Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Субкомпенсация босқичи. 
Бу босқич компенсация ва декомпенсация 
босқичи ўртасида туради. Дастлаб касаллик кечиши компенсатор типда 
бўлади, белгилари аста-секин, лекин доимий ривожланиб боради. Бунда 
компенсация босқичидаги белгилардан ташқари камқонлик, гипотрофия, 
ахлат тошлари, кўкрак қафасининг деформациясига учраши мумкин. 
Болалар жисмоний ривожланишда ортда қола бошлайди. 
Декомпенсация босқичи. 
Клиник кечишини ўткир ва сурункалига 
бўлиш мумкин. Ўткир декомпенсация бола тўғилгандан ривожланиб, пастки 
ичак тутилиши клиникаси шаклида кечади; меконий ажралмайди, газ 
чиқмайди, қорининг шиши прогрессив ривожланади. Ичаклар харакати кўзга 
ташланади, қусиш бўлади. Баъзи холларда сифонли ҳўқналар бемор 
ҳолатини яхшилаш мумкин. 
Аввал айтиб ўтканимиздек, касалликнинг клиник кечиши аганглионар 
зонанинг узун-қисқалигига ва нерв тугунларининг нақадар 
ривожланганлигига боғлиқ. Компенсацияланган босқичи аганглиозни ректал 
шаклида, субкомпенсация ва декомпенсация босқичи эса 
ректопатоморфологик ўзгаришларга ҳам боғлиқдир. 
Диагностика. 
Касалликни ташхисини қўйишда анамнезга эътибор 
бериш керак. Агар эркин ахлат ажралиши биринчи кунларда ёки биринчи 
хафтада бўлса, бу тўғма аганглионар белгисидир. Ташхис қўйишда тўғри 
ичакни бармоқ билан кўриш керак, бунда тўғри ичак ампуласи бўш, 
сфинктерлар тонуси сақланган бўлади. Рентгенодиагностика; қорин 
бўшлиғининг умуий (обзор) рентгенографияси вертикал ҳолатда қилишдан 


206 
бошланади. Бунда пастки ичак тутилишидагидек кўп клойбер косачалари 
кўринади. Ирригограммада касалликнинг маҳсус белгиси; йўғон ичак дистал 
қисмини торайиши ва воронкага ўхшаб супрастенотик кенгайган кўринади. 
Янги тўғилган болаларда аганглионар зона билан юқоридаги ичак диаметри 
ўзгаришсиз бўлади. Уларни орасидаги фарқни 2-3 ойдан кейин аниқлаш 
мумкин. Касалликнинг ректал шаклини рентгенологик аниқлашда бир мунча 
қийинчилик тўғдириши мумкин, шунинг учун беморни тўғри ичагига барий 
сулфат эритмаси юборилган олд, кийшик ва ёнбош соҳадан рентгеноскопия 
қилиниб аганглионар зона топилиб, шу ҳолатда рентгенография қилинади. 
Болаларда ирригографияда қўлланиладиган 
контраст миқдори 
Ёши 
Контраст миқдори (мл) 
Чақалоқларда 
1 ёшгача 
1 – 3 ёш 
3 – 7 ёш 
7 – 14 ёш 
30-50 
50-100 
100-300 
400-700 
700-1500 
Аниқ диагноз қўйишда ичакни маълум қисмлардан биопсия олиб, 
гистологик текшириш муҳим аҳамият касб этади. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish