СОҒЛОМЛИК ГУРУҲИ бўйича: III-гуруҳ
СОГЛОМЛАШТИРИШ РЕЖАСИ
Лаборатор текширузлар ва тор мутаххассислар куриги
|
Муддатлар
|
Педиатр
|
1 йилда 2 марта
|
Кардиолог
|
1 йилда 2 марта
|
Окулист
|
1 йилда 2 марта
|
ЛОР
|
1 йилда 2 марта
|
Тор мутахассислар
|
Кўрсатма бўйича
|
Қон таҳлили
|
1 йилда 2 марта
|
Сийдик таҳлили
|
1 йилда 2 марта
|
Эхо, ЭКГ
|
1 йилда 1 марта
|
Антропометрия
|
1 йилда 1 марта
|
ДИПАНСЕРИЗАЦИЯ
Мутаххасис кўриги частотаси:
Стационардан йўлланма олиб диспансеризация қилинган бемор болалар дастлабки 3 ойда бир марта, 6-9 ой-квартал ҳисобида бир марта, ундан кейинги 6 ой мобайнида эса яна бир марта педиатр, кардиоревматолог, ЛОР-врач, стоматолог, аминохинолин препаратлари билан даволаниш мобайнида – окулист бир марта 3-6 ойда, бошқа мутаххасислар эса кўрсатмаларга асосан тиббий кўрикни ташкил этишлари керак.
Қайта кўрик вақтида қуйидагиларга диққат қилиш керак:
касаллик интеркурренция частотасига, температура, НК белгилари, юрак ўлчами, тонларга алоҳида аҳамият берилади, юракдаги шовқинларга, унинг динамикасига, жисмоний зўриқишдаги реакциянинг адекватлигига.
Қўшимча текширишлардан:
қон умумий таҳлили – 3 ойда бир марта, кейин йилда 2 марта.
Қоннинг С-реактив оқсил таҳлили, оқсил фракциялари – йилда 2 марта.
Йилда икки марта умумий сийдик таҳлили.
3 ойда бир марта – ФЭКГ, кейинчалик 6 ойда бир марта
Юракнинг 3 проекцияда рентгенографияси, велоэргометрия
Функционал синамалар.
СОҒЛОМЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ
сурункали инфекция ўчоқларини санацияси,
интеркуррент касалликларни даволаш,
сурункали инфекцияни профилактика қилиш мақсадида мавсумий бициллинотерапия олиш.
Мавсумий профилактика 4 ҳафта мобайнида йилда икки марта ностероид препаратлар билан кардиотрофик дориларни ярим дозада қўшиб олиб бориш билан ўтказилади. Кардитнинг оғир ва сурункали кечишида аминохинолин препаратлари 1-2 йил мобайнида қабул қилинади.
Кузатув муддати: 3 йилдан кам муддат бўлиб, қайталанувчи ва оғир кечганда 5 йил, сурункали шакли кузатилганда эса 15 йилни ташкил қилади.
ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР
1. Масала. Бемор чакалоқ, 3 кунлик қиз бола. Онасининг шикоятлари: Ҳансираш, нафас олишининг тезлашуви ва чуқурлашуви, юрак юришининг тезлашуви, кам сийиш, эмишда тез чарчаш ва тери қопланмаси оғиз – бурун учбурчагининг кўкариши. Бола вояга етиб, лекин оғир асфиксия билан туғилган. Вазни 3 кг, бўйи 49 см. Онаси ҳомиладорликни 3 – ойига оғир гриппни ўтказган. Аҳволи жуда оғир, безовта. Тери қопламаси оқимтир кўкиш, йиғласа бу кўкишлиги кучаяди. Нафас олиши тезлашган, юзаки, қўшимча мушаклар иштирокида нафас олади. Ўпкасининг орқадан кураклар пастида паст нафас ва нам хириллашлар эшитилади. Юрак чегаралари кўндалангига кенгайган: ўнгга +2,0 – 2,5 мм, чапга - 3,0 – 3,5 см; ренгеноскопияда юрак шарсимон кўринишида. Тонлари бироз бўғиқ, систолик функционал шовқин юрак чўққисида эшитилади. II – юрак тони тўш суягидан чапда, II – қовурға орилигида кескин кучайган (акцент) ҳолатида эшитилади. Қорни юмшоқ бироз дам. Жигари + 4,0см. Оёқлари ва чов соҳасида шиш олди ҳолати мавжуд.
Сизнинг дастлабки ташхисингиз қандай изоҳланади?
Қанақа қўшимча текширишлар ўтказиш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |