Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet30/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Юкларни декларациялаш (божхона декларациясини такдим этиш) – божхона расмийлаштирувининг мажбурий тартибидир. Кўпчилик давлатларда декларант (божхона декларациясини тўлдирувчи ва берувчи шахс) нафакат юк эгаси, балки унинг номидан юкни тасарруф килувчи, товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ва расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхона органига такдим килувчи бошка шахс (транспорт агенти, божхона брокери ва бошкалар) бўлиши мумкинлигини назарда тутувчи тартиб амал килади. Одатда, бундай шахслар доираси миллий конун ҳужжатлари билан белгиланади ва анча кенг бўлиши мумкин. Декларант барча ҳолларда божхона декларациясида мавжуд бўлган маълумотларнинг ишончлилиги ва бож ҳамда бошка йиғимлар тўланиши учун божхона маъмурлари олдида жавоб берувчи шахс ҳисобланади. Декларант товарларга декларация такдим этишда кийинчиликларга дуч келган ҳолларда «божхона маъмурлари унга ўзларидаги мавжуд исталган зарур ахборотни такдим этишлари ҳамда божхона декларацияси тўлдирилишида декларантга кўмаклашишлари керак» (Киото Конвенцияси, В. 1 - илова). Божхона хизматларининг ушбу тури айрим мамлакатларда пулли тусга эга бўлиши мумкин. Юк декларациясининг расмий иш коғозлари ҳам сотилиши мумкин.
Декларация текширилгандан ва кабул килингандан кейин юклар божхона текширувидан ўтказилиши (яъни улар божхона маъмурлари томонидан физик инспекция килиниши) мумкин. Божхона текширувининг асосий максади – божхона маъмурларига такдим этилган юкнинг божхона декларацияси ва унга илова килинган ҳужжатларда таърифга мувофиклигини аниклашдир.
Халкаро нормалар билан божхона текшируви божхона декларцияси берилган ва у кабул килинганидан кейин энг киска муддатда ўтказилиши белгиланган. Бир канча ҳолларда миллий конунчилик юк ва транспор воситаларининг барча божхона расмийлаштирувини, шу жумладан уларнинг физик инспекция килинишини ўтказиш учун аник чекланган муддатларни белгилайди. Киото Конвенцияси юкнинг бошка ваколатли маъмурлар (караттин, санитария ва инспекцияларнинг бошка турлари) томонидан инспекция килиниши божхона текшируви пайтида ўтказилишини тавсия килади.
Кўпчилик давлатларда конунчилик юкнинг божхона текшируви мажбурийлигини белгиламай ди, бирок, ушбу ҳукук божхона маъмурларига берилади, ҳар бир аник ҳолатда масалани ҳал этишни уларга колдиради.
Кўпчилик давлатларнинг божхона маъмурлари юкни текшириш божхона декларациясини текширган ва кабул килиб олган божхона хизматчиси томонидан амалга оширилиши коидасига риоя килади. Юкларнинг айрим тоифаларини текшириш экспертлар жалб килинишини, божхона лабораторияларидан фойдаланишни талаб килиши мумкин. Бир канча мамлакатлар амалиёти бошка чораларни ҳам, масалан, юкларнинг айрим тоифаларини ўтказиш ихтисослаштирилган хизматлар ва божхоналар ташкил этилишини назарда тутади. Бу ҳакдаги ахборот божхона хизматлари томонидан берилади ва эълон килиниши шарт.
Кўпчилик мамлакатларнинг коидалари божхона текширувида декларант (ёки унинг вакили) ҳозир бўлишини талаб этади. Уз навбатида, бу, декларант юкни юк текшириладиган жойга етказиши кераклигини, уни идишдан чикаришни, кейин ўраб – жойлашни ва текшириш ўтказиш учун зарур бўлган бошка операциялар ўтказиши кераклигини англатади. Агар ушбу операцияларни божхона маъмурлари бажарган ҳолларда декларант харажатлар ҳакини тўлайди.
Кўпчилик давлатларнинг коидалари товарлар декларантнинг талабига кўра божхона маъмурлари томонидан куйидаги манзилларда инспекция килинишини белгилайди:
А). Божхона декларацияси такдим этилган божхона муассасаси ҳудудида;
Б). Бошка божхона муассасасида;
В). Декларант (экспорт килувчи ёки импорт килувчи) биносида, шу жумладан етказиб бериш пунктида;
Г). Юкнинг бузилишини ёки одамларга бошка бирор зарар етказилишини истисно килувчи (коронғи бино, совутгич ва бошкалар) махсус жиҳозланган бинода. Агар бу кўшимча харажатлар билан боғлик бўлса, ҳакини декларант тўлайди.
Киото Конвенцияси катнашчи мамлакатлар божхона маъмурларига танлаб текширишни тавсия килади, айникса куйидаги ҳолларда:
А). Экспорт ёки импорт операциялари мунтазам равишда юкни чегарадан олиб ўтишнинг барча коидаларини бажарувчи бир корхона ёки жисмоний шахс томонидан содир этилса;
Б). Декларацияда ва унга илова килинган ҳужжатлардаги маълумотларни текшириш осон бўлса;
В). импорт (ёки экспорт) божлари ва соликлар ставкалари кўп бўлмаса.
Божхона маъмурлари зарур ҳолларда товарлар намуналарини текшириш учун олишлари мумкин. Одатда, улар бож ставкасини белгилаш максадида товарни тавсифлаш тўғрисидаги масалани бошкача тарзда ҳал этиш мумкин бўлмаган ҳолларда нусхалар ва намуналар оладилар. Барча мамлакатлар конунчилиги ушбу масалани ҳал этишни божхона маъмурлари ихтиёрига колдиради. Бирок, юкни нусха ва намуналар олиш тугаллангунгача чикаришга рухсат берилади
Юкларнинг тбожхона расмийлаштирувини жадаллаштириш максадида халкаро амалиётда турли давлатлар божхона хизматлари уртасида ҳамкорлик, ҳамкорлик килувчи мамлакатлар божхона маъмурлари томонидан амалга оширилган расмийлаштиришни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимлар кенг кўлланилмокда. Ушбу ҳолда божхона маъмурлари транспорт ҳужжатларига тегишли белги кўядилар ва юкни ўтказадилар. Бундай тизим божхона расмийлаштируви билан боғлик чикимларни жиддий равишда кискартиради.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish