Божхона расмиятчиликлари ва тартиблари товар мамлакат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошланади.
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан олдинги тартиблар (божхона декларацияси такдим этилгунга кадар) давлатларнинг конун ҳужжатлари ва бир канча халкаро ҳужжатлар билан тартибга солинади. Кўпинча чегарани кесиб ўтган ва мамлакат божхона ҳудудига келган транспорт воситалари ва юклар улар божхона расмийлаштирувидан ўтиладиган ва божхона декларацияси такдим этиладиган пунктгача муайян йўлни босиб ўтишларига тўғри келади. Жаҳондаги кўпчилик мамлакатларнинг коидаларида товарлар ва транспорт воситалари мамлакат чегарасини кесиб ўтар экан, транспорт воситаси кўздан кечирилгандан ва транспорт воситаси ва юклар бирхиллаштирилгандан кейин энг киска муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтиш учун энг якин божхона муассасига бориши назарда тутилади. Ушбу ҳолатда амал килувчи асосий ҳукукий коида товарлар ва транспорт воситалари улар бу йўлни божхона расмийлаштирувидан ўтишлари ёки йўклигидан катъий назар, божхона назорати остида босиб ўтишларидан иборатдир.
Халкаро коидалар божхона декларацияси такдим этилгунга кадар амал килувчи божхона расмиятчиликлари энг кам бўлишини ва барча мамлакатларнинг товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан бир хилда кўлланилишини, ташки савдо учун тўсик яратмаслигини талаб этади. Кириш божхонаси товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак бўлган жойдан бошка жойда жойлашган ҳолларда божхона маъмурлари факат чегарани кесиб ўтишда транспорт воситалари ва юкларни бирхиллаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни – транспорт ва товарга илова килинган ҳужжатларни талаб килишга ҳаклидирлар. Бунда, одатда, божхона маъмурларига юк ўринлари сони, унинг маркировкаси, оғирлиги ва номи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар, шунингдек транспорт воситаларини бирхиллаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлари кифоядир.
Киото конвенцияси тавсиялари божхона декларацияси такдим этилгунга кадар божхона расмиятчиликлари энг кам, халкаро савдо учун энг кам нокулайлик яратувчи оддий бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлайди. Юкорида айтиб ўтилган максадлар учун такдим этиладиган ҳужжатлар хорижий тилда такдим этилган такдирда божхона, одатда, уларнинг ўз миллий тилига таржима килинишини талаб килмаслиги керак.
Кўпчилик мамлакатларда амал килувчи коидалар, шунингдек куйидагиларни назарда тутади:
Юклар ва транспорт воситалари мамалакат божхона чегарасини кесиб ўтиши мумкин бўлган пунктлар миллий конун ҳужжатлари билан белгиланади;
Юкни ташувчи юклар божхона расмийлаштируви пунктига шикастланмасдан ёки товарларнинг ўрами, ташки кўриниши ва хусусияти ўзгартирилмасдан ташилиши учун жавобгар бўлади;
Юк божхонага унинг иш вактидан ташкари пайтда келган такдирда, божхона маъмурлари кўшимча ҳак эвазига божхонани очишлари ва транспорт воситалари ҳамда юкларни ўтказиб юборишлари керак (агар буни юк эгаси ёки тушувчи илтимос килса);
Божхона маъмурлари хорижий божхона хизмати тамғасини тан олишлари, бирок, божхона расмийлаштируви пунктига бораётган юкка ўз тамғаларини кўйишлари мумкин;
Импорт килинаётган мамлакатнинг божхона ҳудудига бориш йўлида авария юз берган, юк шикастланган ёки нобуд бўлган такдирда, божхона маъмурлари томонидан эътироф этиладиган далолатномалар тузилиши керак.
Максади ички истеъмол ёки экспорт учун юкларнинг божхона расмийлаштируви операциялар мажмуидан иборат. У куйидагиларни ўз ичига олади: божхона декларациясини ва унга илова килинган ҳужжатларни такдим этиш, уларни текшириш ва кабул килиш, товарларни божхонага такдим этиш ва уларнинг божхона назоратидан ўтказилиш эҳтимоли, божлар ва йиғимлар ҳисоблаб чикилиш ва тўланиши, товарларнинг божхона томонидан чикарилиши.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида божхона расмийлаштируви ҳам чегара божхона муассасалари, ҳам мамлакатнинг божхона ҳудуди ичида жойлашган божхона муассасалари томонидан амалга оширилади. Экспорт ва имопрт юкларини ўтказиш бўйича операцияларни амалга оширувчи божхоналар рўйхати мунтазам равишда эълон килинади. Кўпчилик мамлакатларда товарларнинг айрим ўзига хос тоифаларини (олмос ва бриллиантлар, санъат буюмлари ва осори атикалар ва айрим бошка буюмлар) божхона назоратидан малакали ходимларга эга бўлган, бунинг учун махсус мўлжалланган божхона муассасалари томонидан ўтказишни назарда тутувчи тартиб амал килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |