. Чунки, Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат хусусий мулк, вақф ерлари, диний муассасаларни тарқатиб юбориш ўрнига уларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилган эдилар. ХХСР нинг Конституциясида ҳам хусусий мулк эътироф этилган эди. Совет ҳукуматининг Хоразмдаги вакиллари ХНК ҳукуматига қарши ҳатти-ҳаракатларни авж олдирдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, ХХСР да коммунистлар олиб борган сиёсат маҳаллий кадрлар, зиёлилар ҳамда мустақил фикрга эга бўлган шахсларни йўқотишга қаратилди. ХХСР мавжуд бўлган атиги 5 йилга яқин муддат ичида республика ҳукумати – ХНК ва Хоразм МИК раислари ўн марта алмаштирилгани ҳам юқоридаги фикрни исботлайди.
1921 йил 15-23 май кунлари II Бутунхоразм советлари вакилларининг қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда ХХСР МИК қошида етти кишидан иборат махсус туркман бўлими ташкил этилди. Унга Мулла Ўроз Хўжамуҳаммедов раҳбар бўлди. Ушбу бўлимнинг асосий вазифаси туркманлар яшайдиган ерлардаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, миллий, маданий масалаларни, уруғлар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш ва уни яхшилаш, меҳнаткаш халқ фаоллигини ошириш, улар яшайдиган ҳудудларда деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш, ҳунармандчиликни тараққий эттириш ҳамда улар маданиятини оширишдан иборат эди.
Шунингдек, қурултойда ХХСР Конституциясига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди. Олдинги Конституциядан фарқ қилган ҳолда ушбу Конституцияда Қурултой ва Хоразм МИКнинг ваколатлари мустаҳкамланди. Умумхоразм қурултойи ва МИК ваколатларига – ХХСР Конституциясини қабул қилиш; чегараларни ўрганиш, ўзгартириш ва ХХСР га тегишли ҳудудлар доирасини тасдиқлаш; ХХСРда пул, оғирлик ўлчовларини белгилаш ва ўзгартириш; чет мамлакатлар билан алоқалар олиб бориш; уруш ва тинчлик масалаларини ҳал қилиш; қарз олиш, божхона, савдо ва молия шартномаларини тузиш; ХХСР ҳудудида халқ хўжалигининг умумий режаларини белгилаш; давлат бюджетини ўрнатиш; умумдавлат қонунчилиги, суд тузилиши, фуқаролик, жиноий суд юритиш ва бошқа қонунчиликни амалга ошириш; умумдавлат солиқ ва йиғимлар ўрнатиш; ХНК аъзоларини лавозимига тайинлаш ва озод қилиш; ХНК раисини тасдиқлаш; Хоразм фуқаролигини олиш ва йўқотиш; республика ҳудудида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш; ҳар қандай масалани ўзларининг хохишларига кўра кўриб чиқиш ва ҳал қилиш киритилган.
Хоразм республикаси тузилган дастлабки ойлардан бошлаб ундаги ғоявий – сиёсий вазият кескинлашиб борди. “Ёш хиваликлар” ҳукумати ва демократик кайфиятдаги кучлар маҳаллий шароитни тушунган ҳолда аҳолининг урф-одатлари ҳамда қадриятларига мос ҳолда иш олиб бордилар. Аммо, марказдан жўнатилган қизил армия ва унинг бошлиқлари, коммунист большевиклар ХХСР даги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга мутлақо салбий таъсир кўрсатдилар. Улар қонунга хилоф равишда республиканинг ички ишларига аралашдилар ҳамда маҳаллий шароит, халқ оммасининг кайфияти ва хохиш иродасини умуман ҳисобга олмай инқилобий чора-тадбирларни, советлаштириш сиёсатини амалга оширдилар.
Шунга қарамасдан, республиканинг кўплаб маҳаллий раҳбар кадрлари мустақиллик учун, адолатсизликка қарши ғоявий кураш олиб бордилар. Мисол учун, 1923 йил баҳорида ХХСР савдо саноат нозири К.Нуруллаев Москвада РСФСР билан бўлаётган музокараларда ХХСР фойдасига қатъийлик кўрсатгани учун учун Хоразмга чақирилиб, қамоққа олинди. 1923 йилнинг ёз ва кузида Совет Россиянинг кўрсатмалари асосида Хоразм республикасида туб ислоҳатлар амалга оширилиб, октябр ойида ХХСР Совет Социалистик Республикасига айлантирилди.
Хулоса қилиб айтганда, инқилобдан кейин пайдо бўлган ХХСР, кейинчалик ХССРнинг қисқа муддатли фаолияти мураккаб ва зиддиятларга тўла вазиятда кечди. Республиканинг ички ишларига аралашишлар, маҳаллий раҳбар кадрларга ишончсизлик, маҳаллий шароитларни ҳисобга олмасдан иш кўриш, марказнинг кўрсатмаси билан ҳали тайёр бўлмаган ўлкани “социалистик республика” деб эълон қилиш каби ўта жиддий хатоликлар Хоразмнинг мустақиллиги, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожига катта зарар етказиб, Хоразмни советлаштириш жараёнини янада тезлаштирди.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish