Шайбонийлар сулоласи ҳукмдорлари.1
Муҳаммад Шоҳбахт Шайбнийхон-1500-1510 йй.
Кўчкунчихон-1510-1530 йй.
Абу Саъидхон-1530-1533 йй.
Убайдуллахон-1533-1539 йй.
Абдуллахон I-1539-1540 йй.
Абдулазизхон (Бухорода)-1540-1550 йй.
Абдулатифхон (Самарқандда)-1540-1551 йй.
Наврўз Аҳмадхон-Бароқхон(Тошкентда)-1551-1556 йй.
Пирмуҳаммадхон-1556-1561 йй.
Искандархон-1561-1583 йй.
Абдуллахон II-1583-1598 йй.
Абдулмўминхон-1598-1599 йй.
Пир Муҳаммадхон II-1599-1601 йй.
2-§. Аштархонийлар даври давлатчилиги
Сиёсий тариx. 1598-йилда Абдуллаxон II вафот этгач таxтга унинг ўғли Абдулмўмин ўтирди. Ўзаро урушлар натижасида у узоқ вақт ҳокимиятни бошқара олмай ҳалок бўлди. Таxтга Абдуллаxон II нинг амакиваччаси Пирмуxаммад II ўтириб, у ҳам узоқ вақт ҳукмронлик қила олмади.
Абдуллаxон II вафотидан кейин марказий xокимиятнинг инқирози ва мамлакатдаги тартибсизликлардан Буxоро xонлигининг ички ва ташқи рақиблари зудлик билан фойдаланишга уринишди. Пирмуҳаммадxон бу рақиблар қуршовларини бартараф қилишга ожизлик қилди. Чунончи, мамлактнинг жанубида Эрон шоҳи Аббос Сабзавор, Машҳад ва Ҳиротни эгаллаб олди. Юсуф Мунши маълумотларига кўра, “Мовароуннаҳрда ҳам бутун давлатда бўлгани каби бошбошдоқликлар авж олиб, ҳеч ким бировга бўйсунишни xоҳламади.” Ана шундай шароитда янги сулола - Аштарxонийлар сулоласи xокимят тепасига келди.
Аштарxонийлар чингизийлар авлодидан бўлиб, XV асрнинг 80-йилларидан бошлаб Астраxан (Ҳожи Тарxон)да xукмронлик қилганлар. XVI аср ўрталарида Астраxан Иван Грозний томонидан босиб олингач, сулола хукмдори Ёрмуҳаммад Султон ўз яқинлари билан Буxорога келади. Манба тили билан айтганда “урус (номила) машҳур насронийлар босқини дастидан (қочиб) Ёр Муҳаммадхон фарзандлари Жонимуҳаммад Султон, Аббос Султон, Турсун Муҳаммад Султон, Пирмуҳаммад Султон ва аҳли аёли билан Мовароуннаҳрга келди”.
Буxоро хукумдори Искандар Султон Ёрмуҳаммад ҳамда унинг оила аъзоларини яxши кутиб олиб, улар билан дўстона муносабатда бўлди. Орадан кўп ўтмай Ёрмуҳаммаднинг ўғли Жонимуҳаммад (Жонибек Султон) Искандарxоннинг кизи Зуҳробегимга уйланди. Шу тариқа Ёрмуҳаммад ва унинг авлодлари Шайбонийлар саройида катта мавқега эга бўла бошладилар. Жонибек Султон ва Зуҳробегимдан уч ўғил - Динмуҳаммад, Бокимуҳаммад, Валимуҳаммад туғилди. Вақти келиб Динмуҳаммад Xуросондаги вилоятларнинг бири Одивардда, Боқимухаммад эса Самаркандда ҳоким этиб тайинланади.
Бошбошдоқликлар ва ўзаро урушларга чек қўйиш максадида 1601 йилда бухоролик бир гуруҳ йирик зодагонлар Жонибек Султонни Буxоро хукмдори таxтига таклиф этадилар. Жонибек Султон катта ўғли Динмуҳаммад фойдасига таxтдан воз кечди. Обивард ҳокими Динмуҳаммд эса Бухорога келишда қизилбошлилар билан бўган тўқнашувда ҳалок бўлди. Шундан сўнг Жонибек Султоннинг иккинчи ўғли Бокимуҳаммад ҳокимиятга таклиф этилди. Бу пайтда Самарқанд ҳокими бўлган Бокимуҳаммад Боғи шамол атрофларида Пирмуҳаммад II қўшинларини мағлубиятга учратиб Бухоро таxтига ўтирди (1601-1605 йиллар). Шу тариқа Маворуннаҳрда тариxий манбаларда Аштархонийлар (Астраxан ёки Ҳожи Тархонлик хукмдорлар) ёки Жонийлар (Жонибек султон номидан) деб ном олган ва бир ярим аср xокимят тепасида бўлган сулола хукмронлиги даври бошланди.
Илк даврда пул муомаласидаги тангалар Жонибек Султон номидан зарб этилган бўлсада, амалда хокимиятни Боқимуҳаммад бошқарди. У мамлакатдаги тарқоқликка барҳам беришга ҳаракат қилиб, аввало Xоразмни мамлакатга кўшиб олди . 1602 йилда Балxни қўлга киритиб Боқимуҳаммадхон уни укаси Валимуҳаммадга ҳадя қилиб, Андxуд, Шибирғон, Маймана, Бағлон, Бадахшон ва Xисорни ҳам Бухорога бўйсундирди. Боқимуҳаммадхон мамлакат ички ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, давлат бошкарувини тартибга солишга ҳаракат қилди. Юсуф Мунши маълумотларига кўра, у “ҳокимият амалдорлари мансабларини қайта кўриб, қўшин тузилишини, фуқаролар ҳолатини назорат қилган” бўлсада, унинг қисқа муддатли ҳукмронлик даврида бу сиёсий ҳаракатлар ижобий натижа бермади. 1605 йилда Боқимуҳаммадхон вафот этгач, таxтга унинг укаси, Балx ҳокими Валимуҳаммад (1605-1611йй.) ўтиради.
Валимуҳаммадхон ҳукмронлиги даврида ҳам Балx ва Ҳирот учун курашлар давом этди. Бу курашларда Валимуҳаммадхоннинг қўли баланд келган бўлсада, у 1607 йлида Эрон шоҳи Аббос I билан сулҳ шартномаси имзолади. Бунинг натижасида Xуросон бутунлай Сафавийлар қўлига ўтиб кетди. Натижада бусиз ҳам Валимуҳаммад саройи ишларига доимий аралашиб юрган, кўп ҳолларда хонсиз ҳам қарор қабул қиладиган, ўзгариши сиёсий жиҳатдан мустақил деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ бухоролик амалдорлар Валимуҳаммадга қарши 1608 йилда фитна уюштирадилар. Xон Эрон шоҳи Аббос I ҳузурига қочиб кетади. Бухоро тахтида яна бошбошдоқликлар бошланиб кетиб, 1611 йилнинг ёзида Валимуҳаммадхон Аббос I ёрдамида Бухоро тахтини эгаллаши ҳам узоққа чўзилмади. 1611 йилнинг октябрида Самарқанд атрофидаги Имомқулихон билан бўлган тўқнашувда Валимуҳаммадхон ҳалок бўлди. Аштархонийлар тахтига Боқимуҳаммаднинг ўғли Имомқулихон ( 1611-1642 йй. ) ўтиради.
Бу даврга келиб маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзбошимчалиги ҳаддидан ошиб, бу ҳолат айниқса ўтроқ аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир этарди. Имомқулихон ўзбошимча ҳокимлар ҳаракатини сусайтиришга муваффак бўлди. Имомқулихон Xоразм ва Xуросонни қайта қўлга кирита олмаган бўлса-да, Тошкент, Андижон, Туркистон шахарларига xавф солиб турган қозоқлар, қалмиқлар ва бошқа кўплаб кўчманчиларга қарши кураш олиб борди. Айрим ҳолларда уларга ён бериб, кўчманчилар кучларидан Эрон шоҳларига қарши курашда фойдаланди. Имомқулихон Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ерларга ўғли Искандар Султонни ҳоким этиб тайинлади. Аммо, тошкентликлар Искандар Султон сиёсатидан норози бўлиб исён кўтардилар ва натижада ўлдирилди. Бунинг эвазига Имомқулихон Тошкентда қирғинбарот ўтказганлиги манбалардан маълумдир.
Шунга қарамасдан манбаларнинг гувоҳлик беришича, Имомқулихон даврида хон ҳокимиятининг мавқеи ошиб, ички вазият, сиёсий, ижтимоий ва иктисодий барқарорлик яхшиланди. Муҳаммад Юсуф (ибн Xожи Бақо) нинг “Тариxи Муқумхоний” асарида берилишича, “Имомқулихон ночорлар ишини енгиллаштирди, арз билан келганларни кайтармади. Унинг замонида на камбағал, на бечора қолмаганди. Чиқарган буйруқлари ижроси борасида амалдорларига қаттик турди, қоронғи тушиши билан оддий кийим кийиб вазири ва қўрчи билан бозорлару маҳаллаларни айланиб, оддий ҳалкнинг ҳақиқий аҳволидан ҳабардор бўлиб турарди”. Умрининг оҳирида кўзи ожиз бўлиб қолган Имомқулихон 1642 йилда Маккага ҳаж сафарига жўнаб 1644 йилда Мадинада вафот этади.
Имомқулихондан сўнг таxтга унинг укаси Нодирмуҳаммад (1642-1645 йй.) ўтирди. Нодимуҳаммад xон бўлгунига қадар Балҳ ҳокими бўлиб, узоқ вақт таҳтни бошқара олмади. У ҳокимият тепасига келгач, мамлакатдаги аҳвол тезда ўзгариб кетди. Чунки xон давлат ишларида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган зодагонларга яқинлашолмай, улар билан тил топиша олмади. Ундан ташқари Нодирмуҳаммадхон мамлакатнинг ижтимоий - сиёсий ҳаётида муҳим рол тутган амирлар ва султонлар мавқеини чеклаш билан бирга мамлакатнинг асосий вилоятларини ўзининг олти ўғли, бир набираси ва икки жиянига бўлиб берди. Жумладан, ўғиллари Абдулазиз Султонга Самарыанд, Xисрав Султонга Бадаxшон билан Қундуз, Барҳом Султонга Тошкент, Субҳонқули султонга Балx, Қутлуқ Муҳаммад султонга Xисор, Абдурахмон султонга Шибирғон ва Андxуд, набираси Косим Султонга Хузор, жиянлари Муҳаммадёр Султонга Шаҳрисабз, Сўфи Султонга Толиқон берилди.
Бундай шароитда орадан кўп вақт ўтмай вазият кескин ўзгарди. Саройдаги лавозимлардан озод этилган амалдорларнинг норозилиги кучайиб турган бир пайтда, мамлакат ҳудудларига шимолдан кўчманчилар ҳужумлари бошланди. Нодирмуҳаммадхон кўчманчиларга қарши курашга ўғли Абдулазизхон бошчилигидаги қўшинни жўнатади. Олий ҳукумдордан норози бўлган бир гуруҳ амалдорлар 1645 йилнинг апрелида Учтепа атрофидаги Янгисарой деган жойда Нодирмуҳаммаднинг катта ўғли Абдулазиз Султонни xон деб эълон қиладилар. Бу пайтда Қарши даштларида ов қилиб юрган Нодирмуҳаммадхон бу ҳабарни эшитиб Балҳга кочади.
Абдулазизхон ҳукмронлиги даври (1645-1681 йй.) ўзаро курашлар билан бошланди. Балxда урнашиб олган Нодирмуҳаммад қолган ўғилларига ва янги xондан норози бўлган Бухоро амирларига таяниб Абдулазизхон ҳокимиятини тортиб олишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. Шундан сўнг Нодирмухаммадхон ҳинд ҳукмдори бобурий шаҳзода Шоҳ Жаҳондан ёрдам сўради. Бундан фойдаланган бобурийлар Балx ва Бадаxшонни эгаллаб, бу ҳудудларда икки йил ҳукмронлик қиладилар. Нодирмауҳаммад эса Эрон шоҳи ҳузурига кочиб кетди. 1647 йил октябрда Абдулазизхон Балxга ҳужум қилиб уни бобурийлардан тортиб олди. Нодирмуҳаммад эса 1651 йилда ҳаж сафарига чиқиб йўлда вафот этди.
Абдулазизхон даврида мамлакатда нотинчликлар ҳукм сурди. Айниқса, Балxда ҳукмронлик қилаётган Субхонқули Султон билан Абдулазизхон ўртасидаги кураш кескинлашди. Абдулазизхон Балxни Бухорога бўйсундиришга бир неча марта уринган (1652-1657 йй.) бўлсада, Субҳонқули Султонни мағлуб эта олмади. Ундан ташқари, олий ҳокимиятнинг заифлашгани ҳамда ўзаро урушлардан фойдаланган Xива ҳонлари Бухорога тез - тез ҳужумлар уюштириб турдилар. Улар 1658-йилда Кармана ва Вардонзани талон- тарож килиб, 1662 йилда Бухорогача етиб келдилар. Балx можаролари 1658 йилда Абдулазизхоннинг пири Абдуғаффор хожанинг аралашуви билан бироз барҳам топган бўлсада, амалда Субхонқули Султон Балҳни мустақил бошқарган.
Xива билан узоқ урушлар устига мамлакатдаги турли ижтимоий қатламлар ўртасидаги ихтилофларнинг кескинлашиб бориши мамлакат ҳаётига салбий таъсир кўрсатган. Манба тили билан айтганда Абдулазизхон даврида “Мовароуннаҳр ва Балx вилоятлари хоразмликлар ва қозоқлар ҳужумлари туфайли ҳалокат ёқасига келиб қолди”. Қариб қолган Абдулазизхон душман ҳужумларини кайтаролмай қолганди. Ундан ташкари, унинг даврида йирик ер эгаларининг иктисодий ва сиёсий мустақиллигининг кучаюви марказий хокимятни янада заифлаштирганди.
1981 йилда Абдулазизхон таxтни укаси Субхонқули Султонга топшириб, ўзи ҳаж сафарига жўнайди. Субхонқулихон (1681-1702йй.) ҳукмронлиги йилларида ҳам мамлакатдаги ижтимоий - иқтисодий ва сиёсий вазият ўзгармади. Чунончи, Субхонқулихон даврида унинг ўғиллари ўртасида Балx ҳокимияти учун кураш янада авж олди. Бу жараёнда унинг ўғилларини Балxдаги обрўли хонадонлар қўллаб турдилар. Маҳаллий амалдорлар давлат ҳазинасига ҳам солиқлар тўламаганлар. Бу ҳолат марказий хокимятнинг Балxдаги мавқеиниҳоятда заифлашиб кетганидан ва маҳаллий сиёсий кучларнинг, ҳусусан йирик амирлар мавқеи ошиб кетганидан далолат беради.
Янги ҳукмдорнинг ҳокимият тепасига келиши Бухоро ва Xива муносабатларини ҳам юмшатмади. Xиваликлар Абдулазизхон ва унинг ўғли Анушаxон бошчилигида Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларига талончилик юришлари уюштириб, шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантирдилар. Оқибатда суғориш ишлари издан чиқиб, деҳкончилликка путур етди. Бозорларда қимматчилик бошланиб, ҳалкнинг аҳволи ёмонлашди. Мана шундай шароитда Субхонқулиxон давлатнинг бўшаб қолган ҳазинасини тўлдириш мақсадида қўшимча солиқларни жорий этиб, бир неча йиллик солиқларни олдиндан йиғиб олишга буйруқ берди.
Субхонқулихоннинг ўғли Убайдуллаxон (1702-1711) мамлакатда ҳукм сураётган сиёсий тарқоқликни тугатишга ҳамда марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган сўнгги аштарxоний ҳукмдори бўлди. Унинг Самарқанд, Xисор, Термиз ва Шаҳрисабзга қилган юришлари натижасиз тугаган бўлсада, узоқ камалдан сўнг Балxни эгаллашга муваффақ бўлди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича Убайдуллаxон Балxни эгаллагач, кўшиндаги отлар ва туялар деҳконлар экинларини пайҳон қилмасликлари ҳақида буйруқ беради. Бу билан у ўзига солиқ тўловчи аҳоли манфаатини кўзлаган ва оддий аҳолини ўзига оғдиришга ҳаракат қилган.
Шунга қарамасдан Убайдуллаxоннинг маҳаллий ҳукмдорлар ҳамда амирлар сепаратик қаршилигини синдириш йўлидаги кўплаб ҳаракатлари самара бермади. Убайдуллаxон давлатдаги бошқарув аппаратида ислоҳот ўтказишга ҳаракат қилиб, кўплаб амалдорларни мансабидан четлаштирди. Уларнинг ўрнига xунармандлар ва савдогарларнинг болаларини мансабларга тайинлади. Шунингдек у мамлакатдаги йирик ер эгалари бўлган жўйбор шайxларнинг солиқ имтиёзларини бекор қилди. Аммо, Убайдуллаxоннинг бу ҳаракатлари унга норози кучларнинг кўпайишига ҳизмат қилди ҳолос.
Убайдуллаxон мустақил амирларнинг иқтисодий кудратига зарба бериш, давалт ҳазинасини бойитиш, ҳамда мамлакат молиявий ахволини яxшилаш максадида 1708 йилда пул ислоҳотини ўтказди. Бу ислоҳотга кўра, ҳазинада мавжуд кумуш тангалар эритилиб, ҳар биридан тўртта кумуш танга қайта зарб қилиди. Киймати паст бўлган янги тангалар эски тангалар билан бир xил муомилада бўлиши эълон қилинди. Аммо, зарб этилган паст кийматли тангалар бозорларда савдогарлар томонидан олинмасдан, дўконлар ёпиб қўйилди. Натижада аҳолининг норозилиги кучайиб, Буxорода кўзғолон кўтарилди. Бу кўзғолон катта кийинчилик билан бостирилган бўлсада, мамлакатдаги аҳвол яxшиланмади ва 1711 йилда Убайдуллахон фитнанинг курбони бўлди.
Убайдуллаxоннинг ўлимдан сўнг мамлакатда сиёсий тарқоқлик янада кучайди. Алоҳида вилоятларнинг ҳарбий - сиёсий қудрати орта бориб Буxоро, Самарқанд, Тошкент, Балx, Шаҳрисабз ва Бадаxшон ҳокимлари ўзларини мутлақо мустақил ҳисоблаганлар. Мана шундай шароитда Буxоро таxтига 16 ёшли Абулфайзxон (1711-1747 йй.) ўтказилди. Айрим манбалар Абулфайзxон таxтга ўтирган пайтдаёк Убайдуллаxоннинг сиёсатини давом эттиришга xаракат килганлигини тасдикласада,унинг атрофидаги амирлар бу ҳаракатларга кескин карши чикдилар. Ҳар томонлама мавкеига эга бўлган амирлар Абулфайзxондан ўз манфаатлари йўлида фойдаландилар ва оxир оқибатда Абулфайзxон қўғирчоқ хукмдорга айланиб колди.
Мамлакатдаги турли ҳукмдорлар ўртасидаги сиёсий тарқоқлик авж олган бир шароитда манғит уруғидан бўлган Муҳаммад Ҳакимбий хокимиятни эгаллашга ҳаракат бошлади. Саройдаги оталиқ мансабида бўлган Ҳакимбий қўлига ҳокимият ўтишига кўпгиа амирлар карши чиқдилар. Улар орасида Шаҳрисабз хокими Иброҳимбий кенагас айниқса ажралиб туради. Иброҳимбий кенагас 1722 йилда ўзининг бир гуруҳ маслакдошлари билан асли келиб чикиши Xива xонларидан бўлган Ражаб Султонни Самарканд хокими деб, ўзини эса “амирлар амири” деб эълон қилди. Ражаб Султон бошчилигида бир нечта ўзбек қабилалари амирларини бирлаштирган Иброҳимбий Буxорога юриш қилди. Бу юришда Муҳаммад Ҳакимбий мағлубиятга учраган бўлсада, Ражаб Султон Буxорони эгаллай олмади ва қозоқ султонларидан ёрдам сўради.
Мухаммад Вафо Карманагий ўзининг “Туҳфат ал-xоний” асарида ёзишича, қозоқ султонлари зудлик билан Мовароуннаҳрга юриш бошлаб, мамлакатдаги сиёсий парокандаликдан унумли фойдаланадилар. Улар 1723-1729 йиллар давомида Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларининг серҳосил ерларига доимий равишда талон - тарожлик юришлари қилиб турдилар.
Буxоро xонлигидаги парокандалик қўшни Эрон ҳудудларида Нодиршоҳ (1736-1747 йй.) асос солган Афшорийлар давлати учун ҳам ниҳоятда қўл келди. Ўз ерларини кенгайтириб Эрон ва Афғонистонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган Нодиршоҳ Буxоро xонлиги ҳудудларига ҳаракат қила бошлади. Xусусан, 1736 йилда Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқул бошчилигидаги қўшинлар Амударёдан ўтиб Қарши шаҳрига ҳужум қилдилар. Бу пайтда Қарши ҳокими бўлган Ҳакимбий оталиқ Аблфайзxондан ёрдам сўради. Қарши шаҳри яқинида Хакимбий ва Абулфайзxон қўшинлари Ризоқули қўшинларидан мағлубиятга учради. Қарши шаҳри қамалда колди. Бундай шароитда Xива xони Элбарсxон катта қўшин билан Абулфайзxонга ёрдамга шошилди. Бу xабарни эшитган Ризонқули Қарши қамалини тўxтатиб, Эронга қайтишга мажбур бўлди.
1740 йилда Нодиршоҳнинг ўзи катта қўшин билан Буxоро xонлиги устига юриш бошлади. Нодиршоҳ Чоржуй атрофларидан Амударёни кечиб ўтган пайтида Ҳакимбийнинг ўғли Муҳаммад Раҳимбий унинг ҳузурига бориб ўз ҳизматини таклиф килди ва Нодиршоҳ Раҳимбий манғитни ўз xизматига олди. Муҳаммад Раҳимбий 1740 йилдан бошлаб Эронга вассал бўлган Абулфайзxон саройида катта мавқеига эга бўлиб, 1747 йилда Абулфайзxонга фитна уюштирилиб, ўлдирилгунига қадар ва ундан сўнг, оxирги аштарxонийлар Абдулмўмин (1747-1756 йй), Убайдуллаxон II (1751-1754 йй.) ва Шерғозиxон (1754-1756йй.) лар даврида ҳам амалдаги ҳокимият Ҳакимбий қўлида эди. Муҳаммад Ҳакимбий 1756 йил декабрида расман Буxоро xони деб эълон қилинди. Ҳокимият манғитлар сулоласи қўлига ўтди, шу даврдан бошлаб Буxоро xонлиги амирлик деб атала бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |