Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 Псевдофурункулёз. 
Эккрин (мерокрин) тер безларининг йирингли 
яллиғланишига псевдофурункулёз дейилади. Псевдофурункулёзни тилларанг 
ва эпидермал стафилококк чақиради. Болаларда иммунитетнинг пастлиги, 
чақалоқларда тер безларининг яхши ривожланмаганлиги, эккрин тер безлари 
чиқарув 
йўлларининг 
кенглиги, 
чала 
туғилиш, 
болани 
сунъий 
овқатлантириш ва чақалоқ парваришида гигиена қоидаларига риоя 
қилинмаслиги касаллик ривожланиши учун мойиллик яратувчи асосий 
омиллар бўлиб ҳисобланади.
Псевдофурункулёз билан одатда бир ёшгача бўлган болалар оғрийди, 
лекин ҳимоя қобилияти суст, нимжон ва анемияси бор болаларда касаллик 
1,5-2 ёшгача ҳам учраши мумкин. Ушбу касаллик кўпинча бошнинг сочли 
қисми, бўйин, кўкрак қафаси, думба ва сонда жойлашади. 
 Гидраденит. 
Апокрин тер безларининг йирингли яллиғланишига 
гидраденит 
дейилади. 
Касалликни 
стафилококк 
ва 
стафилококк 
ассоциациялари чақиради. Инфекция жароҳатланган тери ва лимфоген 
йўллар билан тушади. Гидраденит касаллиги қўлтиқ, кўкрак сўрғичи атрофи, 
анал тешиги ва катта уятли лаблар соҳаларида жойлашади. 
Касаллик тери ости ёғ клетчаткасида тугунча ва оғриқ пайдо бўлиши 
билан бошланади. Дастлаб шиш устида тери ранги ўзгармаган бўлади. Кейин 
унинг ҳажми катталашиб териси кўкимтир-тўқ қизил рангга киради. 
Яллиғланиш жараёни бир вақтнинг ўзида битта ёки бир нечта тер безларини 
эгаллаши ва улар бир-бирига қўшилиб кетиши мумкин. Шундан сўнг без 
ҳажми катталаша боради, юмшайди ва флюктуация синамаси аниқланади. 
Баъзан шиш ўртасидан тешилади ва қаймоқсимон йиринг кела бошлайди 
Чақалоқлар мастопатияси ва мастити
 Мастопатия. 
Сут безининг физиологик равишда бўртишига мастопатия 
дейилади. 
Мастопатия одатда ҳомиладорлик даврида она қонидаги эстроген 
гармонларнинг плацента орқали ҳомилага ўтиши ҳисобига ривожланади. 
Чақалоқ туғилгандан сўнг (3-8 кунлари) сут 
бези 
катталашганлиги 
кўзга 
ташланади. 
Кўпинча иккала сут бези ва кам ҳолларда ўнг 
ёки чап сут бези катталашади.
Мастопатияда 
махсус 
даво 
чоралари 
қўлланилмайди. 
Сут 
безига 
инфекция 
туширмасликка, яъни гигиена қоидаларига риоя 


22 
қилишга асосий эътибор қаратилади. Сут безини массаж қилиш ёки сиқиш 
қатъиян ман этилади. Сут бези 2-3 ҳафтадан сўнг ўз ҳолатига қайтади. 
 Мастит. 
Сут безининг ўткир йирингли яллиғланишига мастит дейилади. 
Касалликни стафилококк, стафилококк ассоциациялари ва стрептококк 
чақиради. Инфекция сут безига тўғридан-тўғри ва гематоген йўллар билан 
тушади.
Чақалоклар маститида ҳам 2 та босқич: инфильтрация ва абсцессга ўтиш 
босқичлари тафовут қилинади. Касаллик умумий симптомлар билан ўткир 
бошланади. Чақалоқлар безовталанади, инжиқланиб йиғлай бошлайди, 
иштаҳаси йўқолади ва тана ҳарорати кўтарилади. Уларнинг аҳволи ўртача 
оғирликда ёки оғир бўлади. Уларда маҳаллий жараён атроф ва чуқур 
жойлашган тўқималарга тарқалиши, йирингли некротик массаларни ҳосил 
қилиши ва чақалоқлар некротик флегмонасига ҳамда сепсисга асоратланиши 
мумкин. 
Мастит билан оғриган беморларни даволаш касаллик босқичидан ва 
йирингли инфекцияни даволашнинг 3 та қоидасидан келиб чиққан ҳолда 
олиб борилади. Касалликнинг инфильтрация босқичида беморларга 
антибиотиклар буюрилади ва маҳаллий томондан УВЧ, яримспиртли ва 
малҳамли боғламлар қўлланилади. Касаллик абсцесс ҳосил бўлиши 
босқичига ўтганда беморлар оператив йўл билан даволанади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish