Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Давоси
Тўғри ичак тушишида 3 хил даволаш тафовут қилинади. 
1. Консерватив даво. 4-5 ёшгача бўлган ва ундан катта бўлган болаларда 
Iа, Iб, Iв, IIб, IIв шаклларида қўлланилади. Консерватив даволаш уч 
йўналишда олиб борилади:
а) касалликни келтириб чиқарувчи сабабни йўқотиш (ич кетиши ва 
қотиши), витаминотерапия, овқатланиш таркибини яхшилаш ва ҳ.к. Ич 
қотганда вазелин ёғ бир чой қошикдан уч маҳал ичирилади ва тозаловчи 
ҳўқналар қилинади; б) бир вақтни ўзида дефекция вақтида қорин 
мушакларини минимум тортилишига олиб келишига харакат қилинади. 


216 
Бунинг учун болани тувакка ўтиргизиш ман этилади, яъни орқа билан ётган 
ҳолда ва тик турган ҳолда ахлат қилиши керак, ёки анал тешигига тўғри 
келадиган тешик қилиб ясалган қопқоқли тувакка ўтқизиш лозим. Бу эса 
умумий комплекс давода жуда ахамият касб этади. Бунинг учун ота-онадан 
сабр ва чидамлилик талаб этилади. Уларга даво муддати ва даражаси боғлик 
бўлади. Даволаш муддати 2 хафтадан 3-4 ойгача; в) дефекациядан бошқа 
пайти ҳам болани кузатиб бормоқ лозим, қай вақт ичи тушса бирдан 
тўғрилаб қўймоқ керак. Қандай қилиб ичакни тўғрилашни врач бемор 
онасига тушунтириши керак: бола орқаси билан ётқизилиб, чиққан ичакка 
кўпроқ вазелин мойи суркалади, салфетка ёки полиэтилен плёнка билан аста-
секин куч ишлатмасдан ичакка киритилиб юборилгач, думбалари бир-бирига 
лейкопластер ёрдамида тортилиб қўйилади. 
Бундан ташкари анал тешиги мушаклари ва сфинктер аппаратини 
мустаҳкамлаш катта ахамиятга эга; физотерапия, даволаш физкультураси, 
электростимуляция. 
Кўпчилик холларда бу ҳол яхши натижа беради. Даволаш муддати 2 
ойдан 3-4 ойгача бўлиши мумкин. Шу муддат ичида бемор даво топмаса 
мураккаблашган даволаш усулига ўтилади. 
2. Склерозловчи терапия. Бу усул, қўшимча усул бўлиб, 5 ёшдан катта 
бўлган болаларга тўғри ичак тушишининг IIв, IIIв босқичларида, ҳамда 5 
ёшдан кичик бўлган болаларга консерватив даво фойда бермаганда 
қўлланилади. 
Муолажа техникаси: инъекция учун 70 % ли этил спирт, 1,4 мл кг бола 
вазнига берилади, бироқ 20-25 млдан ошмаслиги керак. Умумий 
оғриқсизлантирилган ҳолда чап қўлининг кўрсаткич бармоғини тўғри ичакка 
тиқилади ва игна харакатини қаттиқ назорат остига олинади, чунки игна 
тўғри ичак деворига чуқур кириб кетмаслиги керак. Ўнг қўли билан аста-
секин 3 шприц игнасини 6-7 см гача чуқурликкача Эта нуқтасига 
киритилади. Соат рақамлари бўйича соат 6-9 га тўғри келиши керак ва анал 
тешигининг қирғоғидан 1,5 см ташқарида бўлиши керак. Игна суқилган 
пайтда томчилаб спирт юборилади, охирида тўғри ичак ёт қатлами атрофида 
1 хил текисликда бўлган инфильтрация юзага келади. 
Бу муолажа ўтказилгандан кейин 3-5 кун мабойнида тўшак режими ва 
10-14 кун давомида унитазга ёки тувакка ўтқазишга рухсат берилмайди, бола 
ахлат чиқариш ва сийиши ётган ҳолда бажарилиши лозим. Маҳсус парҳез 
тутилмайди. Агар муолажа тўғри қилинган бўлса, кичик ёшдаги болаларда 
соғайиш 1 марта инъекция қилингандан кейин юзага келади. Катта ёшдаги 
болаларда эса инъекцияни 3-4 кунда қайтариш лозим, агар 2 инъекциядан 
кейин мусбат натижа бермаса, манипулацияни давом эттириш фойдасиз. 
Шуни назарда тутиш керакки бу муолажа катта эътибор ва маҳорат 
талаб қилади, акс ҳолда турли хил асоратларга олиб келиши мумкин. Мисол 


217 
учун тўғри ичакка спиртни чуқур юборганда ёки бир жойга кўп юборганда 
тўқималар некрози ва парапроктитнинг оғир формаси юзага келиши мумкин. 
3. Оператив даво.
Бу катта ёшдаги болаларда тўғри ичак тушишининг IIIв босқичида ва 
склерозловчи даво фойда бермаганда қўлланилади. Бу касалликда 
операциянинг кўп усуллари тавсия қилинган. Педиатрия практикасида Тирш 
операцияси С.Д. Терновский модификацияси билан бўлган операцияси 
қўлланилади. 
Тирш - Терновский операцияси. Бу операция тўғри ичакка яхшилаб 
тозаловчи ҳўқна қилингандан сунг умумий оғриқсизлантириш остида 
ўтказилади. Беморни операция столига летотомик ҳолда ётқизилади. Орқа 
чиқарув тешигининг ён томонидан 1,5-2 см ўзокликда 2
та
симметрик 2-2,5 см 
узунликда тери кесилади. Бу яралар орқали Дешан игнаси билан орқа 
чиқарув тешиги атрофида қалин ипакли ип (5) ўтказилади ва уларни 
бармоқлар назорати остида боғланади. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, 
игна ичакни жароҳатламасдан ичак атрофидаги ёғ тўқимадан ўтмоғи лозим. 
Кесилган яралар тикилади, иплар операциядан 1-1,5 ой ўтгач олиб 
ташланади. 
Даволаш натижаси. 90 % беморларда консерватив даводан кейин яхши 
натижа беради. Склерозловчи ва оператив даволаш асорат бергандагина 
ўлим қайд қилинади. Касалликнинг рецидив бериши турли хил авторлар 
буйича 2-12 % гача учрайди. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish