Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


-§.Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт)



Download 2,78 Mb.
bet132/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

6-§.Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт)1
Тадқиқотчилар милоддан аввалги VI асрга оид Бехистун ёзувларида эслатилган сака тиграхаудаларни (чўққи қалпоқли саклар) ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудида яшаган қабилалар деб ҳисоблайдилар. Манбаларга кўра, милоднинг VI-VIII асрларида Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўғуз этник гуруҳлари шаклланади. Тадқиқотларга кўра, бижанак қабилалари қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. Қорақалпоқ халқи шакллана бошлаган VIII-X асрларда Орол атрофи Кердер вилояти деб юритилган. Муғул босқини натижасида Амударё тўғони бузиб ташлангач, Кердер вилояти сувсиз қолади ва бу ердаги қорақалпоқларнинг бир қисми Волга ва Урал дарёлари бўйларига, Сирдарёнинг юқори оқимларига кўчиб кетадилар.
Ўрта асрларга (X-XII) оид рус манбаларида қорақалпоқлар “черные клобуки”, махаллий манбаларда эса “қора бўркли” номи билан тилга олинади. “Қорақалпоқ” этнонимининг қачон пайдо бўлганлиги номаълум. Ҳар ҳолда 1598 йил Абдуллахон II томонидан Сиғноддаги муқаддас Зиёвиддин мақбарасига берилган ёрлиқда қорақалпоқлар шу ном билан тилга олинган. Кейинги давр манбаларига кўра XVI асрда қорақалпоқларнинг айрим гуруҳлари Волга, Урал, Эмба дарёлари оралиғида, шунингдек, Бухоро хонлиги ҳудудларига ўрнашадилар. XVII асрдан бошлаб то XVIII аср ўрталарига қадар қорақалпоқлар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб жойлашиб, кичик жуз қозоқлари билан қўшничиликда яшайдилар. Бу даврда улар ҳам иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қозоқ хонларига тобе бўлганлар. Уларнинг бошқаруви қозоқ султонлари қўлида бўлган.
Қозоқ ҳукмдори Тавкахон (1680-1718 йй.) ҳукмронлиги даврида қорақалпоқларни унинг ўғилларидан бири бошқарган. 1694 йилдан бошлаб Тавкахоннинг ўғли Табурчак султон қорақалпоқларга бош бўлган бўлса, 1709 йилдан Табурчакнинг ўғли Каип султон уларга бошчилик қилган. 1722 йилдан бошлаб қорақалпоқлар хони Эшмуҳам-мадхон бўлади. Кейинроқ эса, XVIII асрнинг 30-40-йилларида қорақал-поқлар Кичик жуз хони Абулхайр тасарруфига ўтадилар.
Қорақалпоқлар қозоқ хонларига ҳар йили кўп миқдорда ғалла, 2000 тагача отлиқ сарбозлар бериб туришлари, қозоқларнинг рус чегаралари, Бухоро ва Хивага ҳарбий юришларида иштирок этишлари лозим бўлган. Шунингдек, улар ўз ҳудудларидан ўтган карвонлардан қозоқ султонлари учун бож олганлар.
XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб савдо сотиқнинг ривожланиши натижасида қорақалпоқларнинг Бухоро ва Хива билан алоқалари кучайиб, бошқирдлар, улар орқали эса Россия билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилади. 1721 йилга оид манбада “қорақалпоқлар Бошқирдистон (Башкирия)га кўплаб келадилар..., шунингдек, бошқирдлар....,қорақалпоқларга дўстлари билан келадилар ва ҳар йили бир ой ёки уч ҳафтадан бир-бирлариникида яшайдилар” дея маълумот берилади. Шунингдек, бу даврда турли ҳудудларда яшаётган қорақалпоқлар орасида бирлашишга интилиш харакати бошланиб, Сирдарё қорақалпоқларининг Зарафшон воҳаси ва Хоразм қорақалпоқ-лари билан алоқалари йўлга қўйилади. Буларга асосий сабаб – жунғорлардан кутилаётган ҳужум хавфи эди. Шунинг учун ҳам 1721 – 1722 йилларда Россия ҳукумати билан қорақалпоқлар ўртасида элчилар алмашинган эди. 1723 йилда жунғор ҳукмдори Цеван Рабдон қўшинлари Қозоқ хонлиги ерларига бостириб кирдилар. Жунғорларга қаршилик кўрсата олмаган қозоқларнинг катта қисми турли томонларга тарқалиб кетдилар. Қорақалпоқларнинг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқимлари бўйлаб Тошкент ва унинг жануби-ғарбига, бир қисми эса Сирдарёнинг қуйи оқимига, Орол бўйларига кетиб қолдилар. Биринчи гуруҳ жунғорларга, иккинчи гуруҳ эса Кичик жуз қозоқларига тобе бўлиб қолдилар.
XVIII асрнинг 30-40-йиллари бошларида қорақалпоқларнинг Россия билан элчилик алоқалари яна йўлга қўйилди. 1743 йилда Маман бий бошчилигидаги қорақалпоқ элчилари Петербургда Россия ҳукмдори Елизаветанинг “ҳомийлик” ҳақидаги ёрлиғини олдилар. Бундан ғазабланган кичик жуз қозоқлари хони Абулхайр ўша йили Орол бўйи қорақалпоқларига ҳужум қилиб, уларни талон тарож қилади. Абулхайрхоннинг ҳужуми қорақалпоқларнинг Жонидарёга ҳаракатларини кучайтирди. 1746-1747 йилнинг қишида қорақалпоқлар Ўрта жуз қозоқ ҳукмдори Аблай султон ҳужумига дучор бўладилар.
Қозоқ хонлари ва султонларининг ҳужумларига дош беролмаган Оролбўйи қорақалпоқларининг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқимларига кетиб қолишга мажбур бўладилар. Асосий қисми эса, жануби-ғарбга томон, Хива хонлиги чегараларига, Қувондарё ва Жонидарё оралиғидаги ҳудудларга ўрнашадилар.
1748 йилда Ўрта жуз султони Бароқ ўзининг тарафдорлари ёрдамида Абдулхайрни ўлдиради. Абдулхайрнинг ўғли Нурали хон деб эълон қилинади. Аммо, унинг ҳокимиятини барча Кичик жуз қабул қилмади. Йирик зодагонлар султон Ботирни хон дея эътироф этганлари боис,кичик жуз икки ҳокимликка бўлиниб кетди. Шунингдек, Сирдарёнинг қуйи оқимидаги кўчманчиларга бошчилик қилаётган Абулҳайрнинг яна бир ўғли Эрали султон ўзини акаси Нурали султондан мустақил ҳисоблар эди.
1762 йилда султон Эрали Сирдарё бўйларида қолган қорақалпоқлар устига юришлар қилиб уларни Жонидарё ва Орол мулкларига кўчишга мажбур қилади. XVIII-XIX аср бошларида бутун Қувондарё ва Жонидарё ҳавзалари қорақалпоқларнинг мулклари эди. Бу ерда улар Оролбўйи ўзбеклари ва қорақалпоқлари билан нафакат сиёсий иттифоқда бўлдилар, балки этник жиҳатдан ҳам аралашиб кетдилар. Улар иттифоқчиликда қозоқ хонлари ва султонлари, Хива хонларига қарши курашлар олиб бордилар.
Бу даврда қорақалпоқлар бийлар Маслаҳатлари орқали бошқарилган. Ҳар бир қабила уюшмасига йирик ер мулки ва чорва эгаси бўлган бийлар бошчилик қилган. Бир қанча қабила ва уруғлар бирлашмаси ўн тўрт уруғни (он тор уру) манғит уруғи бийлари бошқарган.
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб қорақалпоқлар ва Хива хукмдорлари ўртасида курашлар авж олди. Муҳаммад Амин иноқ Хива хонлиги марказий ҳокимиятини кучайтириш сиёсатини олиб бориб, қорақалпоқларни хонликка бўйсундиради. Хива хонлигида Мухаммад Амин иноқ ва унинг ўғли Аваз иноқ ҳукмронлигида қорақалпоқлардан сохта хонлар (Ортиқғозихон, Ёдгорхон, Абулғозихон IV, Абулғозихон V) сайланган. Шунга қарамасдан қорақалпоқларнинг Хива ҳукмдорларига қарши курашлари узоқ йиллар давом этди. Муҳаммад Амин иноқ кейинчалик эса, Муҳаммад Раҳимхон I даврларида қорақалпоқларнинг қолдовли уруғи бошлиғи Ойдўстбийга қатор имтиёзлар берилди. Аммо, бу ҳам натижа бермай Ойдўстбий охир оқибат Хива хонига қарши қорақалпоқларни қўзғолонга кўтарди. Аммо, бу қўзғолон шавқатсизларча бостирилди.
XIX аср қорақалпоқларнинг ижтимоий тизимида уруғ – қабилачилик анъаналари сақланиб қолган эди. Қорақалпоқлардаги ижтимоий табақаланиш натижасида бир томонда бойлар, йирик ер эгалари, йирик чорвадорлар, иккинчи томонда эса бойлар қўлида ишлаб кун кўрувчи камбағал фуқаролар ажралиб турган. Хоразмдаги қорақалпоқларга ерлар хон томонидан қабила ва уруғлар фойланиши учун берилган бўлса-да, аслида энг яхши ерлар уруғ ва қабила бошлиқларига тегишли бўлган.
Қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларда Хива хонлигида мавжуд бўлган ер эгалигининг уч тури –давлат (хон) ерлари, йирик ер эгаларининг мулк ерлари, диний муассасаларга тегишли бўлган вафқ ерлари сақланиб қолган. Қорақалпоқларда бийлар, оталиқлар, беглар беги, бойлар,савдогарлар, қози, раис, мироблар, ҳарбий бошлиқлар (ботирлар) ҳамда уламолар –муллалар, эшонлар,охунлар кабилар йирик ер эгалари ҳисобланган. Деҳқонлар асосан кам ерли бўлиб, уларнинг ерлари бир –икки танобдан ошмаган. Кам ерли ёки умуман ерсиз деҳқонлар давлат, мулк ва вафқ ерларидан фойдаланиб, бунинг эвазига ҳосилнинг маълум қисмини ер эгаларига берган ёки ер эгасига ишлаб бериш мажбуриятини бажарган. Ерсиз қорақалпоқ деҳқонларининг кўпчилиги Хоразмнинг жанубига, ўзбеклар ва туркманлар бойларининг ерларига ишлаш учун борганлар.
Энг яхши яйлов ерлари, кўллар, қамишзорлар қорақалпоқ зодагонларига тегишли бўлган. Барча ерлардан фойдаланиш улар ихтиёрида бўлиб, сувдан фойдаланиш ҳам бундан мустасно эмас эди. Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий табақаланиш чорвачилик хўжаликларида ҳам кўзга ташланади. Амалдорлар ва руҳонийлар йирик чорва эгалари бўлган. Улар бир неча минглаб чорва молларига эгалик қилганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар қорақалпоқлардаги асосий маъмурий мансаблар уруғ бошлиғи бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам (закот йиғувчи), мироб, қози, раис кабилар эди. Улардан асосийси бий бўлиб, бийлар ўз қабила ёки уруғларидан хон хазинасига солиқлар йиғиш, уруғ ёки қабила ичидаги можароларни ҳал қилиш, жумладан, ер - сув муносабатлари ва жиноий ишларни ҳал этиш вазифаларини бажарганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бийларнинг ҳуқуқлари чегараланади. Хива хони Сайид Муҳаммадхон қорақалпоқларнинг бошқарув тизими учун қўшимча иккита ноиб, олтита оталиқ, иккита беглар беги ва битта оғабий мансабларини жорий этди. Булар орасида оғабий энг юқори мансаб бўлиб, қолганлари унга бўйсунганлар. Қорақалпоқлардаги бошланғич маъмурий бирлик –овуллар бўлиб, уларни жамиятнинг ҳукмрон табақалари вакиллари бўлган оқсоқоллар кенгаши бошқарган. Қорақалпоқларнинг асосий маъмурий маркази Амударёнинг ўнг қирғоғида Чимбой, чап қирғоғида эса, Қўнғирот бўлган.
Қорақалпоқлар бўйсундирилганидан сўнг уларга ҳам хонликдаги солиқ, тўлов ва мажбуриятлар жорий этилди. XIX аср бошларидан бошлаб, қорақалпоқлар ҳали янги ерларга жойлашиб, ўзлаштириб олмаганликларига қарамай Хива хонлари маҳсулот тўловларини талаб қила бошладилар. Ундан ташқари доимий йиллик солиқ (20 минг тилла ҳажмида) салғут-кесма солиғи жорий этилди. Энг оғир мажбуриятлардан бири қорақалпоқлар хон қўшинларидаги 2 минг аскарни боқишлари ва қўшин учун навкар бериш эди. Шу билан биргаликда аҳоли ариқ ва каналлар қазиш ҳамда тозалаш ишларига (ҳашар) жалб этилган.
Хива хонлари қорақалпоқларни бўйсундирганидан сўнг (XIX асрнинг бошлари) уларнинг Хоразмда, Амударёнинг ҳар иккала қирғоғида жойлашуви жараёни асосан тугалланади. Чап қирғоқ қорақалпоқлар Қўнғирот ва Хўжайли оралиғида, Шуманай канали хавзасида жойлашган бўлсалар, ўнг қирғоқ қорақалпоқлар Кўкўзак, Кечитли каналлари, Амударё бўйларида, Кушканатав этакларида жойлашадилар.
XIX аср бошларида қорақалпоқларнинг иқтисодий аҳволи анча оғир эди. Янги ерларга жойлашган бу аҳоли ерларни ўзлаштириш учун, даштни ҳосилдор ерларга айлантириш учун суғориш тизими яратиши лозим эди. Бу эса албатта катта куч, меҳнат ва вақт талаб этар эди.
Амударё ҳавзасидаги қорақалпоқларнинг асосий ҳўжалик тури деҳқончилик эди. XIX асрнинг биринчи чорагида бу ерда учта қорақалпоқ деҳқончилик воҳалари: Қалликул, Кушканатав ва Кегейли шаклланади. Чап қирғоқ Амударё шаклланган Қалликул воҳаси Ловдин, Шанглибасув, Шуманай, Қиёт –Жарган каналларидан сув олган. Ўнг қирғоқ Амударё, ҳозирги Чимбой шаҳрининг шимоли ғарбида шаклланган Кушканатав воҳаси Амударёнинг табиий ирмоғи Қорабайлидан сув олган. Хитой ва қипчоқ қабилаларининг ерлари бўлган бу воҳа XIX асрнинг биринчи ярмида қорақалпоқларнинг муҳим деҳқончилик воҳаси эди.
XIX асрнинг ўрталарига келиб қорақалпоқлар жойлашган ҳудудларда яна иккита –Чимбой ва Қўнғирот хўжалик туманлари шаклланади. Бутун XIX аср давомида қорақалпоқлар хўжалик ҳаётининг асосини қуйидаги бешта – Чимбой, Давқара, Таллиқ, Қўнғирот, Хўжайли каби хўжалик туманлари ташкил этган эди. Таъкидлаш лозимки, бу хўжалик туманларидаги деҳқончиликнинг ҳолати Амударё суви билан боғлиқ бўлган. Табиат инжиқликларига қарамасдан (сув тошқини, қурғоқчилик, қишнинг эрта ёки кеч келиши) қорақалпоқлар деҳқончилик ҳўжаликларини ривожлантириб борганлар.
Қорақалпоқ хўжаликларида ерга ҳўкиз қўшилган омоч ва мола билан ишлов берилган бўлиб, асосан, буғдой, шоли, жўхори, сули, каноп, беда, қовун, тарвуз, қовоқ, мош, нўхат каби маҳсулотлар асосан ички эҳтиёжлар учун етиштирилган.
XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Қўнғирот хўжаликларида пахта етиштириш йўлга қўйилган. Қорақалпоқ боғдорчилигида жийда, ўрик, шафтоли,олма кўплаб етиштирилган.
Аҳоли чорвачилигида йирик шохли ҳайвонларни кўпайтириш устунлик қилган. Уй чорвачилигида жуни, териси, сути ва гўшти учун кўплаб эчки ва қўйлар боқилган. Отлар кам боқилган. Туялар фақат бойлардагина бўлган. От ва туялардан юк ташиш ва чиғир айлантиришда ҳам ишлатилган. Хўжаликда балиқчилик ҳам ривожланган. Балиқчилар Орол, Қуванишдарё,Амударё ва Давкар, Қўнғирот, Қора Терен кўлларида тирикчилик қилганлар. Қорақалпоқлар деҳқончиликдан бўшаган куз ва қиш ойларида овчилик билан ҳам шуғулланганлар.
Қорақалпоқларда ҳунармандчиликнинг темирчилик, тикувчилик, тўқувчилик, косиблик, кулолчилик, заргарлик, дурадгорлик каби кўплаб турлари ривожланган эди. Деҳқончиликда бўлгани каби ҳунарманд-чиликда ҳам асосий маҳсулотлар ички эҳтиёж учун ишлаб чиқарилган . Кўпчилик усталар ўз овуллари учун маҳсулот ясаганлар ва улар меҳнати учун ғалла ва чорва олганлар.
Cўнгги ўрта асрларда Хива хонлигининг шимолидан ўтган савдо-карвон йўллари Чимбой, Хўжайли, Қўнғирот, Кўхна Урганч шаҳарларини Хива билан боғлаган. Ундан ташқари Хивани Казалинск билан боғлайдиган йўл Чимбой орқали ўтган. Повольже, Уралск, Оренбургдан Устюрт орқали Хивага келадиган яна бир йўл Қўнғирот яқинидан ўтган. XIX асрдан бошлаб Хива хонлигининг савдо алоқаларида қорақалпоқлар фаол иштирок эта бошлаганлар. Улар хонлик бозорларида буғдой, чорва ва балиқ маҳсулотларини сотиб, рус, Хива ва Бухоро маҳсулотлари (кундалик эҳтиёж моллари)ни харид қилганлар – Қорақалпоқларнинг Қўнғирот, Хўжайли Манғит, Чимбой, Шўрахон каби шаҳарларининг савдо-сотиқдаги аҳамияти катта эди.
Сўнгги ўрта асрлар қорақалпоқ халқи маданияти оғир табиий шароит, Хива хонларига тобелик заминида бўлса-да, ўзига хос йўналишларида шаклланиб, равнақ топди. Қорақалпоқларнинг катта қисми Қўнғирот, Қиёт, Чимбой, Нукус, Қипчоқ, Манғит, Жанга қалъа, Ойдўст қалъа, Эрназар қалъа, Кўк ўзак, Эшон қалъа каби шаҳар ва қалъалар қорақалпоқ халқи томонидан яратилган маданий ва меъморчилик ёдгорликларининг маркази ҳисобланган.
Манбаларга кўра, қорақалпоқларда ёшлар саводини даставвал мактабларда чиқарганлар. Ушбу бошлағич мактабларда 5-6 ёшдан бошлаб қабул қилинган ўқувчилар Қуръон ва Ҳадисларни ўқиш ва тиловат қилишни ўрганганлар. Мактабда саводини чиқарган ёшлар Хива ва Бухоро мадрасаларида, қорақалпоқларнинг Қорақум Эшон, Калила охун, Эгамберган охун, Ойибет эшон, Эшонқалъа мавзеларидаги мадрасаларда таълим олганлар.
Қозоқ маърифатпарвар олими Чўқон Валихонов ўз даврида “ қорақалпоқлар саҳродаги биринчи шоир ва қўшиқчилар..., минглаб достонлар, қиссалар, қўшиқларни қорақалпоқлар ёдда сақлаганлар” дея, бежизга айтмаган эди.
Дарҳақиқат, қорақалпоқларнинг қаҳрамонлик достонлари қадимдан маълум. Улардан “Қирққиз”, “Алпомиш”, “Қўблан”, “Маст подшо”, “Эдигей” кабиларда қорақалпоқларнинг воқеаларга бой тарихи куйланади. Бу даврда қорақалпоқ халқида жирав-бахшичилик ривожланган бўлиб Жиен Жирав (1730-1784йй.), Шанкай Жирав (1814-1884йй.), Жисмурат Жирав (1836-1908йй.) кабилар машҳур эди. XIX аср қорақалпоқ шоирлари Жиен Жиравни “қорақалпоқ поэзиясининг отаси” деб атаганлар.
Қорақалпоқ машҳур шоирларидан бири Кунхўжа Иброҳим ўғли (Жисмурат, 1799-1830йй.) бўлиб, унинг умри муҳтожликда ўтган. Унинг “Ўроқчилар”, “Оқ қамиш”, “Чўпонлар” каби шеърлари машҳурдир. Ажиниёз Касибай ўғли (1811-1878йй.) ҳам ворақалпоқ халқининг машҳур шоирларидан биридир. Ажиниёз шеърларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари устунлик қилади. Шоирнинг “Бўзатов” достонида қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга мажбуран кўчиб кетиши куйланади. Бердимурод Қарғабой ўғли Бердаҳ (1827-1900йй) қорақалпоқ классик адабиётининг машҳур намоёндаларидан биридир. Унинг ижодида қорақалпоқ халқининг XIX асрдаги ижтимоий – иқтисодий ҳаёти акс этган.
Шундай қилиб, 1873 йилда Россия ҳукумати билан тузилган Гандимиён шартномасига кўра, Хива хонлиги Россия вассалига айланди. Амударёнинг ўнг қирғоғида яшайдиган қорақалпоқлар ҳудудлари Россияга қўшиб олинди. Бу ҳудудларда Амударё бўлими ташкил этилди ва 1877 йилдан у Туркистон генерал –губернаторлигининг Сирдарё вилояти таркибига қўшилди. Қорақалпоқларнинг Амударёнинг чап соҳилида яшайдиган кам қисми 1920 йилга қадар яна Хива хонлигига тобе бўлиб қолди.

1.Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. Тошкент, Янги аср авлоди. 2006.


2. Худойқулов Т.Д. XIX асрда Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти. Тар.фан.номз.дисс. Тошкент. 2009.
3. Муқимов З. Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи. Тошкент, Адолат. 2007.
4. Бабаджонов Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. Ташкент-Токио, Янги нашр. 2010.
5. Бобобеков Ҳ.Н. Қўқон тарихи. Тошкент, Фан. 1996.
6. Холиқова Р.Э. XIX аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида Россия Бухоро муносабатлари тарихи. Тарих фан. док. дисс. Тошкент. 2005. 295 б.
7. Шерипов У.А. Хива хонлиги тарихи (1511-1920 йй.). Тарих фан.ном.дисс. Урганч, 2009. 174 б.
8. Хоразм тарихи. 1-жилд. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир М.Матниёзов. Урганч, 1997.
9. Сабурова С. XIX аср ва ХХ аср бошида Хива хонлигининг давлат тизими.Тар.фан.номз.дисс. Тошкент. 2002. 180 б. Иловалари билан.
10. Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент, 1959.
11. История Узбекистана. Колл-в. авторов. Ташкент, 1993.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish