Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи


Шайбонийлар давлатида маданий ҳаёт. Ислом дини



Download 2,78 Mb.
bet94/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Шайбонийлар давлатида маданий ҳаёт. Ислом дини. Аввалги сулолар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда юксак даражада ривожланган маданий анъаналар Шайбонийлар даврида ҳам давом этди ҳамда бойитилди. Бу дарда маданий ҳаётнинг кўплаб жабҳаларида: адабиёт, тарихнавислик, ҳаттотлик, мусиқа эпиграфика, меъморчилик, наққошлик, ислом маданияти кабиларда айрим сиёсий ҳаётдаги инқироз ҳолатларига қарамасдан ривожланиш жараёнлари кузатилади.
Адабиётнинг турли жанрларида Муҳаммад Солих, Хожа Афсодий, Восифий, Мажлисий, Убайдий, Бақоий, Шайдо, Ошиқ, Азизий, Нисорий, Мушфиқий, Нахлий, Мутрифий кабилар баракали ижод қилдилар. Бу даврдаги адабиёт намоёндалари Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Шарқий Туркистон каби қўшни давлатларидаги қалам аҳли билан ижодий алоқада бўлдилар.
Бу даврда яратилган адабий асарлар орасида Бухоролик адабиётшунос олим ва шоир Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” (“Дўстлар ёдномаси”) асарини келтириш (1516-1597 йй.) мумкин. Қомусий ҳусусиятга эга бўлган бу асрда XVI асрда Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Шарқий Туркистонда яшаб ижлд этган 228 та шоирлар, жумладан, Жомий, Навоий, Ҳусайн Байқаро, Ҳусайн Воиз Кошифийлар тўғрисида, Арслонбоб, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Занги ота, Шайх Худойдод каби тасаввуф намоёндаларининг ҳаёти, кароматлари ҳақида, шунингдек, тарихий воқеалар, илм-фан ривожи, санъат соҳасидаги ютуқлар, турли шаҳарлардаги меъморчилик ривожи ҳақида маълумотлар берилади. Абдуллахон II га атаб ёзилган мазкур асар Ўрта Осиё, Эрон ва Ҳиндистондаги адабий муҳит ҳақида бой маълумотлар берувчи манба ҳисобланади.
Бу даврда ҳукмрон сулола вакиллари адабиёт ривожига ҳомийлик қилиш билан бирга ўзлари ҳам ижод билан шуғулланганлар. Хусусан, Шайбонийхон, Убайдуллахон, Абдуллахон II, Дўст Муҳаммад Султон (Наврўз Аҳмадхоннинг ўғли) кабиларнинг айрим асарлари ва ғазаллари бизгача сақланиб қолган.
Бу даврда тарихнавислик соҳасида ҳам кўплаб тарихий асарлар яратилди. Сулола асосчиси Шайбонийхон ва унинг ворисларига атаб ёзилган Абдуллоҳ Ибн Муҳаммад Ибн Али Насруллоҳийнинг “Зубдат-ал асар”, Мулла Шодийнинг “Фатҳнома”, Биноийнинг “Шайбонийнома”, Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”, Фазлуллоҳ Рўзбехоннинг “Меҳмонномаи Бухоро”, Зайниддин Восифийнинг “Бадойе ул вақое” , Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома”, муаллифи номаълум бўлган “Таворихи гузида”, Нусратнома” кабилар фикримиз далилидир.
Манбаларнинг маълумот беришича, бу даврда рассомлик, ҳаттотлик ва мусиқа санъатида, фикҳ, тиббиёт, риёзиёт (математика), ҳандаса (геометрия), ва илми нужум (астрономия) соҳаларида ҳам ривожланиш юз беради. Масалан, кўпроқ шоир сифатида танилган Мушфиқий (1538-1588 йй.) фалсафа, астрономия, фикҳ, ҳисоб, физика, мусиқа, араб тили каби соҳаларида ҳам етук саналган. Бу даврда тиббиёт соҳасида ҳам қатор асарлар яратилган. Жумладан, Кучкунчихон ва Абу Саидхон замонларида яшаган машҳур табиб ва олим Султон Али “Дастур ал-илож”, “Муқаддимаи дастур ал-илож” рисолаларини ёзиб, уларда инсон танасидаги касалликларнинг шарҳи ҳамда уларни даволаш тўғрисида маълумотлар берган. Абдулатифхоннинг шахсий табиби Муҳаммад Юсуф, Навруз Аҳмадхон саройида эса табиб Шоҳ Алилар фаолият олиб бориб “Кўз касаллигига оид асарлар сараси”, “Кўз табиблари учун қўлланма” каби асарлар яратганлар. Шунингдек, Муҳаммад Юсуфнинг “Иситмани ўрганишга доир”, “Қон томири ва сийдик” каби асарлари ҳам маълум. 1562-1567 йилларда табиб Убайдуллоҳ Қаҳҳол тиббиётга оид муҳим қомусий асар “Касаллик шифоси”ни яратган. Ушбу асарларда келтирилган даво услублари, ташхис қўйиш, дорилар тайёрлаш каби маълумотлар ўрта асрлар мусулмон Шарқи тиббиётига хос илғор анъаналар XVI асрда ҳам давом этганлигини кўрсатади.
Шайбонийлар ҳукмдорлари меъморчилик соҳасида ҳам қатор ишларни амалга ошириб, турли мақсадларга мўлжалланган қурилиш ишларини амалга оширганлар. Меъморчилик иншоотлари нафақат ҳукмрон сулола вакиллари, балки хусусий мулкдорлар томонидан ҳам бунёд этилган. Мамлакатнинг Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қарши, Кармана, Туркистон, Марв, Балх, Ҳирот, Хива каби кўплаб шаҳарларида турли меъморчилик иншоотлари-мадраса ва мачитлар, хонақолар, тимлар, миноралар, ҳаммомлар, карвонсаройлар, сардоба ва кўприклар бунёд этилиб, шаҳарлар деворлари таъмирланди. Мисол учун, Самарқанддаги Шайбонийхон қурдирган Хонийа, Абу Саид ва Қулбоб Кўкалдош номлари билан боғлиқ мадрасалар, Самарқанд яқинидаги сув айирғич, Бухорода шаҳар деворининг таъмирланиши, Мир Араб, Абдуллахон, Модарихон мадрасалари, Тошкентдаги Бароқхон (ҳозирги Хасти Имом) ва Кўкалдош мадрасалари, Туркистонда Шайбонийхон масжида, Карманада Қосим Шайх масжиди, Балхда қалъа деворининг таъмирланиши, Абдуллахон, Қулбобо Кўкалдош мадрасалари, Ҳиротда Кўкалдош мадрасаси кабилар шулар жумласидандир.
Бухоро хонлигидаги меъморчилик ва шаҳарлар тараққиёти Абдуллахон II даврида айниқса юксалди. Ҳозирги Ўрта Осиёнинг деярли бутун ҳудудларини ўз ичига олган давлатни барпо этиш жараёнида Абдуллахон II жуда кўплаб ҳарбий юришлар олиб борган бўлса-да, мамлакатдаги иқтисодиёт, маданият, шаҳарлар тараққиётига алоҳида эътибор қаратган. Чунончи, Ўрта Осиёдаги XVI асрга оид меъморчилик обидаларининг асосий кўпчилик қисми бу ҳукмдор даврида бунёд этилган бўлиб, манбаларнинг маълумот беришича, уларнинг сони 1000 дан ошади.
Маълумки, XV асрнинг иккинчи ярми Ўрта Осиёнинг исломий ҳаётида Хўжа Аҳрор фаолиятининг фаоллашуви билан изоҳланади. Кейинроқ эса, бу ҳудудлардаги маънавий-диний ҳаётда суфийликнинг бир қатор йирик намоёндалари шаклланади. Сиёсий ҳокимиятнинг шайбонийлар қўлига ўтиши натижасида темурийлар давридаги йирик диний уламолар янги диний вакиллар, хусусан, XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жўйбор шайхлари билан алмашади. Улардан энг машҳурлари Хожа Муҳаммад Ислом (1493-1563 йй.), Хожа Съаад (1531-1589 йй.), Хожа Тожиддин Ҳасан (1547-1646 йй.), Хожа Абурахим (1575-1628-29 йй.) кабилар бўлиб, улар Нақшбандия тариқатининг йўлбошчилари эдилар. Бу даврда Мовароуннаҳрда Яссавия ва Кубровия тариқоти намоёндалари ҳам мавжуд бўлган бўлса-да, бу иккала тариқат вакиллари Мовароуннаҳрнинг сиёсий ҳаётига жуйбор шайхлари каби таъсир эта олмас ва аралашмас эдилар.
Яманнинг Хадрамаути деган жойида туғилган Саид Шамсуддин Абдуллоҳ XV асрнинг 80-йилларида Мовароуннаҳрга келади ва Хўжа Ахрорнинг муриди бўлади. Ўрта Осиё ислом дини тарихига Мири Араб номи билан кирган бу шахс кейинчалик, Шайбонийхон ва убайдуллахон даврларида жуда катта обрў ва мавқега эга бўлиб, йирик мулкдорга айланади. Туркистондаги Саврон шаҳрида яшаган Мирни Араб Бухорога тез-тез бориб, сарой ишларига аралашиб турарди. Унинг мавқеи шунчалик баланд эди-ки, ҳаттоки хон ва унинг атрофидагилар ҳам у билан ҳисоблашар эдилар.
Шайбонийлар давридаги вилоят ҳокимлари ўзларининг юқори лавозимдаги амалдорлар билан муносабатларини яхшилаш учун тез-тез шайхларга мурожат этиб турганлар. Шунингдек, хукмрон доира вакиллари ҳам ўзларининг сиёсий курашларида суфийлар мададидан фойдаланганлар.
Шайбонийлар даври давлатчилигига хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу даврдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётда кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берганлигига қарамасдан, ўрта асрлар тарихининг бошқа даврларида бўлгани каби, бу даврда ҳам ўзаро урушлар доимий бўлиб турди. Бу даврга келиб давлат бошқарувида яна кўчманчи ва ярим кўчманчи анъаналар устунлик қила бошлади. Шунга қарамасдан бу давр Ўзбекистон давлатчилиги тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу аҳамият илм-фан ва мданият , шаҳарсозлик ҳамда меъморчилик равнақи билан изоҳланади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish