Бола пули олишда нималарга эътибор қаратиш керак!



Download 20,27 Kb.
Sana17.07.2022
Hajmi20,27 Kb.
#816549
Bog'liq
Бола пули олишда нималарга эътибор қаратиш керак


Бола пули олишда нималарга эътибор қаратиш керак!
1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;
2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.
3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;
4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;
5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 минг сўмдан ошмаслиги;
6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.644.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;
7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;
8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;
9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.644.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 498 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;
10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.

АЁЛЛАР ДАФТАРИ


Аёллар дафтари — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
Айни пайтда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 3-босқичи амалга оширилмоқда.
▫КИМЛАР КИРИТИЛАДИ, ҚАНДАЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ?
2021 йилда 9 та тоифа бўйича хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган, бу йил 6 та тоифага кўра киритилмоқда.
☑️Улар қуйидагилар ва ушбу йўналишда ёрдам кўрсатилади:
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
- бандлигини таъминлаш;
- зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;
▪️Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
▪️Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- бир марталик моддий ёрдам бериш;
- зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
▪️Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- бир марталик моддий ёрдам бериш;
- зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
- тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиш;
▪️Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;
- зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;
▪️Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- бир марталик моддий ёрдам бериш;
- зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.
▫️КИМЛАР КИРИТИЛМАЙДИ?
3-босқичда аввало аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилади. «Темир дафтар»га киритилган оилалардаги хотин-қизлар ва фарзанди «Ёшлар дафтари»га киритилган аёллар, 1- ва 2-босқичларда 1-тоифа бўйича рўйхатга олинган ҳамда доимий иш ўрни билан таъминланган ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилмайди.
▫️ДАФТАРДАН КИМЛАР ЧИҚАРИЛАДИ?
☑️Хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:
▪️ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);
▪️тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
▪️ўз аризасига кўра;
▪️«Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
▪️бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
▪️суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
▪️шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
▫️«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Аёллар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.
▫️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалардаги хотин-қизлар ҳам «Аёллар дафтари»га киритилиши мумкин.
▫️«Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга имтиёзли кредитлар ажратилади. Бунда кредитлар (https://t.me/bankirkundaligi/4834) 33 миллион сўмгача миқдорда ҳокимлар ёрдамчиларининг тавсиялари асосида ажратилади.
▫️«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга (https://t.me/bankirkundaligi/4839) асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади (https://t.me/bankirkundaligi/4839).

БОШИДА 145-сон қарорга асосан рўйхатлар шакллантирилсин деб айтилган эди. Айрим маҳаллалардан сўрасам фақат шунақа фуқароларни киритганмиз деб ўтирибди. Минг марта айтилди ўқинглар тушуниб ишланглар деб.


АДМ-3-босиқичига киритилган хотин-қизларингиз ичидан АГАР УЛАР ЯГОНА ИЖТИМОИЙ РЕЕСТР ОРҚАЛИ нафақанинг 3 турини олаётган бўлса уларга АСЛО бир марталик моддий ёрдам берилиши йўл қўйманг.
НИМА БЎЛГАН ТАҚДИРДА ҲАМ УЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ. СИЗЛАР ЖУДА ХУШЁР БЎЛИБ ВЕДОМОСЛАРГА ҚАРАБ ЛИЧНО ҲАР БИР ФУҚАРОГА ЕТИБ БОРИШИ КУЗАТИНГЛАР.
АГАР СИЗ ЎЗБОШИМЧАЛИК ҚИЛИБ камбағал, бунга бермасак бўлмайди деб уларга бир марталик модиий ёрдам чиқиб кетса 1-навбатда давлат пулини талон-тарож қилган шахсга айланасиз, 2-навбатда ишдан сўссиз кетказишади, 3-навбатда ҳар куни ПРОКУРАТУРА ВА СУДНИ эшиги олдига сарғайиб ўтирасизлар .Туман ҲОКИМИ-Ю Бўлим бошлиғини ҳам айбдор қилиб қўйсизлар.
Download 20,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish