Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet51/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Дифференциал диагнози. Касалликни абсцесс, сарамас, гидраденит, лимфангит, тромбофлебит ва остеомиелитлардан фарқлаш лозим.
Давоси. Флегмона билан оғриган беморлар шифохона шароитида даволанади. Уларга ётоқ тартиби, кўп суюқликлар ичиш, юқори калорияли, витаминларга бой ва енгил ҳазм бўлувчи овқатлар тавсия этилади. Даволаш фаол равишда йирингли инфекцияни даволашнинг 3 та қоидаси асосида олиб борилади. Касаллик чақирувчиларига таъсир қилиш мақсадида антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлар қўллани­лади. Маҳаллий даво асосан оператив йўл билан амалга оширилади. Касалликнинг дастлабки босқичида яллиғ­ланиш ўчоғига УВЧ терапия ва малҳамли боғламлар қўйилади. Йиринг ҳосил бўлганига шубҳа қилинганда оператив даво ўтказишни тақоза этади. Операциядан кейинги жароҳатга УВЧ ва гелий-неонли лазер тавсия қилинади.
Панариций
Бармоқ соҳаси тўқималарининг, шу жумладан тери, тери ости ёғ клетчаткаси, пай, суяк ва бўғимларнинг йирингли яллиғланишига панариций дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни асосан стафилококк, стафилококк ассоциациялари, кам ҳолларда стрептококк ва бошқа микроблар чақиради. Касаллик ривожланиши бармоқларнинг анатомо-физиологик хусусиятларига, бола организми иммуно­биологик реактивлигига ва микробларнинг вирулентлигига боғлиқ бўлади. Бармоқлар кафт юзаси терисидан фиброз толаларнинг пай қинларига ва суякка қараб кўндаланг тартибда кетиши кафт терисининг зичлашишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам, яллиғланиш ўчоғида ҳосил бўлган йиринг кўпинча теридан ташқарига эмас, балки чуқур жойлашган тўқималарга қараб тарқалади.
Клиникаси. Касалликнинг клиник манзараси панариций туридан келиб чиққан ҳолда ҳар хил бўлади.
Тери панарицийси. Бу кўпинча ёш болаларда учрайди. Бунда яллиғланиш жараёни эпидермис остида жойлашади. Касаллик бармоқнинг кафт ва орқа юзасида ва 3 та фалангасида жойлашиши ҳамда атрофга тарқалишга мойиллиги билан характерланади. Яллиғланиш бармоқнинг маълум бир соҳасида шиш ва қизариш пайдо бўлиши билан бошланади. Кейин у эпидермисни пуфакча шаклида кўчиради ва юпқалашган тери остидан йирингга ўхшаш суюқлик кўзга ташланиб туради. Пуфакча ичидаги суюқлик серозли, йирингли ва геморрагик бўлиши мумкин. Панарицийнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, касалликнинг бу шаклида оғриқ унчалик кучли бўлмайди ва бармоқ функцияси ҳам бузилмаган бўлади. Айрим пайтлари тери панарицийси регионал лимфангит ва лимфаденит клиникасини келтириб чиқаради.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish