Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи



Download 2,78 Mb.
bet128/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Солиқ сиёсати. Хова хонлигида қўшни давлатларда бўлгани каби хирож, закот, бож, жизъя каби солиқлар мавжуд бўлган. Муҳаммад Раҳимхон I амалга оширган иқтисодий ислоҳот туфайли хонликдаги солиқ сиёсатига ўзгартиришлар киритилади. Хусусан, илгари маҳсулот кўринишида йиғиб олинадиган хирож ўрнига пул солиғи солғит (солғут) жорий этилди. Бунга кўра, 10 танобдан ортиқ ери бўлганлар йилига 3 тилло (54 танга), 5-10 таноб ери бўлганлар 2 тилло (36 танга), 5 танобгача ери бўлган деҳқонлар 1 тилло (18 танга) миқдорда солиқ тўлаганлар. 15 танобгача ерни ижарага олган ижаракорлар йилига давлат хазинасига 34 танга, 10 танобгача ерни ижарага олганлар 22.6 танга, 5 танобгача ерни ижарага олганлар 11.3 танга миқдорда солиқ тўлаганлар. Ижаракор деҳқонлар давлат хазинасига солиқ тўлашдан ташқари, ижарага ер берган хўжайинга пул ёки маҳсулот билан ҳақ тўлаши ёхуд ишлаб бериши лозим бўлган.
Хонликдаги ярим ўтроқ ва чорвадор аҳоли ҳам давлат хазинасига белгиланган миқдорда хирож ва закот тўлаганлар. XIX аср бошларидан бошлаб улардаги хирож солиғи солиқ кесма деб атала бошлаган. Бунга кўра, қорақалпоқлар ва қўнғиротлилар экин майдони ва ҳосил миқдоридан қатъий назар давлат хазинасига ҳар йили 24.5 минг кичик тилло миқдорида солиқ тўлаб турганлар. Қорақалпоқлар ва қозоқлардаги ерсиз ва от-уловсиз деҳқонлар, хон, унинг қариндошлари ва сарой амалдорларининг шахсий ерларида ижаракор бўлсалар ҳосилнинг ҳар 4 ёки 5 ботмони ҳисобидан икки ботмон миқдорида давлат хазинасига солиқ тўлаганлар.
Чорвадор аҳоли хон хазинасига закот солиғи тўлаган. XIX аср бошларига қадар бу солиқ натура кўринишида, 40 бош чорва ҳисобидан бир бош ундирилган бўлса, кейинги даврларда закотни ундиришга ўтилган. Эндиликда чорвадорлар йирик чорва учун 40 бош чорвадан 5 тилло, майда чорванинг ҳар 40 бошига 10 аббос (10 аббос – 25 кумуш танга) миқдорида солиқ тўлаганлар.
Юқоридагилардан ташқари хонликнинг барча ўтроқ, ярим ўтроқ ва кўчманчи аҳолиси қазув, бегор, қочув, отланув, бож пули, милтиқ солиғи, улов тутув, қўналға, чопар пули, тарози ҳақи, миробона, дарвозабон, мир туман ҳақи, афанак рули каби қўшимча тўлов ҳамда мажбуриятларни ҳам бажарганлар. Улар орасида энг оғири қазув, қочув ва бегор бўлиб, бу давлат қурилиши, ариқларни ва дарёдаги дамбаларни таъмирлаш, қалъа, сарой, шаҳар деворлари, йўл ва кўприклар қурилиши ҳамда таъмирланиши учун ҳар йили 12 кун бепул ишлаб бериш мажбурияти бўлган.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish