Боҳодир эшов



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/247
Sana01.07.2022
Hajmi3,92 Mb.
#725904
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   247
Bog'liq
Áî îäèð ýøîâ ¢çáåêèñòîí äàâëàò÷èëèãè âà áîø àðóâè òàðèõè

мисгарлик
ҳам ривожланган. Мис хос ашёси асосан Россиядан келтирилган бўлиб ундан 
чилим идишлари, баркаш, лаган, кўзача, тоғорача каби кўплаб идишлар 
ясалган ҳамда улар турли нақшлар билан моҳирона безатилган. 
Бухоро амирлигининг металлга ишлов бериш саноатида 
дегрезлик
-чуян 
қуйишнинг алоҳида ўрни бор эди. Бу соҳа усталари асосан шаҳарлардаги 
махсус гузарларда яшаганлар. Улар чўяндан қозон, чироқ, манқалдон каби 
буюмлар ясаганлар. Бронзадан буюмлар ясаш –
рихтагарлик 
ҳам 
амирликнинг кўпгина шаҳарларида тараққий этган эди. Ушбу касб соҳиблари 
турли буюмлар ва тақинчоқлар ясаганлар. 
Ундан ташқари амирликда ҳунармандчиликнинг бошқа кўпгина турлари 
ҳам ривожланган. Хусуан Бухоро, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги 
заргар усталар томонидан тайёрланган заргарлик буюмлари, қимматбаҳо 
тошлар, метал ва турли хил шишалардан ясалган тақинчоқлар амирлик ва 
ундан ташқари ҳудудларда ҳам машҳур бўлган. Кўнчилик ҳам яхши 
ривожланган тармоқ ҳисобланган. Чармгар усталар томонидан яхши ишлов 
берилган терилардан турли хил оёқ кийимлари, бош кийимлар, пўстин ва ним 
пўстин, турли хил мешлар (сут,сув, қимиз ва б. учун) тайёрланган. 
Амирликнинг деярли барча ҳудудларида ёғоч ўймакорлиги яхши 
ривожланган. Шаҳарларда моҳир дурадгорлар кўп бўлган. Амирликнинг 
шаҳар ва қишлоқларида тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ички 
бозор эхтиёжларини таъинлабгина қолмасдан кўп ҳолларда ташқи бозорга 
ҳам чиқарилган.
Бухоро амирлиги ҳукумдорлари ва аҳолиси савдо-сотиқ ишларига катта 
эътибор қаратишган. Амирликда ҳунармандчилик ва ундаги ишлаб 
чиқаришнинг тарққий этиши доимий савдо-сотиқ муносабатларининг янада 
кенгайишига асос бўлган эди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Бухоро 
амирлигининг кўпгина шаҳарларида карвонсаройлар қурилишига катта 
эътибор қаратилиб, бу ҳолат савдо муносабатлари ривожини янада 
мустаҳкамлашга хизмат қилган эди. 


301 
Амирликнинг йирик шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд, Термиз, 
Шаҳрисаб, Қарши, Каттақўрғон, Деҳнов, Нурота ва бошқалар асосий савдо 
марказлари эди. Манбаларга кўра, XIX аср бошларига келиб йирик карвон 
йўллари чорраҳасида жойлашган Қарши шаҳрининг аҳамияти ошиб кетади. 
Ички бозорларда аввало кундалик эҳтиёж моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, 
ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, пахта матолари, жун ва ипак 
матоларига талаб катта бўлган. Ички савдонинг тараққиётида йирик 
шаҳарларнинг атрофлардаги қишлоқлар билан иқтисодий муносабатлари 
ҳамда шаҳарлараро савдо-сотиқ алоқаларининг ривожланганлиги муҳим ўрин 
тутган. Чунончи, амириликдаги бозорлар нафақат шаҳарлар, балки уларнинг 
атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг талабларини қондиришда ҳам алоҳида
аҳамиятга эга бўлган. Амирликдаги барча шаҳарларда, йирик қишлоқларда 
ихтисослашган 
бозорларнинг 
мавжудлиги 
ички 
савдонинг 
давлат 
иқтисодиётидаги муҳим аҳмиятидан далолат беради. 
Ички савдонинг тараққий этишида амирликда мавжуд бўлган пул 
муомаласининг ўрни катта эди. Хусусан, манғитлар ҳукмронлиги даврида бу 
соҳада бирмунча барқарорлик ўрнатилган бўлиб, муомалада асосан уч 
турдаги-тилло, танга(кумуш) ва пул(мис) мавжуд эди. Шаҳар ҳамда 
қишлоқлардаги савдо-сотиқ ва тўловларда асосан танга ва пул ишлатилган. 
Бухоро амирлигида қўшин давлатлар ва халқаро савдо алоқаларини 
ривожлантиришга катта эътибор берилган. Ташқи савдо алоқаларида Хива ва 
Қўқон хонлари, қозоқ ва туркман даштлари, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, 
Қашғар ва айниқса Россия билан бўлган савдо муносабатлари айниқса муҳим 
ўрин тутган эди. 
Кўчманчи қозоқлар амирлик бозорларига паласлар, наматлар, жун, тери, 
гўшт ва сут маҳсулотлари келтирган бўлсалар, деҳқонлар ва ҳунармандлар 
қозоқ даштарини озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, кундалик эҳтиёж 
моллари, кийим-кечаклар, пахта матоолари билан таъминлаганлар. 
Амирликда туркман гиламлари ва отларига талаб катта бўлган. Туркманлар 
амирлик бозорларидан бошқа маҳсулотлар билан бирга кўпроқ ҳар хил 
матолар харид қилганлар. 
XVIII аср охири- XIX аср бошларидан бошлаб Бухоро амирлигининг 
ташқи савдо алоқалрида Россиянинг савдо шаҳарлари (асосан Оренбург ва 
Астрахон) муҳим ўрин тута бошлади. Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
– тери, қоракўл тери, жун, пахта, ипак толалар, турли матолар олиб чиқилган. 
Россиядан эса турли фабрика маҳсулотлари,чўян,мис, қўрғошин келтрилган. 
Бухоро савдогарлари Балх ва Бадахшонга савдо карвонлари билан 
қатнаб турганлар. Бу ҳудудларга амирликдан қозонлар Бухоро матолари, 
Россиядан келтирилган игна, ойна, қайчи кабилар олиб келинган ҳамда 
Бухорога кумуш, олтин олиб қайтилган. 
Савдо карвонлари Қобул ва Ҳиндистонга ҳам бориб савдо-сотиқ 
ишларини амалга оширган. Ҳиндистондан қимматбаҳо тошлар,дори-
дармонлар, хушбўй гиёҳлар, кашмир матолари келтирилган. Ўз навбатида 
ҳинд савдогарлари Бухоро бозорларидан Россиядан келтирилган маҳсулотлар, 


302 
маҳаллий матолар,зарбоф тўнлар, қорабайир отларни харид қилганлар. 
Амирлик савдогарлари Хитой, Шарқий Туркистон билан ҳам савдо-сотиқ 
алоқалари олиб борган. Хитой билан савдо алоқалари Қўқон хонлиги орқали 
олиб борилган бўлиб, Хитойга пахта, қоракўл тери, турли хил 
ҳунармандчилик маҳсулотлари етказиб берилган. Ўз навбатида Хитойдан 
кўплаб ипак матолари ва чинни буюмлар келтирилган. 
XIXаср бошларида бошланган ва унинг 40-50 йилларидан бошлаб 
жиддий равишда кучайган Россия ва Англиянинг Ўрта Осиё, жумладан, 
Бухорога нисбатан қизиқиши, амирлик иқтисодий ҳаётига уларнинг кириб 
келиши, ўз навбатида Бухоро амирлигида ишлаб чиқариш муносабатларининг 
жадал суръатлар билан ўсиши ҳамда ишлаб чиқаришнинг ривожланишига 
олиб келди. Маҳаллий ҳунармандлар, савдогарлар, умуман ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ барча тармоқ эгалари ишлаб чиқаришга бўлган 
муносабатларини ўзгартирдилар. Манбалар тили билан айтганда, “Ўрта Осиё 
хом ашёси ва унинг баъзи бир маҳсулотларига талаб кучая бошлади. Бундан 
рағбатланган маҳаллий ишлаб чиқариш тармоқлари имкониятлари борича ўз 
жамоаларида ишлаб чиқариш муносабатларини қайта қуришга ҳаракат 
қилдилар”. 
Бунинг натижаси ўлароқ, XIX аср ўрталарига келиб,талабдан ортиқча 
маҳсулот ишлаб чиқариши туфайли бухорлик савдогарлар ташқи савдо 
алоқаларини кучайтирдилар. Хусусан, бухоролик савдогарлар Россияга 
кўпроқ пахта ва ипак газлама маҳсулотларини олиб бориб, Россиядан темир 
ва мис келтира бошладилар. Ҳунармандчилик маҳсулотлари кўплаб 
Ҳиндистон, Эрон ва Хитойга чиқарилиб, бу ҳудудлардан асосан қимматбаҳо 
металлар келтирилган. 

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish