Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Маданий ҳаёт. Меъморчилик



Download 2,78 Mb.
bet130/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Маданий ҳаёт. Меъморчилик. Хива хонлигининг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида бўлиб ўтган воқеалар маданий ҳаётга таъсир этмасдан қолмади. Шунга қарамасдан хонликдаги маданият ўзига хос йўналишларда давом этди. Маданий ҳаёт равнақи таълим-тарбия, адабиёт, тарихнавислик, меъморчилик ва амалий санъат кабиларда кузатилади.
Бутун Ўрта Осиёда бўлгани каби, Хива хонлигида ҳам асосий илм ўчоғлари бошланғич мактаблар ва мадрасалар эди. Бошланғич мактаб, яъни, қуйи таълимда ўқиш-ёзишни ўрганиб, хат-савод чиқарган ўсмирлар пойтахт Хивадаги ҳамда Бухородаги мадрасаларда ўқиб таълим олганлар. Манбаларга кўра, XIХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 130 та мадраса бўлган. Фақат Хиванинг ўзида 22 та мадраса бўлиб, улар ичида Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Раҳмонбердибий, Оллоқулихон, Хожа Маҳрам, Фозилбек, Давлат Қоракўз, Бекниёз девонбеги мадрасалари алоҳида нуфузга эга эди.
Хоразм адабий муҳитида илғор ғояларни тарғиб этган шоирлардан бири Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб (1710-1770 йй.) эди. Классик поэзиянинг турли жанрларида ижод қилган Андалибнинг “Саид Ваққос”, “Зайнул араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли ва Мажнун” каби достонлари машҳурдир.
Хивада ижод этган шоирлар ичида Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874 йй.) алоҳида ўринга эга. Тарихчи, таржимон ва шоир бўлган Огаҳийнинг 1832 йилда тузилган “Таъвизул ошиқон” (“Ошиқлар тумори”) девонидаги ғазаллари айниқса машҳурдир. Бу даврда шунингдек, Паҳлавон Равнақ, Муҳаммад Ниёз Нишотий, Муҳаммад Хокисор, Табибий, Мунис, Комил Хоразмий, Комдон, Муродий каби шоирларнинг ижоди ривож топди. XVII- XVIII асрларда “Гўр ўғли” мажмуаси достонлари ривожлантирилди, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Сайёд ва Ҳамро”, “Санобар”, “Юсуфбек ва Аҳмадбек”, “Баҳром ва Дилором” каби достонларнинг фольклор ва халқ оғзаки ижодидаги кўринишлари тараққий этди.
Бу даврда тарихнависликдаги илгарги анъаналар сақланиб қолди. Тарихий асарлар орасида Абулғозининг “Шажараи турк” ва “Шажараи тарокима” (“Туркманлар шажараси”) ўзбек тилида битилган муҳим тарихий асарлар ҳисобланади. Тарихнавислик анъаналарини кейинчалик Мунис, Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баёний каби тарихнавислар давом эттирдилар.
XIХ аср бошларида Муҳаммад Раҳимхонннинг буйруғи билан Шермуҳаммад Мунис (1778-1829 йй.) “Фирдавс ул-иқбол” (“Бахту саодат жаннати”) асарини яратди. Хива хонлигининг XVIII- XIХ асрлар тарих ҳақида қимматли маълумотлар берувчи бу асарни кейинроқ Оллоқулихон топшириғи билан Мунис жияни Огаҳий давом эттирди ва 1872 йилгача бўлган воқеалар билан бойитди. Шунингдек, Хива хонлиги тарихига бағишланган асарлар орасида Баёний (1859-1923 йй.) нинг “Шажараи Хоразмшоҳий” асари ҳам қимматли ҳисобланади.
Хоразм Ўрта Осиёда ўзига хос услубларга бой бўлган меъморчилик мактабига эга воҳа ҳисобланади. Бу ҳудудда пайдо бўлган меъморий иншоотлар нафис безаклари, жимжимадор нақшлари билан Хоразм меъморчилик мактабининг ўзига ҳослигини кўрсатиб туради. XVIII- XIХ асрларда Хива хонлигида кўплаб иншоотлар бунёд этилди. Айниқса хонликнинг пойтахтлари Урганч ва Хива шаҳарларида кўплаб саройлар, масжид ва мадрасалар, хонақолар, карвонсаройлар, ёпиқ бозорлар қурилган. Хивадаги меъморий ёдгорликлар асосан Ичан (ички) қалъада бунёд этилган. Хоннинг ёзги қароргоҳи бўлган Дишан (ташқи) қалъа ҳам нодир меъморчилик намунаси ҳисобланади.
Хонликдаги бошқа шаҳарлар – Янги Урганч, Ҳазорасп, Тошҳовуз, Янги Вазир, Шоҳаббоз, Гурлан, Хўжайли, Қўнғирот кабилар мудофаа деворлари билан ўраб олиниб, уларда ҳам кўплаб меъморий иншоотлар бунёд этилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, XVI – XX асрнинг бошларида мавжуд бўлган Хива хонлиги – Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихида, иқтисодий ва маданий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, жамият тараққиётининг минтақа ҳудудларидаги ўзига хос томонлари ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган давлат ҳисобланади. Унинг тарихи Ўзбекистоннинг ажралмас қисмидир.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish