Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 Клиника ва диагностикаси. 
Гиршпрунг касаллигининг дастлабки ва 
асосий клиник белгиси бу ахлатни эркин чиқмаслигидир, бу белги бола 


204 
тўғилган пайтдан ёки дастлабки ойдан овқат хазм қилиш трактининг 
бузилиши ва ич қотиши билан намоён бўлади. Ахлат тутилиб қолиши 95% 
тўғилгандан биринчи кунлардан, 3% беморларда 1-6 ойликда, 1-2% 
беморларда 6-12 ойликда учрайди. Ич қотишининг пайдо бўлиши ва 
рифожланишда аранглионар жойни узунлиги, озиқлантириш тартиби, 
ичаклар компенсатор имкониятлари асосий ўрин тўтади. Ич қотиши аста-
секин 
ривожланиб 
боради. 
Болалар 
она 
сути 
билан 
табиий 
овқатлантирилганда ярим суюқ ахлат йўғон ичакни соғлом қисми кучи 
натижасида ва консерватив даволарда 1-3 кунда бир марта ажралиб туради. 
Болага қўшимча овқат ёки сунъий овқатлантирилганда ичакларнинг 
компенсатор имкониятлари пасаяди ва ич қотиш кучаяди.
Катта ёшдаги болаларда ич қотиши 3-7 кунгача чўзилиши мумкин. 
Буларда ҳам камдан-кам ҳолатларда ахлат ажралиши эркин ҳолда бўлиши 
мумкин., вақт ўтиши билан факат тозаловчи ва сифонли ҳўқнадан кейин 
бўлади. Консерватив даволашнатижасида ичакларнинг тўлиқ тозаланиши 
узоққа бормайди. Бундай пайтларда ичакларнинг ахлатларининг йиғилиши 
ва қотиши ахлат тошларини ҳосил қилади. Ахлат тошлари аганглианар 
зонадан ўтиб тўғри ичакда тўхтаб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда ташхис 
қўйишда қорин бўшлиғи ўсмаси касллигига ўхшаб кетади. Бу тошлар ичак 
йўлини беркитиб, ўткир обтурацион тутилишига олиб келиши мумкин. 
Гиршпрунг касаллигининг доимий белгиларидан бири метиоризм 
ҳисобланади. Ахлатнинг сурункали тутилиши ва газлар йиғилиши сигмасион 
ичакнинг кенгайишига олиб келади. Дастлабки ойларда бола қорнининг 
ҳажми катталашиши ва шакли ўзгариши юзага келади. Киндиги қайрилган 
ва одатда пастка жойлашган бўлади. ичакларнинг у ёки бу томонга ўтиб 
аралашиши натижасида қорин ассиметрик шаклга киради. Пайпаслаб 
кўрилганда колбасасимон ахлат билан тўлган ичакни аниқлаш мумкин. 
Кўпчилик ҳолларда ичак қаттиқ консистенцияли бўлади, худди ўсмалардек 
қорин девори ғадир-будур бўлади.
Беморларни яхши парвариш қилмаслик натижасида иккиламчи 
ўзгаришлар келиб чиқади: ахлатдан сурункали заҳарланиш, гепотрафия, 
кўкрак қафаси деформацияси, қовурга ёйлари қайрилади ва бурчаги 
ўтмасланади, диафрагма юқорига кўтарилади, нафас олиш қийинлашади. 
Буларнинг натижасида беморларда бронхит ва зотилжам ривожланади. 
Ахлатнинг узоқ вақт туриб қолиши натижасида интокоикация ёки ичак 
тутилишига олиб келади. Бундай пайтда бемор қусади, қусиқ ошқозондаги 
маҳсулот билан кейинчалик ўт ва ахлат аралашмаси билан бўлади. Қусганда, 
қоринда оғриқ бўлганда ичак тўтилиши ёки ичак ёрилиб перетонит 
бўлганлигидан даллолат беради.
Гиршпрунг касаллигини белгиларини шартли равишда 3та гуруҳга 


205 
ажратиш мумкин: 
1.
Эрта белгилари: ич қотиши, ахлатининг эркин ажралмаслиги 
метиоризм, қорин ҳажмининг катталашуви. 
2.
Кечки белгилари: камқонлик, гипотрафия, кўкрак қафасининг 
деформацияси, ахлат тошларининг пайдо бўлиши.
3.
Асоратланган белгилари: қусиш, қоринда оғриқ, сабабсиз ич 
кетиши ва бошқалар.
Гиршпрунг касаллигини клиник кечишга кўра уч тури фарқланади:
1.
Компенсацияланган ёки сурункали тури. 
2.
Субкомпенсация ёки ўткир ости тури.
3.
Декомпенсацияланган ёки ўткир тури.
Компенсация босқичида дастлабки кунларда боланинг соғлиги кам 
ўзгаради. Кейинчалик ахлат тутилиши, қориннинг шишиши ва қусиш 
бўлади. Умумий аҳволи унчалик ўзгармайди, ҳўқнадан кейин ахлат эркин 
ажрала бошлайди. Айниқса болага қўшимча овқат берила бошлагандан 
кейин. Компенсацияланган босқичга ич қотиш, метиоризм, қорин хажмининг 
катталашуви, ахлатнинг эркин ажралмаслиги хосдир. Консертатив даво ва 
яхши парвариш қилинганда бола жисмоний ривожланишда ортда қолмайди.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish