Bolalar ichkilikbozligi ijtimoiy-pedagogik muammo sifatida



Download 251,5 Kb.
bet9/17
Sana20.12.2022
Hajmi251,5 Kb.
#892236
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
BOLALAR ICHKILIKBOZLIGI IJTIMOIY-PEDAGOGIK MUAMMO SIFATIDA

Боб юзасидан хулоса
Сўнгги йилларда республикамизда аҳоли ўртасида, айниқса, ўсмир-ёшлар орасида ҳар қандай йўл билан моддий фаровонликка эришиш ҳаёт мақсадига айланиб қолмоқда. Меҳнат ва ўқиш фаолияти, ижтимоий қадриятлар аҳамиятлилик кўринишини йўқотиб, кўпроқ манфаат кўриш ҳамда камроқ меҳнат қилиш каби прагматик (аҳлоқнинг тор амалий жиҳати: фойда, наф ёки муваффақият қўйилади) характердаги ҳолатлар кўпроқ учрамоқда. Бундай ҳолатлар ўсмирларнинг хулқ-атворидаги оғишликлар айниқса, оғриқ қолдирувчи ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга мойилликни юзага келтиришга хизмат қилмоқда.
Кейинги йилларда ижтимоий меъёрлардан четлашиш, яъни антиижтимоий девиант хулқ-атвор кўпайиб бормоқда. Жамиятдаги мавжуд ижтимоий меъёрларнинг бузилишига девиант хулқ-атвор дейилади. Девиант хулқ ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уни шакллантирувчи ва тарбияловчи омиллар мавжуд. Девиант хулқ-атворнинг конкрет турлари: жиноятчилик, ичкиликбозлик, оғриқ қолдирувчи ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга мойиллик, суицид (ўз жонига қасд қилиш), гиёҳвандлик ва ҳоказолар.
Маълумки, кишининг девиант аҳлоқини жамиятда қабул қилинган меъёрларга зидлиги ва руҳий жараёнларининг мувозанатсизлиги, мослашувчан эмаслиги кўринишида ёки унинг шахсий аҳлоқи устидан аҳлоқий ва эстетик назоратдан бўйин товлаш кўринишидаги ўзини фаоллаштириш жараёнининг бузилишида намоён бўлувчи алоҳида қилмишлар ёки қилмишлар тизими сифатида белгилаш мумкин.



2-БОБ. СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА МОЙИЛ БЎЛГАН ЎСМИРЛАР БИЛАН ТРЕНИНГЛАРНИ ТАШКИЛ КИЛИШ МЕТОДИКАСИ ВА ТАҲЛИЛИ

2.1. Спиртли ичимликлар ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга мойил бўлган ўсмирлар билан ижтимоий-психологик фаолиятни ташкил этиш

Ўсмирлик ёшида девиация намоён бўлишининг тинимсиз ошиб бориши педагог олдида бу ўсмирлар билан ишлашнинг янги усуллари, технологияларини излаш ва уларга тадбиқ этиш вазифасини қўяди. Илмий назарий ва амалиётда икки асосий технология-профилактика ва реабилитация кенг тарқалган.


Профилактика – ўсмирлар хулқ-атворида ижтимоий нормалардан оғишнинг турли шаклларини келтириб чиқарувчи асосий сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилга ижтимоий, тиббий, ташкилий, тарбиявий ва давлат тадбирларининг мажмуасидир. У асосан болани ўраб турувчи муҳитга боғлиқ бўлади.
Профилактика чора-тадбирларини амалга ошираётганда педагог қуйидаги қоидаларга суянади:
1. Ижтимоий-маданий нормани ўзлаштириш шахс ижтимоийлашуви жараёнида амалга ошади. Қадриятлар, ғоялар ва бошқа рамзий тизимлар мажмуасини ўзлаштирмай инсон жамиятнинг тўла қонли аъзоси сифатида фаолият юрита олмайди.
2. Ижтимоий маданий норманинг мухолифи болаларнинг ижтимоий маданий ва педагогик қаровсизлиги бўлиб, у нафақат бола ривожининг ғайринормал аломати, балки унинг зиммасига аномал ижтимоий ҳолатларни юклатишнинг натижаси сифатида қаралади.
3. Болалар қаровсизлигининг профилактикаси нафақат мавҳум ижтимоий маданий нормадан, балки муайян шароитда яшашга мажбур бўлган боладан келиб чиқиши лозим.
4. Бола реабилитацияси фаолият субъекти, ижтимоий субъект ва шахс даражасида амалга оширилиши керак.
“Профилактика” атамаси ўзи нохуш оқибатларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш маъносини билдиради.
Ижтимоий оғишлар турли сабаб ва ҳолатлардан келиб чиқишини инобатга олсак, профилактик чора-тадбирларнинг бир нечта турларини ажратса бўлади:
нейтраллаштирувчи;
ўрнини тўлдирувчи;
ижтимоий оғишларга сабаб бўлувчи ҳолатларни юзага келишидан огоҳлантирувчи;
бу ҳолатларни бартараф этувчи;
ўтказиладиган профилактика ишларини назорат қилувчи.
Ижтимоий педагогнинг ўсмирлар билан профилактика ишлари олиб боришига бир нечта ёндашувлар мавжуд:
Информацион ёндашув-вояга етмаган шахслар уларга давлат ва жамият томонидан ахлоқий нормаларни бажаришга тақдим этилган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан хабардор қилинадилар.
Ижтимоий профилактик ёндашув. Бунда асосий мақсад негатив ҳодисаларни аниқлаш, бартараф этиш ва нейтраллаштиришдир.
Тиббий-биологик ёндашувнинг моҳияти эса ижтимоий нормалардан эҳтимолий оғишларни турли руҳий аномалиялар билан азият чекувчи шахсларга нисбатан давлат профилактик характердаги чоралар воситасида олдини олиш ҳисобланади.
Ижтимоий педагогик ёндашув девиант хулқ-атворга эга ўсмирнинг ижобий хислатларини тиклашда намоён бўлади.
Девиант хулқ-атворга эга ўсмирларнинг ижтимоий-педагогик реабилитацияси нимадан иборат? Ижтимоий педагогнинг дезадаптация бўлган ўсмирлар билан ишлашининг бошқа бир технологияси уларнинг реабилитацияси ҳисобланади. Реабилитация кенг турдаги вазифалар, элементар кўникмалардан тортиб инсоннинг жамиятда тўлиқ интегратсиялашувигача бўлган масалаларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар тизими сифатида қаралиши мумкин.
Адаптациядан фарқли ўлароқ реабилитация тикланиш, фаоллаштириш сифатида тушунилади. Реабилитация жараёнида ўрнини тўлдирувчи механизм мавжуд нуқсонни енгиб ўтиш учун қўлланади, адаптация жараёнида эса у мавжуд нуқсонга кўникиш мақсадида қўлланади.
Демак, реабилитация бу болани жамиятдаги фаол ҳаётга ва ижтимоий фойдали меҳнатга қайтариш мақсадидаги чора-тадбирлар тизимидир.
Реабилитациянинг бир қанча турлари мавжуд: тиббий, психологик, педагогик, ижтимоий-иқтисодий, касбий, маиший.
Тиббий реабилитация бола организмининг у ёки бу йўқотилган функциясини ўрнини тўлдириш ёки тўлиқ ва қисман тиклашга қаратилган бўлади.
Руҳий реабилитация ўсмирнинг руҳий соҳасига қаратилган бўлиб, унинг мақсади девиант хулқ-атворли бола онгида унинг ҳеч кимга керакмаслиги ҳақидаги тасаввурни енгиб ўтишдир.
Касбий реабилитация ўсмирни бирор-бир касбга ўргатиш, у учун енгиллаштирилган шароитли ва қисқартирилган иш кунига эга иш жойларини қидиришдан иборат.
Маиший реабилитация ўсмир учун нормал яшаш шароитларини яратишга қаратилади.
Ижтимоий-иқтисодий реабилитация деганда эса ўсмир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, унга тегишли бўлган моддий мулклар, тўловлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади.
Ижтимоий-педагогик реабилитация – бола ҳаётий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга шахсий хислатларни, унинг жамият интегратсиясига ёрдам берувчи фаол ҳаётий позитсиясини шакллантириш, ижобий ролларни, жамиятда юриш-туриш қоидаларини ўзлаштириши, керакли маълумот олишга қаратилган тарбиявий характердаги чора-тадбирлардир.
Таълим муассасаларида амалиётчи психолог ва педагоглар шуғулланувчи нуқсонлар ва меъёрдан четга оғишлар сабаблари асосон психологик-педагогик характерга эга бўлиб, керакли воситалар ёрдамида тўғри йўлга солинадилар.

Download 251,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish