Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
207
ҳаракатлар бўлиб, улар, асосан, шартли рефлексларнинг турли кўринишида
намоён бўлади.
Шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш меҳанизмлари индивидуал ҳаёт
тажрибаси
асосида
орттирилган
ҳаракатларнинг
йиғиндиси-шартли
рефлекслардир. 3 ёшдаги болаларда озиқ - овқат билан мустаҳкамлаш
жараёнлари унумли бўлса, кейинроқ сўз ёрдамида рағбатлантириш
унумлироқдир. 5 ёшдан кейин мақташ билан болалар ҳар қандай шартли
рефлексни ишлаб чиқариш мумкин.
Шартли рефлекслар жуда ҳам кўп бўлганлиги туфайли уларнинг
таснифлари турличадир. Таъсир этувчи сигналнинг табиатига қараб
табиий ва
сунъий шартли рефлексларга ажратиш мумкин. Табиий рефлексларда сигнал
сифатида шартсиз табиий сигналлар - овқатнинг ҳиди, кўриниши иштирок этса,
сунъий рефлексларда сигнал ҳохлаган индифферент (бефарқ) таъсирлагич,
масалан, идишнинг кўриниши, электр чироғининг ёруғлиги ва қўнғироқ
овози
бўлиши мумкин. Табиий шартли рефлекслар тез ва осон ҳосил бўлади. Сунъий
шартли рефлексни ҳосил қилиш учун маълум бир вақт зарур. Шартли
рефлекслар соматик ва вегетатив рефлексларга ҳам бўлинади.
Соматик
рефлексларда скелет мускуллари ва пайлари ижрочи аъзолар бўлиб, улар
тананинг фазодаги ҳаракатини таъминлайди. Вегетатив рефлексларда ижрочи
аъзолар сифатида турли ички аъзолар иштирок этади. Шартли рефлекслар унинг
фаолият натижасига кўра, мусбат ва манфий (тормозловчи) шартли рефлексларга
ҳам ажратилади. Агар шартли рефлекснинг кўриниши ҳаракат билан боғлиқ
бўлган бўлса, бундай шартли рефлекслар мусбат деб номланади. Агар рефлексда
ҳеч қандай ҳаракат актлари кузатилмаса, бундай рефлекслар манфий ёки
тормозловчи рефлекслар деб номланади. Мусбат ва
манфий рефлексларнинг
ўзаро таъсири боланинг ташки муҳит билан муносабатларини ўрнатиш учун
муҳимдир. Масалан, интизом билан боғлик бўлган ҳаракатлар айни шу ҳилдаги
рефлекслар шаклланиши билан боғлиқ. Жисмоний тарбия дарсларида турли
гимнастик машқлар бажарилганда болаларда ҳимоя манфий рефлекслар
тормозланиб, мусбат ҳаракат рефлекслари фаоллашади.
Шартли рефлекслар
ишлаб чиқарилганда мустаҳкамловчи омил сифатида олдин ишлаб чиқилган
рефлекслар ҳам ҳизмат қилиши мумкин. Болаларнинг сўзлашувида ва
тушунчаларни ҳосил қилишида юқори тартибдаги рефлекслар ётади. Вақт
рефлекслари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Булар доимо бир ҳил пайтда бўладиган
таъсирловчиларга нисбатан кузатилади. Масалан, доимо бир вақтда овқатланиш,
уйқуга кетиш, уйғониш ва бошқа содда рефлексларнинг комплекс ва
занжирсимон тарзда кечиши вазиятга қараб рўй бериши мумкин. Тарбиявий
ишларида тақлид килит рефлекслари ҳам мухим аҳамиятга эга.
Буни ишлаб
чиқариш учун маълум бир ҳаракатни кузатиш кифоядир. Болаларда тақлид қилиш
рефлекслари ҳулқ-атвор, нутқ ва ижтимоий ҳаракатларни шакллантиришда мухим
рол ўйнайди. Экстраполяцион рефлекслар турли ҳаётий воқеаларни олдиндан
билиш ва сезиш билан боғлиқ, мухим аҳамиятга эга бўлган рефлекслардир. Улар
тажрибали педагог ва тарбиячиларнинг амалиётида кенг қўлланилади. Шартли ва
шартсиз рефлексларнинг фарқи шартсиз рефлекслар туғма бўлади. Шартли
рефлекслар эса ҳаёт тажрибаси асосида рўй беради.
Шартсиз рефлекслар барча