мулк(хусусий)
ерлар бўлиб,бу ер эгалиги шакли қўзғалмас мулк ҳисобланган ҳамда ҳеч
қандай чекланишларсиз мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган. Мулк
ерларидан олинадиган солиқлар ҳақида тадқиқотчиларнинг турли фикрлари
мавжуд. Янги тадқиқотлар (Р.Холиқова) таҳлили шуни кўрсатадики, мулки
хурр ёки мулки холис айрим йирик ер эгаларига тегишли бўлган ер эгалиги
шакли ҳисобланган. Мулки хурр эгаси доимо амалдаги ҳукмдор томонидан
берилган ёрлиққа эга бўлиши шарт бўлган ва айнан шу ёрлиқ туфайли у ер
солиғидан озод қилинган.
Амирликда деҳқон аҳли фойдаланаётган ерларга нисбатан
мулки
хирож
атамаси ишлатилган. Бундай ерларга эга бўлган ер эгалари ўз ерларини эркин
сотиш, мерос қолдириш ва ҳадя қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Бундай
ерлардан расман ҳосилнинг учдан бири миқдорида солиқ белгиланган бўлса-
да, амирликнинг ҳар бири ҳудудда ўрнатилган ва белгиланган тартиб ҳамда
урф-одатларга кўра, солиқ миқдори ҳосилнинг учдан биридан то бешдан
биригача бўлган.
Аъанага кўра,
вақф ерлари
асосан диний муассасалар – мачитлар,
мозорлар,хонақо, мадрасаларга ер майдонларини мерос қолдириш ҳамда хайр-
эҳсон қилиш натижасида вужудга келган бўлиб, у ер эгалигининг алоҳида
шаклини ташкил этган. Ушбу ерлардан тушган фойда мутавалли ихтиёрига
келиб тушган. Мутавалли асосан вақф эгалари авлодларидан тайинланган
бўлиб, у вақф ҳужжатларига асосланиб фойдани тақсимлаб чиққан.
Амирликда вақф ерларини сотиш, бундай ерлардан солиқ олиш тақиқланган
бўлсада,манбалар ва ҳужжатлар бунга амал қилинмаганлигини кўрсатади.
Амир Насрулло давридан бошлаб ер эгалигини танҳо шакли тарқалади.
Насрулло ўзига бўйсунмаган амалдорлар ва уруғ оқсоқолларининг ерларини
мусодара қилиб, бундай ерларни вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқи билан ўз
тарафдорларига ҳадя(танҳо) қилган. Амир Музаффар давридан бошлаб танҳо
тоғли ҳудудларга ҳам ёйилади. Танҳо турли ҳажмда(бир неча танобдан бир
неча юз танбогача) берилган бўлиб, танҳонинг берилиш миқдори энг аввало,
298
ернинг суғорилиши, ернинг унумдорлиги, қолаверса, амалдорнинг эгаллаган
мавқеи ва таъсирига ҳам боғлиқбўлган.
Деҳқончилик ва чорвачилик Бухоро амирлиги иқтисодининг асосий
тармоқлари ҳисобланган. Аҳолининг саксон беш фоизи деҳқончилик ва
чорвачилик билан шуғулланганлиги ҳам фикримиз далилидир. Амирликда
XVIII асрнинг охирларидан бошланган иқтисодий юксалиш,аввало
деҳқончиликнинг
тикланиши
билан
изоҳланади.
Анъанага
кўра,
суғориладиган ҳамда лалмикор ерларда деҳқончилик соҳасида буғдой, арпа,
жўхори, полиз ва сабзавот экинлари етиштиришга катта эътибор қаратилган.
Узумчилик ва боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Манбаларга кўра,
амирликда узумнинг 10 дан ортиқ навлари етиштирилган.
Амирликда шоликорлик ҳам яхши тараққий этган. Нисбатан сифатли
шоли Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Ҳисор воҳаларида етиштирилган.
Шаҳрисабз ва Ҳисор шоликорлари амирликнинг пойтахти Бухорони доимий
равишда сифатли гуруч билан таъминлаб турганларю
Амирликда XIX асрнинг бошидан бошлаб Россияга кўп миқдорда пахта
сотилиши натижасида пахтачиликка эътибор кучайтирилган. Рус манбаларига
кўр, Бухоро амирлигининг “Қашқадарё воҳаси, Сурхондарё воҳасида,
Яккабоғ, Китоб, Чироқчи, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Термиз, Шеробод,
Ҳисор туманларида пахта катта миқдорда етиштирилади. Ўрта Осиё
хонликлари ичида Бухоро пахтаси алоҳида диққатга сазовор бўлиб, у анча
қиммат туради”.
Шариатда чекиш таъқиқланганлигига қарамасдан, Қарши ва Миёнқол
воҳаларида тамаки етиштириш ривожланган. Қарши тамакиси энг сифатли
тамаки
ҳисобланган.
Ундан
ташқари
амирликда
ипакчиликнинг
ривожланишига ҳам катта эътибор қаратилган. Бухоро воҳаси, Зарафшон
водийси, Карамана, Шаҳрисабз, Китоб, Миёнқол, умуман, сув кўп бўлган
барча ҳудудларда тут дарахтлари ниҳоятда кўп ўстирилган. Бухорода ва
бошқа йирик шаҳарларда тоза ипак ва ярим ипакдан турли хил матолар
тайёрланган.
Амирликдаги деҳқончилик ва боғдорчилик оддий ва анъанавий ҳолатда
бўлган. Ерлар от, ҳўкиз кам ҳолларда туяларга омоч қўшилиб ҳайдалган ҳамда
мола, кетмон ва бел орқали ишлов берилган.
Амирликда мавжуд бўлган чўл ва дашт ҳудудлари,тоғ ва тоғ олди
адирлари маҳсулдор чорвачилик учун қулай имкониятлар яратган.
Амирликнинг чўл ҳудудларида, жумладан Бухоро ва Қарши ҳудудларида
қоракўл тери етиштришга ихтисослашган қўйчилик тараққий этган. Бунга
асосий сабаб, ташқи бозорда (айниқса Россия бозорида) қоракўл терисига,
ундан ишланган маҳсулотларга талаб ниҳоятда катта эди. Чорвачиликнинг
етакчи тармоғи сифатида йилқичилик нафақт дашт ҳудудларда,балки
воҳаларда ҳам ривожланган. Шаҳрисабзнинг қорабайир ва Қаршининг араби
отлари ўз чидамлилиги, тезлиги ва кучи билан бутун амирлик ва ундан
ташқарида ҳам машҳур бўлган.
299
Чорвачиликда туячиликка ҳам алоҳида эътибор берилган. Оғир ва олис
йўллар ҳамда сувсизликка чидамли бўлган оғир юк кўтарувчи туялардан
карвон савдосида,тегирмонларда, ёғ чиқаришда кам ҳолларда ер ҳайдашда
фойдаланилган. Шунингдек туянинг сути ва жуни қадрланган.
Амирлкида чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларнинг ички ва ташқи
бозорга
туёқли
моллар,
сифатли
тери,
жун
ва
бошқа
турли
маҳсулотлар(шол,намат,арқон ва бошқ) ҳамда озиқ-қовқат(гўшт ва сут
маҳсулотлари) етказиб беришдаги аҳамияти ниҳоятда катта эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |