41-гуруҳ тингловчиси Рахмонова Дилнавоз Мухидиновна
“Болалар физиологияси” ўқув модулидан мустақил иши
Мавзу: Мактабгача ёшдаги болалар кўриш ва эшитиш аъзолари гигиенаси кўникмаларини шакллантириш.
Режа:
1. Мактабгача ёшдаги болаларда кўриш аъзоларининг ўзига хослиги. Кўриш аъзолари гигиенаси.
2. Мактабгача ёшдаги болаларда эшитиш аъзоларининг ўзига хослиги. Эшитиш аъзолари гигиенаси.
1. Мактабгача ёшдаги болаларда кўриш аъзоларининг ўзига хослиги. Кўриш аъзолари гигиенаси.
Кўриш анализатори ташқи дунйодаги нарсаларнинг ҳажми, ранги, шакли, масофаси ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Меҳнат фаолиятида коўриш анализатори жуда муҳим рол ўйнайди.
Кўзнинг бевосита таъсирловчиси ёруғлик, бинобарин, ёруғлик кўз рецепторларига таъсир этиб, кўриш сезгисини ҳосил қилади. Кўриш органи 10-12 ёшгача морфологик ва функционал жиҳатдан ривожлана боради.
Кўзнинг тузилиши. Қўз соққа ва уни ўраб турган ёрдамчи аппаратдан ташкил топган. Қўз соққаси юмалоқ боўиб, кўз косаси чуқурчасида жойлашган. Унинг девори уч қаватдан: ташқи-оқсил парда (склера), ўрта-томирли парда ва ички-тўр пардадан иборат. Оқсил қават (склера)нинг ранги оқ бўлиб, бир қисми қовоқлар остидан кўриниб туради. Склеранинг орқа томонидаги қисми тэшик бўлиб, кўриш нерви шу тэшикдан ўтади. Склеранинг олдинги қисми тиниқ, қавариқроқ бўлиб, шох пардани ҳосил қилади. Ташқи ёки склера қаватнинг 1/5 қисми мугуз пардага, 4/5 қисми орқа оқсил пардага тўғри келади. Шох пардада қон томирлар бўлмайди.
Ўрта - томирли пардада қон томирлар ва пигмент кўп. Турли кишиларда пигмент миқдори ҳар хил бўлади. Баъзи одамларда кўзнинг ўрта пардаси пигментсиз бўлиб, қон томирлар кўриниб туради. Шунинг учун кўзи қизғиш бўлади. Томирли парда олдинги - рангдор парда, ўрта -киприксимон тана ва орқа - хусусий томирли қисмга бўлинади. Рангдор пардада икки хил: радиал ва ҳалқасинион шаклдаги силлиқ мускуллар жойлашган бўлиб, халқасимон мускуллар қисқарганда кўз қорачиғи тораяди, радиал мускуллар қисқарганда эса қорачиқ кенгаяди. Рангдор парданинг ўртаси тэшик бўлиб, у қорачиқ деб аталади. Киприксимон тана томирли парданинг қалин тортган ўрта қисмини эгаллаб туради. Киприксимон тананинг ички қисмида силлиқ мускул толалардан иборат киприксимон мускуллар бўлади. Киприксимон мускуллар киприксимон бойламлар ёрдамида гавҳарнинг пай ва халтачасига бирикади.
Кўз соққасининг ички пардаси, яъни тўр парда мураккаб тузилган бўлиб, ривожланишига кўра кўриш нерви билан бир бутун ҳисобланади. Тўр парда кўзнинг бутун бўшлиғини қоплаб туради. Турли таъсирни қабул қилувчи 130 млн. та таёқча ва 7 миллионта колбача шаклидаги ҳужайралар тўр парданинг рецепторлари ҳисобланади. Кўз соққасининг ядроси суюқ, гавҳар ва шишасимон танадан иборат. Рангдор парданинг орқасида ясмиқ шаклидаги, жуда тиниқ, икки томони қавариқ линза - гавҳар жойлашган. Гавҳарнинг орқа томони олдинги томонга қараганда қавариқроқ бўлади. Гавҳар ярим суюқ бўлиб, юпқа тиниқ капсула ичида жойлашган. Гавҳарда қон томирлари бўлмайди. Уни кўз камераларини тўлдириб турадиган махсус суюқлик озиқлантиради. Шох парда билан рангдор парданинг ўртасида кичкина бўшлиқ бўлиб, у кўзнинг олдинги камераси дейилади. Рангдор парда билан гавҳар ўртасида ҳам бўшлиқ бўлиб, у кўзнинг орқадаги камераси дейилади.
Ҳар бир кўриш нервида 1 млн. га яқин нерв толалари бор. Тўр пардада кўриш нервининг кириш жойи - кўр доғ ва нарсаларни яхшироқ кўрадиган сариқ доғ бор, доғнинг ўртасида чуқурча бўлиб, у марказий чуқурча дейилади. Кўзнинг айрим қисмлари: шохпарда,гавҳар, шишасимон қисм ўзидан ўтадиган ёруғлик нурларини синдиради. Кўзга ёруғлик нурлари таъсир этганда родопсин ва иодопсин парчаланиб, кимёвий реакция содир бўлади. Кўзнинг нур синдирувчи қисмларига шох парда, сувсимон суюқлик, кўзнинг олдинги камераси, гавҳар ва шишасимон тана киради. Кўзнинг синдириш кучи кўпроқ шох парда ва гавҳарнинг нур синдиришига боғлиқ бўлади. Нур синдириш диоптрий билан ўлчанади. Бир диоптрий деганда, фокус оралиғи 1 м бўлган линзанинг нур синдириш кучи тушунилади. Агар нур синдириш кучи ошса, фокус оралиғи қисқаради.
Параллел ёруғлик нурлари шох парда ва гавҳарда сингандан сўнг, марказий чуқурликнинг бир нуқтасида тўпланади ва марказий чуқурчада нарсанинг фокуси бўлади. Шох парда, гавҳар орқали сариқ доғ марказига ўтган чизиқ кўриш ўқи деб аталади.
Нарсалар тасвири тўр пардага кичкина ва тескари бўлиб тушади. Нарса кўздан қанча нарида турса, тўр пардадаги тасвир шунча кичик бўлади ва аксинча, нарса кўзга яқин турса, тўр пардадаги тасвир шунча катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |