Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Қовуқ ва сийдик чиқариш каналининг нуқсонли ривожланишлари



Download 1,35 Mb.
bet135/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Қовуқ ва сийдик чиқариш каналининг нуқсонли ривожланишлари
Қовуқ аномалияларига унинг экстрофияси, эктопияси (ўз жойида жойлашмаганлиги), дивертикули ва иккиталиги киради.
Булар ичида нисбатан кўп учрайдиган қовуқ экстрофияси. Бу туғма нуқсон, бола дунёга келиши биланоқ маълум бўлади. Бу аномалия ўғил болаларда қизларга нисбатан 6 марта кўпроқ учрайди. Экстрофияда қориннинг пастки қисмида қов бирикмаси соҳасида қорин деворининг ҳамма қатламлари йўқ бўлади ва шу ерга олдинги девори бўлмаган очиқ қовуқ бўртиб чиқиб туради. Эътибор билан қаралса, қовуқнинг орқа девори Льетодиев учбурчагининг шиллиқ пардаси ва шу ерга очиладиган сийдик найи устьялари кўриниб туради. Қовуқ шиллиқ қатламининг четлари қорин териси билан туташиб кетади. Бунда доимо тотал эписпадия бўлади. Қов суяклари бир-биридан ажралган, узоқроқда туради, симфиз бўлмайди, кўпинча крипторхизм кўрилади, простата бези гипоплазияси ёки аплазияси бўлади. Қорин девори дефекти орқали ташқарига бўртиб турган очиқ қовуқ тўқ қизил тусда бўлиб, диаметри 3-8 см гача учрайди, унинг пастки қисмидан - сийдик найи устьяларидан вақти-вақти билан ажралиб турган сийдик оқиб туради. Бундай беморлардан доимо бадбуй ҳид анқиб туради.Жинсий аъзолари атрофидаги терида мацерация, яллиғланиш бўлади. Мана бу ҳолат жисмоний азоб устига қаттиқ руҳий азоб ҳам беради. Қовуқ экстрофияси кўпинча қўшимча нуқсонли ривожланиш ва касалликлар билан бирга кечади.
Диагноз қўйиш қийин эмас, беморни бир марта кўришнинг ўзи кифоя. Аммо албатта экскретор урография қилиб юқори сийдик аъзоларининг ҳолатини ва фаолиятини аниқлаш, ҳамда қўшимча нуқсонлар бор-йўқлигини кўриш зарур. Экстрофияли беморлардаги энг катта хавф пиелонефритдир. Буларни парваришдаги муҳими: тери мацерациясини ва сийдик йўллари инфекциясини олдини олиш. Бунинг учун қовуқ атрофи териси индифирант малҳам (цинк пастаси ва ҳ.к) билан қопланади, қовуқнинг шиллиқ пардасига стерил вазилен мойли салфетка қўйилади.
Қовуқ экстрофияси фақат жарроҳлик йўли билан даволанади. Операциянинг мақсади: сийдик йиғадиган аъзо ҳосил қилиб уни бемор ўз хоҳиши билан бўшатадиган бўлиши керак; сийдик аъзолари инфекциясини олдини олиш; ташқи жинсий аъзоларни тўғрилаш.
Қовуқ экстрофиясини даволаш учун 100 дан зиёдроқ операциялар таклиф этилган. Уларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
1 - Реконструктив-пластик операциялар-
а) маҳаллий тўқимадан қовуқ ва уретра ясаш;
Сигмасимон ичак сегменти ва маҳаллий тўқимадан қовуқ ва уретра ясаш
II - Сийдикни ичакга йўналтириш
III - Ичакдан алоҳида қовуқ ясаш.
Болалар учун энг яхшиси, физиологли 1-чи гуруҳ маҳаллий тўқималардан қовуқ ва уретра ясаш операцияси. Бу операцияни, пиелонефрит ривожланмасдан, чақалоқ дунёга келгандан ёки ҳаётини дастлабки ойларида бажариш мумкин. Операцияга қарши кўрсатмалар: чуқур чала туғилганлиги оғир қўшимча нуқсонли ривожланишларни бўлиши; Экстрофияли қовуқни шиллиқ қаватини полипоз билан зарарланиши ва қовуқ диаметрини 4-5 см дан кичиклиги. Операцияни маъниси: қовуқ атроф тўқималардан ажратиб тикилади, муҳими қовуқ бўйинчасини ясаш бунинг учун сфинктер мушаклари авайлаб ажратилади ва 2-3 қават қилиб тикилади. Қов суяклари бир-бирига яқинлаштириб 2 та капрон ип билан тикилади.
Қорин олди девори дефекти апоневроз ва тўғри мушаклар ёрдамида ёпилади, сўнг тери тикилади. Каттароқ ёшдаги болаларда қов суяклари бир-бирига яқинлаштириш остеотомия ёрдамида бажарилади.
Операция қилинган беморларнинг деярли ярмида сийдик тутолмаслиги кузатилади, уларда кейинчалик қайта сфинктеропластика операцияси бажарилади.
Агар реконструктив - пластик операциясини қилиб бўлмаса ёки у самара бермаса, унда сийдикни ичакга йўналтириш операцияси қилинади. Бу операцияни бажариш учун оптимал ёш 6-ой ҳисобланади.
II - гуруҳ операцияларидан энг кенг кўлланиладигани Михельсон-Терновский операцияси. Бунинг моҳияти: экстрофияли қовуқ уретрадан ва атроф тўқималаридан ажратилиб, қорин пардадан ташқари ҳолатда, сигмасимон ичакнинг дистал қисмига ўтказилади.
Беморни сийиш ва нажас қилиши анал тешиги орқали бўлади.
III - гуруҳ операциялари - ингичка ёки тўғри ичаклардан (Мельников) алоҳида қовуқ ясалади. Буларнинг самараси кўнгилдагидай бўлмаганлиги учун ҳозирги пайтда деярли қилинмайди.
Агар беморда экстрофияли қовуқ диаметри кичик (4 см кам) бўлса ҳамда сийдикни ичак йўналтиришга шароит бўлмаса (тўғри ичак сфинктери етишмовчилиги бўлса, яъни ахлат тутолмаса, у ҳолларда реконструктив - пластик операциянинг иккинчи тури, яъни сигмасимон ичак сегментидан ва маҳаллий тўқималардан қовуқ ва уретра ясаш операцияси қилинади. Бу кўп этапли операцияни бир ёшдан кейин бажарган яхши. Самарали операциялардан кейин болалар ўзларини яхши ҳис қилади, сийдик тутолмаслик йўқолади. Рентгенологик текширишлар, уларда сийдик аъзоларини фаол ишлаётганини кўрсатади.
Қовуқ экстрофияси туфайли операция бўлган беморлар, иккиламчи пиелонефритни ва пайдо бўлиши мумкин бўлган асоратларни (гидронефроз,тошлар ва ҳ.к.) даволаш учун диспансер кузатувда бўлишлари шарт.
Қовуқ дивертикули- қовуқ, бўшлиғи билан туташган халтасимон ҳосилага айтилади.
Соҳта ва ҳақиқий дивертикуллар фарқланади. Соҳта диверти-куллар, қовуқдан сийдик чиқиши кўп вақт давомида қийинлашганда (инфравезикал обструкцияларда), мушаклар (детрузорлар) оралиғи очилиб, шиллиқ қавати чиқиши натижасида ҳосил бўлади.
Ҳақиқий (туғма) дивертикул одатда қовуқнинг орқа қисмида жойлашиб унинг ҳамма қатламларидан ташкил топган бўлади, қовуқнинг олд томонида (фақат урахус битмаганда) жуда кам холларда учрайди.
Дивертикул ҳажми ҳар хил (то 500 мм гача),сони эса одатда, битта бўлади. Клиник манзараси, дивертикулда сийдик туриб қолиши натижасида, кўпинча цистит симптомлари билан намоён бўлади. Агар дивертикул катта бўлса бемор икки марта сийишга шикоят қилади (аввал қовуқ бўшаб кейин дивертикул бўшайди). Дивертикул девори яллиғланса (дивертикулит) терминал пиурия (сийишнинг охирида йиринг чиқади) кузатилади.
Диагноз цистография ва цистоскопия ёрдамида қўйилади.
Цистография ён проекцияда бажарилса, қовуқнинг орқасида қўшимча контрасли соя кўринади, сохта дивертикуллар майда ва кўп сонли, ҳар хил шаклли соя бўлиб кўринади.
Цистоскопияда дивертикулга кириш жойи думалоқ, ёки овал шаклида кўриниб, ундан радиал йуналишда шиллиқ қатламларини кузатиш мумкин.
Даволаш: катта ҳақиқий дивертикуллар операция йўли билан олиб ташланди дивертикул эктомия қилинади. Сохта дивертикуллар инфравезикал обструкция туғриланса ўзи йўқолади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish