Болалар физиологияси” ўқув модулидан мустақил иши Мавзу: Мактабгача ёшдаги болалар кўриш ва эшитиш аъзолари гигиенаси кўникмаларини шакллантириш



Download 59,28 Kb.
bet7/8
Sana23.07.2022
Hajmi59,28 Kb.
#845659
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Б кўриш ва эшитиш аъзолари гигиенаси docx 23.docx dilnavoz apa

Болаларда қулоқ оғирлиги. Қулоқ оғирлиги нутқ камчиликларига, кичик ёшдаги ўқувчиларда эса ёзувда хато қилаверишга сабаб бўлади.
Гўдакликда қулоқнинг оғир тортиб қолиши нутқ ривожланишининг издан чиқишига олиб келади. Яхши эшитмайдиган болалар, кар болалардан фарқ қилиб, одатдагича қаттиқ овоз билан айтилган таниш сўзларни ажратади ва қулоққа кирган нотаниш сўзнинг контурини такрорлайди. Улар, одатда, унли товушлараннг ҳаммасини ва унсиз товушларнинг бир қисмини ажратади. Бундай болаларнинг луғат бойлиги чекланган бўлади.
Қулоғи яхши эшитмайдиган болалар таниш сўзларни жуда ўзига хос бир тарзда талаффуз қилади. Улар сўзлардаги жарангли товушларни жарангсиз товушлар билан, қаттиқ товушларни юмшоқ товушлар билан, қоришиқ товушларни сирғалувчи товушлар билан адаштириб юборади. Айни вақтда уларнинг нотўғри талаффузи (дудуқланадиган болалардагидек) ҳаракат (мотор) қийинчиликларига боғлиқ бўлмасдан, балки сўзнинг товуш таркиби етарлича ўзлаштирилмай қолгани туфайли келиб чиқади. Шу муносабат билан болалар баъзи ҳарфларни бошқалари билан алиштиради, уларни тушириб қолдиради, сўзнинг урғу остига олинмайдиган боши ёки охирини тўла ёзмай қўяди ва ҳоказо. Масалан, улар «бу ёққа кел» ўрнига «баққа кел», «навбат» ўрнига «новват» деб ёзади.
Қулоғи салгина оғир тортиб, талаффуз ва хат ёзишда камроқ хато қиладиган болалар ҳамма ўқийдиган мактабда ўқишлари мумкин, лекин уларга нутқни ривожлантириш юзасидан қўшимча машғулотлар, шунингдек имкони борича мутахассис - логопед маслаҳати керак бўлади.
Ўқувчиларни парталарга тақсимлаб ўтқазишда уларнинг яхши эшитмаслиги ҳисобга олинади. Яхши эшитмайдиган ўқувчиларга олдинги парталардан жой берилади, бунда партанинг ўқувчи бўйига тўғри келиши ва синф доскасининг тўсилиб қолмаслигига аҳамият берилади.
Эшитиш органи соғлом бўлиши учун унинг гигиенасига риоя қилиш керак. Қулоқни тоза тутиш шарт. Қулоқ кирини қаттиқ нарса билан тозалаш, қулоқни ковлаш мумкин эмас, чунки унинг ноғора пардасини тешиб кўйиш ёки қулоққа турли инфекция кириши мумкин. Қулоғи яхши эшитмайдиган болалар билан баланд товушда гаплашишга тўғри келади. Қулоқ оғриганда шифокор маслаҳатисиз ўз билганича даволаниш асло мумкик эмас.


Download 59,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish