Курс иши мавзусининг таркибий тузилиши. Курс иши мавзусининг таркиби кириш, иккита боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
1-БОБ. МЕЪЁРДАН ОҒИШИШГА МОЙИЛЛИГИ БЎЛГАН ЎСМИРЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРАДИГАН ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
|
|
1.1 Ўсмирлардаги меъёрдан оғишиш (девиант хулқ-атвор)га мойилликнинг назарий асослари ва келиб чиқиш сабаблари
|
Таълим тизимида психологик хизматни ташкил этилиши ўқувчи шахсининг ҳар томонлама камол топиши, маънавий-ақлий ривожланиши, қобилиятларини намоён этиши учун тегишли таълим-тарбиявий ҳамда маънавий-руҳий шароитлар яратишни назарда тутади.
Таълим тизимида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологлар ёш авлодга таълим ва тарбия бериш жараёнида уларнинг психологик ва ёш хусусиятларини билиши, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашиши, уларга қийин вазиятлардан чиқиб кета олиш бўйича маслаҳатлар бериши зарур.
Мактаб амалиётчи психологи психологик хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида психологик хизмат йўналишлари бўйича туман, шаҳар, вилоят миқёсида семинарлар, тадбирлар ва давра суҳбатларини ташкил этади. Айниқса, ўсмир ёшидаги 8-9 синф ўқувчиларининг қизиқиш, қобилиятларини, меъёрдан оғишиш ҳолатларини психологик ташхис методикалари ёрдамида аниқлайди ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарга маслаҳат,тавсиялар беради.
Психолог доимий равишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг психологик саводхонлигини оширувчи янгиликлар, маслаҳат ва тавсияларни акс эттирувчи деворий газета ташкил қилиши мақсадга мувофиқдир.
Мактаб амалиётчи психологи ўсмир ёшидаги ўқувчилар шахсини ўрганиш, улар билан психодиагностик, психокоррекцион ёки психопрофилактик ишларни олиб боришда аввало психологик тадқиқот методларидан фойдаланиб маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади, фаолият учун режа тузиб ҳаракатланади.
Ўсмирлик даврига хос девиант хулқ-атвор муаммоси педагог, психолог, социолог, девиантолог ҳамда бошқа мутахассислар томонидан атрофлича ўрганилиб келинмокда. Бир қатор психологларнинг илмий изланишларида хулқ-атвордаги девиацияларнинг турли-туман шакллари баён этилиб, уларнинг хилма-хил таснифи таклиф этилган. Бу ўринда девиант хулқ-атворнинг шаклланиш ва ривожланиши сабабларини изоҳловчи турли назарий ва методологик ёндашув ҳамда концепциялардан фойдаланилиб, унда хулқ-атворнинг биологик ҳамда ижтимоий-психологик детерминантларига катта эътибор қаратилган. Бу эса девиант хулқ-атвор тизимини шакллантирувчи омилларни аниклаш заруратининг долзарблиги билан белгиланади.
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг замонавий клиник таснифида хулқ-атвор "оғиш"ларининг шаклларини белгиловчи мезонлар сифатида хулқ-атворнинг бошқалар ҳуқуқини ёки индивиднинг ривожланишини чеклашга олиб келувчи такрорланувчи паттернларининг давомийлиги кабул қилинган. Аммо, девиант хулқ-атворда хулқий "оғиш"ларининг критериялари масаласида аниқ фикр юритиш ушбу тушунчанинг турли мутахассислар томонидан турлича таърифланиши сабабли янада мураккаблашади. Таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишдаги тадқиқотларнинг ранг-баранглигига қарамасдан, девиант хулқ-атвор психологик коррекцияси методларини ўрганиш ва амалий жиҳатдан уни қўллаш бўйича изланишларнинг кам сонлилиги кузатилади. Хулқий оғишлар психологик диагностиканинг характери ва коррекциянинг йўналишига боғлиқ равишда кечиб, ривожланишида турли даражадаги муаммолар мавжуд болалар ва ўсмирларнинг психологик коррекциясини самарали амалга оширишда улар психик дизонотогенезининг мураккаб тизимли-тузулмавий ва онтогенестик моделини инобатга олиш муҳимлиги амалий мисоллар орқали тушунтирилади.
Кўплаб муаллифлар томонидан психик оғишларни тадқиқ этишда кўп сонли омилларни инобатга олиш зарурлиги таъкидлаб келинган. Замонавий диагностик кесимларда кўп қиррали диагностика ва мультимодаллик тамойили мустаҳкамланди. Сербский номидаги илмий-тадқиқот институти ходимлари ўсмирлардаги психик оғишлар даражасини тизимлаштиришни таклиф этиб, муаллифлар дизонтогенезли босқич ёки психик ривожланишнинг оғиши даражаси ўрганилаётган ёш учун жуда катта ўзига хосликка эга эканлигини қайд этишади. Ўсмирлик ёшидаги психик оғишларнинг асосий тўрт даражаси ажратилади:
- психопатологик даража (клиник);
- дизонтогенези даражаси (асинхрония, ривожланишдаги ииомалия ва дефектлар, психика ва ижтимоий етилиш темпи, мувозанатининг оғиши);
- хулқ-атвордаги оғишлар, шахсдаги ўзгариш ва оғишлар даражаси;
- шахс ижтимоийлашуви даражаси.
Д.Н.Исаев диагноз қўйиш учун асос бўладиган хулқ-атвор шакллари намуналари қуйидагиларни акс эттиришини кўрсатади:
- ҳаддан ортиқ урушқоқлик;
- безорилик;
- шафқатсизлик;
- вайронкор ҳаракатлар;
- ўт қўйиш;
- ўғрилик;
- ёлғончилик;
- мактабга бормаслик;
- уйдан кетиб қолиш;
- ноодатий, бесабаб ва тез-тез такрорланувчи ҳамда кучли бир онли ғазабланиш;
- ғаламисли хулқ-атвор;
- очикдан очиқ бўйсунмаслик.
Одатда хулқ-атворнинг муқобил баҳоланишига баён этилган оғишларнинг олти ой ва ундан ортиқ давом этиши хизмат қилади.
Болалардаги хулқ-атвор оғишлари улар этиологияси ҳақидаги тасаввур ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда турлича таснифланади. Г.Е.Сухарева болалардаги патологик ривожланишнинг асосий икки гуруҳини ажратиб кўрсатади:
-тарбиянинг салбий шароитлари таъсири остида харак-тернинг ўзгариши;
- невротик ривожланиш.
Биринчи гуруҳ хулқ-атворнинг «агрессив-ҳимояланувчи», «пассив-ҳимояланувчи» ва «инфантиллашган» типларига бўлинади. Невротик ривожланиш гуруҳи у ёки бу характер патологик белгиларининг устуворлигидан келиб чиқиб шахснинг истерияли, астеник, ипохондрик ва обцессив ривожланишини камраб олади.
В.В.Ковалев хулқ-атвор оғишини психоген характерологик ва патохарактерологик реакциянинг кўриниши сифатида тушунади. Характерологик реакциянинг патохарактериологик реакцияга ўтиш белгилари сифатида В.В.Ковалев бола ёки ўсмирнинг ўзгарган хулқ-атворининг ушбу реакция биринчи марта пайдо бўлган вазият ва микросоциал муҳит чегарасидан чиқишини, шунингдек, қуйидаги невротиқ компонентларнинг қўшилишини тушунади:
- кайфиятнинг ўзгариши;
- аччиғланувчанлик;
- аффектив қўзғалувчанлик;
- соматовегетатив оғишлар.
В.В.Ковалев кўпроқ болаларгагина хос бўлган хулқ-атвор реакцияларини (мухолифат ёки эътироз, рад этиш, имитация, компенсация, гиперкомпенсация) ва бу шаклларга қўшимча равишда ўсмирларгагина хос бўлган хулқ-атвор реакцияларини (эмансипация, гуруҳланиш, шаклланаётган жинсий қизиқиш билан боғлиқ бўлган реакциялар) ажратиб кўрсатади.
К.С.Лебединская, М.М.Райская, Г.В.Грибановалар патохарактерологик ривожланиш шаклланишининг икки механизмини кўрсатишади:
- психологик шикастлантирувчи таъсирларга жавоб сифатида ҳосил бўладиган гиперкомпенсация, мухолифлик, рад этиш каби шахс реакцияларининг мустаҳкамланиши ва иррадиацияси;
- у ёки бу кўринишдаги характер патологик белгиларининг салбий таъсири билан тўғридан-тўғри рағбатлантириш.
Р.Женкинс хулқ-атвор оғишлари тизимига гиперкинетик реакцияни, уйдан кетиб қолиш реакциясини, хавотирланиш реакциясини, ижтимоий агрессивликни, гуруҳий қоидабузарлик ва бошқа реакцияларни киритади. Шу ўринда ёш кризислари сифатида номланувчи асаб ва психик оғишларга нисбатан кўпроқ дучор бўлинадиган давр муҳим аҳамиятга эга. В.А.Гурьева таъкидлашича, энг узок, давом этувчи кризис 12-18 ёшга, яъни болаликдан катталик ҳолатига «ўтиш» даврига хосдир. Психиатрияда 1890 йилдаёқ К.Кахлбаум пубертат кризиснинг психологик тавсифини берган, психологияда эса ривожланишнинг ушбу клиник фазасини ўрганишнинг бошланиши ва бу атаманинг ўзини ҳам С.Ж.Холл номи билан боғлашади. Л.С.Виготский ўзининг пубертат кризиси генезисида биологик ва ижтимоийликнинг бирлиги тўғрисидаги концепциясида психика балоғатга етишда кескин давр зарур, улар ривожланиш жараёнининг нафақат салбий ҳодисалари, балки яратувчанлиги мантиқан шартланган деб кўрсатади.
Ш.Бюлер пубертат кризисини икки фазага ажратади:
- салбий (12 - 14 ёш);
- ижобий (15-18 ёш).
Келтирилган фазаларнинг ҳар бири у ёки бу психик оғишларнинг пайдо бўлишида устувор аҳамиятга эга бўлади. Пубертат кризисининг аҳамиятини кўплаб етакчи психиатр ва психологлар қайд этиб ўтишади. Бироқ, унинг касалликлар халқаро класификациясидаги ўрни ҳозиргача белгиланмаган, яъни ўсмирларда психик оғишлар клиникаси шаклланишининг муҳим механизмларидан бири инобатга олинмасдан келинмокда. Қ.Леонгард, А.Е.Личколарнинг тадқиқотларида ўсмирлардаги дисгармония даражаси турлилиги, характер акцентуацияси турли сифат хусусиятига эгалиги ва ўсмирлар хулқ-атвори хусусиятларида турлича ифодаланиши кўрсатиб ўтилган. Акцентуация ва психопатия ўртасидаги фарклар П.Б.Ганнушкин ва О.В.Сербиковларнинг уч мезонида асосланади. Шу билан бир қаторда В.А.Гурьева, А.Е.Личколар ҳам ўсмирлик даврига хос характер акцентуация-сининг асосий типларини баён этганлар.
Шахс психологик таҳлили асосида К.Леонгард (1981) томонидан ишлаб чикилган таснифда характер акцентуациясининг куйидаги типлари таклиф этилади:
- демонстратив;
-педант;
Do'stlaringiz bilan baham: |