Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet109/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Юрак-қон томир фаолияти бузилиши. Чурра юракни босиб, қарама-қарши томонга силжитади. Натижада юрак иши қийинла­шади. Беморнинг умумий ахволи кескин оғирлаша боради. Нафас олиш юзаки булиб, юрак уриши тезлашади.С. Я. Долецкий (1958) маълумотларига қараганда диафрагма чурраси билан туглган болалар орасида 5,5 % га яқин кушимча Туғма касалликлар аниқданган. Шулар ичида 2% га яқин болаларнинг улимига асосан шу Туғма касалликлар сабаб булади.
Диафрагманинг қизилунгач тешиги чурраси. Қизилунгач тешиги чурраси деб меъданинг маълум бир қисми ёки бутун меъданинг кенгайган қизилунгач тешигидан кукрак бушлиғига силжишига айтилади. Қизилунгач тешиги чурраси чин чурра хисобланиб, у қуйидаги куринишларда учрайди:1) кутарилган қизилунгач чурраси. Бу холатда меъданинг кардиал қисми қизилунгач тешиги орқали кукрак бушлиғига чиқиши натижасида қизилунгач узунлиги кне-каргандай куринсада, аксинча у нормал узунликда булади. 2) параэзофагеал чурра. Бунда одатдагидек ривожланган ва жойлашган қизилунгачни узгартирмасдан, чап ёки унг томонидан меъданинг кардиал қисми кукрак бушлиғига чиқади Кукрак бушлирига силжиган аъзолар қорин пардаси билан қопланган булади (чин чурра).1950 нафар чақалоқлардан биттаси қизилунгач тешиги чурра­си билан туғилади.
Клиникаси. Касаллик асосан чақалоқнинг 2—3 кунлигидан бошланади. Беморнинг умумий ахволи кундан-кунга оғирлаша боради, қусиш пайдо булади. Қусиш «фаворага» ухшаган булиб, она болага кукрак бериши билан қайта-қайта такрорланиб туради. На­тижада кусик хаво йулига тушиб аспирацияли зотилжам ривожлана боради. Кусик кизил кон аралаш булади. Чақалоқ она кукрагини эммай куяди. Нафас юзаки булиб, нафас олишда қовурғалараро мушаклар фаол иштирок қилади. Тери қоплами окаради. Дифференциал ташхис асосан упка кистаси, лобар эмфизема би­лан утказилади. Ташхис рентген текшируви орқали тасдиқланади.
Ташхиси. Кукрак қафасининг рентген сурати олинганда унг ёки чап плеврал чегараланган бушлиқ борлиги аниқланади.
Беморга контраст модда (йодолипол) берилса, у олдин меъданинг кукрак қафасига жойлашган қисмини тулдириб, сунг қорин бушлиғида жойлашган қисмини тулдиради.
Барий эритмаси ёрдамида текшириш усули.
Давоси. Касаллик асосан хирургик йул билан даволанади. Беморда қон аралаш қусиш, аспирацияли пневмония кузатилганда, режали-шошилинч операция утказилади. Бошқа холатларда чақалоқ бир ёшга тулганидан сунг режали равишда операция килинади. Фақат операция орқали даво килинади.
Операция усули. Қорин деворининг оқ чизиги буйлаб киндикдан юқорида қорин бушлиғи очилади. Қорин бушлиғи аъзолари текшириб курилганда кукрак бушлиғига асосан кундаланг чамбар ичакнинг силжиганлиги аниқланади. У қорин бушлиғига секинлик билан тортиб туширилади. Сунгра диафрагманинг олдинги — медиал қисмида жойлашган чурра дарвозаси курингандан сунг, чурра копи пастга туширилиб, қисман кесиб олинади. Диафрагма тушнинг ханжарсимон усимтаси ёки яқинда жойлашган қовурғага тиқилади. Қорин девори бекитилади. Операциядан кейин бемор 5—7 кун давомида реанимация булимига утказилади. Чок иплари 10— 11 кундан кейин суқилади.
Френико-перикардиал диафрагма чурраси жуда кам учрайди (Тураев А. К., Мулкиджанян Т. М., 1972; Гумеров А. А. ва бошқалар, 1986). Касалликнинг клиник кечиши асосан чақалоқнинг тери қоплами кукаришидан бошланиб, нафас етишмаслик аломатлари яққол кузга ташланади, вақти-вакги билан кайт қилиш кузатилади. Бу холат асосан қорин бушлиғидаги аъзоларнинг перикард бушлиғига силжиши натижасида юзага келади.
Ташхиси. Ташхис учун кукрак қафаси рентгенологик текширилади. Бунда юрак сояси атрофида хаво бушлиқлари борлиги аниқланади.
Давоси. Касалликка асосан хирургик йул билан даво килинади. Бунда перикард бушлиғига силжиган аъзолар қорин бушлиғига туширилгандан кейин чурра дарвозаси ва перикард бир қаторли ип билан тиқилади. А И. Лёнюшкин (1975), С. Я. Долецкий ва бошқалар (1976) чурра қайтарилмаслиги учун унинг дарвозасини катта қорин пардасидан олиб беркитишни тавсия қиладилар. Бунинг учун трансректал кесиш йули билан қорин бушлиғи очилади. Диа­фрагма деворидаги тешик ва кукрак бушлиғига силжиган аъзолар аниқланади. Сунгра диафрагма тешиги орқали ковурра томонидан кукрак бушлиғига катетер юбориб, у орқали шприц ёрдамида хаво юборилади ва сунъий пневмоторакс чиқарилади. Силжиган аъзоларни қорин бушлиғига тушириш ингичка ичакдан бошланиб бирин-кетин хамма аъзолар уз урнига туширилади. Диафрагма теши­ги атрофига ип туткичлар қуйилади. Сунгра диафрагмани диафрагмани ковуррага келтириб тиқилади (Г. А. Баиров, 1963). Қорин олди девори қават-мақават тикилиб, плевра бушлиғи хавоси пункция қилиш билан суриб олинади.
Диафрагманинг олд қисми чурраси Қорин 6ушлиги аъзолари Ларрей ёки Морган тешиги орқали туш суяги ханжарсимон усимтасининг орқасига чиқиши диафраг­ма олд қисми чурраси деб айтилади. Чурранинг икки хилдаги куриниши: парастернал ва френо-перикардиал турлари мавжуд .

Парастернал чурранинг клиник кечиши. Касаллик белгилари чақалоқ даврининг биринчи кунларидан бошлаб кузатилади. Нафас олиш тезлашиб юзаки булади, лаблар кукариб, бола йиғлаганда бу аломатлар якдол кузга ташланади. Объектив қараганда кукрак қафасининг олдинги — пастки қисми буртиб чиққан булади. Перкуссияда эса уша ерда тимпанит товуш аниқланади. Аускультацияда нафас товушлари жуда пасаяди. Баъзи бир холатларда кукрак бушлиғида ичак харакати товушлари аниқ эшитилади. Кукс оралиғи аъзоларининг соғлом томонга қараб кучли силжиши камдан-кам кузатилади. Ташхис қуйиш учун асосак қорин бушлиғи ва кукрак қафаси бир вақтда рентгенологик текширилади. Бунда чап ёки унг плевра бушлиғида хаво пуфакчалари ва бушлиқлари борлиги аниқланади. Диафрагма девори чурра томонида аниқ куринмайди. Ташхис қуйиш қийин булган холларда ирригография утказилади. Дифференциал ташхиси. Чақалоқлардаги диафрагма чурраларида фарқлаш асосан антенатал пневмония, лобар эмфизема, юрак пороклари хамда тугурук пайтида содир буладиган жарохатлар билан утказилади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish