Болалар ва ўсмирлар ўртасида суицидни олдини олишга қаратилган



Download 37 Kb.
Sana30.03.2022
Hajmi37 Kb.
#518541
Bog'liq
Болалар ва ўсмирлар ўртасида суицидни


1-Республика психологлар конференцияси учун тақдим этилган
ИШЛАНМА
МАВЗУ: Болалар ва ўсмирлар ўртасида суицидни олдини олишда ота-она ва мактабнинг ўрни


МУАЛЛИФ: Хасанова Ҳилола Отабек қизи, Навоий вилояти Навбаҳор туман
10-умумий ўрта таълим мактаби психологи, тел: +99899-751-31-35

Болалар ва ўсмирлар ўртасида суицидни олдини олишга


қаратилган ота-оналар ва ўқитувчилар учун
ТАВСИЯЛАР

  • Ўқучиларда ўз кучига ишончни юзага келтиринг ;

  • Келажакка ишончни шакиллантиринг ;

  • Болада тўпланиб қолган салбий кечинмаларни олиб ташланг ;

  • Ота-она ва оиладага муносабатларни ижобий томонларини бола онгига етказиб беринг;

  • Болани нафрат ва қайғу туйғуларидан ўзини йироқ тутишга ўргатинг;

  • Шукр қилиш , шукроналик туйғуларини ҳис қилишга ўргатинг;

  • Болаларни низоли вазиятлар , оилавий низолардан йироқ тутинг ;

  • Интернетдаги вахшиёна ўйинлар ва филмлар таъсиридан сақланг ;

  • Боладаги қўрқув ва тушкунлик ҳолатига эътиборсиз бўлманг;

  • Ғамхўрлик ва мадад кўрсатиш узликсизлигини таъминланг ;

  • Эзгулик ва бахт ҳақидаги китобларни ўқиш ҳақида маслаҳатлар беринг;

Болалар ўртасида китоб ўқишни тарғибот ва ташвиқот қилиш ҳар қандай салбий иллатларни олдини олиш учун энг яхши ва самарали усуллардан бири ҳисобланади. Президентимиз Ш.Мирзиёев “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китобидаги Навоий вилояти сайловчилари вакиллари билан учрашувларида қуйидаги фикрлари келтирилган ”Биз учун ҳеч қачон кун тартибидан тушмайдиган ўта муҳим масала – бу униб- ўсиб келаётган ёш авлодимиз . фарзандларимиз тарбияси билан боғлиқ .Биз бир ҳақиқатни ҳеч қачон унитмаслигимиз зарур ота- она , жамият эътиборидан четда қолган бола оилага қувонч ва фойда ўрнига фақат ташвиш келтиради. Шу боис бола тарбияси , ёшлар билан ишлаш биз учун энг муҳим ва долзарб вазифа бўлиб қолиши шарт”.
Албатта ўқувчи ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш учун ота-она ва ўқитувчилар биргаликда иш олиб боришлари шарт . Шу ўринда мактаб психологи аввало болаларнинг оилавий аҳволини ўрганиши , мактаб билан ота- оналар ўртасида узвий алоқани ўрнатиши , фан ўқитувчилари билан алоқани мустаҳкамлаши ,ўқувчининг дарсга қатнашишини кузатиши, дарсдан ташқари фаолиятини назорат қилиш , турли савол- жавоблар орқали ўз жонига қасд қилишга мойил ўқувчилар билан ишлаш дастури ва режаларини белгилаб олиши лозим . Мактабда ўтказилаётган ота –оналар йиғилишларини ноанъанавий усулда ташкил этиш мумкин.
Йиғилиш ўтказишнинг ноанъанавий тартиби:

  • Йиғилишдан бир неча кун аввал ота – оналарга йиғилиш таклифномаси берилади . Таклифнома дастурини тузишда “Фарзандингиз ҳаётиги этиборсиз бўлманг!” ,”Фарзандингиз келажаги – сизнинг келажагингиз!” каби сўзлардан фойдаланиш таклифномага бўлган эътиборни янада оширади .

  • Йиғилиш синфлар кесимида алоҳида – алоҳида ўтказилади.

  • Йиғилишда мактаб директори , ММИБДЎ, синф раҳбар, мактаб ҳамшираси ва психолог иштирок этади.

  • Синфда психолог томонидан аввалдан аниқлаб олинган суицид ҳолатига мойил бор деб топилган ўқувчининг ота-она билан муносабатини яхшиловчи машқлар ўтказилади . Масалан:

“Мулоқотни яхшилаш ”машқи
Мақсад: ота- она болага ва бола ота –онага ўз меҳр муҳаббатини кўрсатиши.
Бу машқ жуфтликда бажарилади . Машқ давомида тинчлантирувчи мусиқа оҳанги янграйди, ота-она ва болалар бир-бирига орқасини ўгириб ўтиришади ва кўзини юмиб, ота-оналар болаларига уларни яхши кўришлари ҳақида айтадилар: “Мен сени яхши кўраман !” . Бола ҳам ота-онасига уларни яхши кўришини айтади. Машқ охирида ота-она ва болалар бир-бирларига ўз ҳис-туйғуларини новербал тарзда (бир-бирларини қучоқлаб ,ўпиб қўйадилар) намоён этадилар.

  • Ўқувчилар синф хонасидан чиқариб юборилади ва таклиф этилган ота – оналарга психолог томонидан “Фарзандингиздаги охирги учратган салбий ва ижобий хусусиятларни айтиб бера оласизми?” деган савол билан мурожаат қилади. Психолог болаларда айтилаётган ўзгаришларни таҳлил этиб суицид ҳолатларига оид вазиятларни алоҳида қайт этиб боради.

  • Барча натижалар шу ернинг ўзида таҳлил қилиниб ота-оаналарга тушунча ва маслаҳатлар берилади .

Бундай йиғилишлар ота- оналар ўз фарзандларига нисбатан бефарқ бўлмаслик, фарзандни тушуниш ва тарбиялашда психологик билимларини янада ошириш учун зарурдир.
Хулоса қилиб айтганда ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олишда мактаб ва оиланинг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир.Соғлом, ҳар тарафлама баркамол авлодни тарбиялаш жамиятимиздаги ҳар бир инсоннинг бурчидир.


Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ш.М.Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз.“Ўзбекистон” НМИУ 2017

  2. Ш.Мустафаева . Ўсмир психологияси :Биз билмаган жиҳатлар Фарғона 2015

  3. Ўғлимни тарбиялаяпман Тошкент 2014

  4. Мактаб ва хаёт журнали № 7 (131) 2017 йил

  5. Мактаб ва хаёт журнали № 8 (132) 2017 йил

Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish