Дифференциал диагностикаси. Асосан мояк пардаси ва уруг тизимчаси истисколари билан дифференциал диагностика килинади.
Чов-ёргок чурраларининг кисилиши. Чурра махсулоти чурра дарвозасида кисилиб, корин бушлигига тугриланмайди. Чурра кисилганда бола безовталанади, чурра ичкарига тугриланмайди, бемор кусади ва ахлат газлари чикмайди. Зудлик билан ёрдам берилмаса чурра махсулоти некрозга учраши мумкин. Чов-ёргок чурраларининг 4 та кисилиш тури бор: эластик, ахлатли, ретроград ва рихтер кисилиш ва кисилиш. Кисилган вактдан купинча 5-6 ойдан катта болаларда 12 соат мобайнида чура аъзосида циркулятор бузилишлар кузатилмайди.
Кисилган чов-ёргок чурралари уткир ривожланувчи уруг тизимчаси кистаси, чов лимфаденити билан дифференциал диагностика килинади.
Даволаш Асоратсиз чов-ёргок чурралари 6 ойликдан бошлаб режали операция килинади. Болаларда купинча чов каналини пластикаси килинмайди. Операцияни номи чов ёки чов ёргок чуррасини кесиш. Агар чов каналини ташки тешиги катта булса, бундай пайтларда болаларда чов канали Ру-Краснобоев усулида, айрим холларда эса Мартинов усулида пластика килинади.
Кисилган чов ва чов-ёргок чурраларида угил болаларда 12 соатгача консерватив даволаш мумкин ва бунинг натижасида кисилган чурра узидан-узи тугриланиб кетади. Бунинг учун кисилган чов ва чов-ёргок чурраси билан тушган беморга спазмолитиклар килинади, чов сохасига илик грелка куйилиб, шу соха кутарлиб куйилади. Агар чурра тугриланмаса операция килинади. Киз болаларда кисилган чов чурраларида зудлик билан операция килиш зарур, акс холда агар тухумдон кисилган булса у тезда некрозга учрайди.
Варикоцеле - уруғ тизимчаси веналарнинг варикоз кенгайши, кўпинча 10 ёшдан ошган болаларда чап томонида (70-90 %) учрайди. Иккала томон варикоцелиси 23 % гача ўнг томондан 9 % гача кузатилади. (Лопаткин Н А,Пугачёв А.Г. - 1986).
Бирламчи ва иккиламчи варикоцеле фарқланади. Иккиламчисининг сабаби моякдан вена қонининг оқишига тўсиқ бўлувчи ҳисобланади. Бирламчи варикоцелининг сабаби охиригача аниқланган эмас. Куйидаги омиллар варикоцелега олиб келиши мумкин: мояк венасининг клапанларини бўлмаслиги ёки буйрак венасидаги гипертензия ҳисобида уларнинг етишмовчилиги; артерио-веноз шунтларнинг бўлиши, ҳар хил сабабларга (туғма торайиш, аорта ва юқори тутқич артериясидан ҳосил бўлган пинцет билан кесилиши ва ҳ.к) кўра буйрак венасидаги босимни ошиши: балоғат ёшига етиш даврида боланинг тез ўсиши ва жинсий аъзоларга кўпроқ қоннинг келиши мояк вена чигалларида ортостатик босимни оширади.
Клиник манзараси бўйича варикоцеленинг 3 даражаси фарқланади:
даражада - бемор тикка туриб кучанганда мояк веналарини кенгайганлигини пайпаслаб сезиш мумкин. Горизонтал ҳолатда веналар пучаяди;
даражада -кенгайган ва узайган веналар ёрғоқ соҳасида кўриниб туради, пайпаслаганда лойхуракка ўхшаш бўлади, мояк ўзгармаган. Бемор юрганда ноқулайлик сезади, жисмоний иш қилаётганда ёрғоқнинг тегишли ярмида оғирлик ва ҳатто оғриқ ҳам сезиши мумкин.
даражада - бемор катталашиб кетган ёрғоқнинг ярмида фақат иш вақтида эмас, ҳатто тинч ётганда ва кечаси ҳам оғриқ борлигига шикоят қилади. Пайпаслаганда кенгайиб кетган веноз тугунлари (лойхўраксимон) кўп эканлиги ва бемор вертикал турганида мояк пастки қутбидан анча қуйига тушиб туриши билинади. Мояк ҳажми кичираяди ва бир оз юмшагандай (дряблый) бўлади. Кремастер рефлекси булмайди.
Диагноз кўпинча профилактик кўрик пайтида қўйилади.
Ўз вақтида тўғри даволанмаса беморларда сперматогенезни бузилиши 70-90% гача кузатилади.
Даволаш 1-даражада консерватив - уруғ-тизимчаси веналарининг кенгайишини камайтириш учун кичик чаноқ аъзоларидаги веноз стазларнинг олдини олиш (ич келишини нормаллаштириш, узоқ вақт оғир жисмоний иш билан шуғулланмаслик), суспензорий тақиш - усуллари қўлланилади. Агар консерватив даво ёрдам бермаса ва 2-3 даражали варикоцелий бўлса, бундай беморлар операция йўли билан даволанадилар. Хозирги пайтда кенг қўлланиладиган усуллар: Иванисеевич операцияси (мояк венасини қисман кесиб олиб ташлаш), Паломо операцияси (вена билан биргаликда мояк артериясини ҳам қисман кесиб олиб ташланади). Иванисеевич ва Паломо операцияларидан кейин асоратлар (рецидив, мояк истисқоси) бўлиши мумкин. Шу асоратларни олдини олиш учун 2-Москва мединститутининг болалар жарроҳлиги клиникасининг Паломо операциясига киритган модификацияси самара беради. Модификкацияни моќияти: операциядан олдин моякка 0,2-0,3мл 0,4% индигокармин эритмаси юборилади. Операция пайтида лимфа йўллари бўёқ туфайли яхши кўринади ва улар сақланиб қолинади.
Ёрғоқдаги веналар тонусига қараб ҳар хил муддатда (6 ойгача) пучайиб ўз ҳолига қайтади.