“Бобурнома” ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа
сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
“Бобурнома” – адабий ва тарихий аҳамиятга молик асар. Унда ўз давридаги кўплаб
кишиларнинг турли вазиятлардаги кечинмалари, Осиёнинг кўплаб тоғлари, дарёлари,
ўрмон ва чўллари, иқлими, аҳолиси, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий аҳволи ҳақидаги
маълумотлар жамланган.
“Бобурнома” – ўзбек насрининг гўзал намунаси. Унгача Юсуф хос Ҳожибнинг “Қутадғу
билиг” асари муқаддимасида, Рабғузий ижодида наср намуналари учрар эди. Алишер
Навоий уни юқори поғонага олиб чиқди. Бироқ “Бобурнома” бу борада ўзбек насрининг
ўзига хос кашфиёти сифатида юз кўрсатди.
Асарда тарихнинг Бобур яшаб ўтган даври воқелари ифодаланган. Бу воқеалар
Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга
эга. Яъни унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50
йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.
“Бобурнома”даги воқеалар баёни аниқ, ихчам ва лўнда, таъсирчан, энг муҳими, ҳаётий
ҳақиқатга мос ва мувофиқлиги билан эътиборлидир. Муаллиф воқеалар баёнида
табиат тасвирига,
айрим жойлар тавсифига, алоҳида кишиларнинг таърифларига
жиддий аҳамият беради.
Асарда ўша давр кишиларининг ҳаққоний, реалистик тасвири берилган. Бу нарса
Бобурнинг берган маълумотларидаги ишончлиликни таъминлаган.
Асар билан яхши танишиш Бобур характерини, ундаги фазилатлар манбаларни
аниқлашга имкон беради.
Бобур ўз отаси ҳақида шундай ёзади: “ҳанафий мазҳаблиқ, покиза эътиқодлиқ киши
эди… Равон саводи бор эди.
“Хамсатайн” ва маснавий китобларни ва тарихларни ўқуб эди. Аксар “Шоҳнома” ўқур
эди. Табъи назми бор эди, вале шеърга парво қилмас эди.
Адолати бу
мартаба эдики, Хитой карвони келадурганда, Андижоннинг шарқий
тарафидағи тоғларнинг тубида минг ўйлук корвонни андоғ қор бостиким, икки киши
қутулди. Хабар топиб, муҳассиллар (хирож олувчилар) йибориб, корвоннинг жамъи
“Бобурнома” ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
жиҳотини (ҳамма ёғини, бутун атрофини) забт қилди… Самарқанд ва Хуросондин
ворисларини
тилаб келтуруб, молларини солим (омон, соғ-саломат) топшурди.
Бисёр саховати бор эрди. Хулқи доғи саховатича бор эрди, хушхулқ ва ҳарроф (тез
гапирадиган, сўзамол) ва фасиҳ (ёқимли) ва ширин забон киши эрди, шужў (шижоатли)
ва мардона киши эди”.
Отасидаги бу хислатларнинг кўпи Бобурнинг ўзида ҳам мужассамлашганини қайд
этиш жоиз.
Бобур кўплаб ҳукмдорлар, мамлакат бошлиқлари ҳақидаги тарихий фактларни
муҳрлаб қолдирган. Амир Темур, Умаршайх, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро,
Шайбонийхон, Бадиуззамон, Музаффар мирзо сингари давлат бошлиқларининг сиёсий-
ижтимоий фаолиятларига баҳо берилган.
Бобурнинг ўзи ҳар қандай ҳолатда, ҳатто уруш-талошлар авж олиб турганида ҳам
адолат мезонини қаттиқ тутган.
Жумладан, 909 (1503–1504)-йиллар воқеалари
баёнида шу ҳолат кузатилади. Қундуз шаҳри атрофида Хисравшоҳнинг аскарлари анча
бетартибликка, зулм ва зўравонликка ўрганган эдилар. Улар Бобурга қўшилганидан
кейин ҳам бу одатларини ташламайди. Бир навкар “бировнинг бир кўза ёғини тортиб
олғон учун эшикка келтуруб таёқлаттим, таёқ остида ўқ жони чиқди. Эл бу сиёсаттин
тамом босилдилар”, – деб таъкидлайди Бобурнинг ўзи.
Асарда ўсимликлар ва ҳайвонот олами ҳақидаги нодир маълумотлар ҳам жамланган,
жумладан, адиб Афғонистондаги Дашти Шайхда ўттиз уч хилдаги бир-бирини
такрорламайдиган лола турлари ҳақида гапиради.
“Бобурнома”да адабиёт ва санъат аҳли, илм-маърифат кишиларига ҳам муносиб ўрин
берилган. Унда Абдураҳмон Жомий, Шайхим Суҳайлий, Ҳусайн Али Туфайлий, Сайфий
Бухорий, Мир Ҳусайн Муаммоий, Мулло Муҳаммад Бадахший,
Юсуф Бадиий, Оҳий,
Муҳаммад Солиҳ, Ҳилолий, Аҳлий, Алишер Навоий, Биноий ва бошқа сўз усталари
ҳақида мароқли ҳикоялар мавжуд.
Ҳасан Яъқуб ҳақида гапира туриб: “…табъи назми бор эди, девон тартиб қилиб эди,
вале шеъри бисёр суст ва бемаза эди. Андоқ шеър айтқондин айтмоғон яхшироқдур”, –
“Бобурнома” ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
дейди.
Котиблардан Султон Али Машҳадий, мусаввирлардан Камолиддин Беҳзод, Шоҳ
Музаффар, мусиқа усталаридан Қул Муҳаммад Удий, Шайхи Нойий, Шоҳқули Ғижжакий
ва бошқаларни фахр ва ифтихор билан тилга олади.
Бу ўринда адибнинг Алишер Навоий ҳақидаги маълумотлари алоҳида аҳамият касб
этади. Асарда Навоий сиймосига бир неча маротаба мурожаат қилинганини
кузатиш
мумкин.
Улар орасида Навоий ва Ҳусайн Бойқаро муносабатлари, Навоийнинг шахсияти, унинг
ижоди, адибнинг бадиий ижод ва ижодкорларга бўлган муносабати ҳақида кўплаб
қимматли кузатишлар мавжуд.
“Бобурнома”да адибнинг шахси, унинг таржимайи ҳоли, характери, қизиқишлари,
кишиларга муносабати борасидаги қарашлари тегишли тарзда ўз аксини топган. Биз
асар саҳифаларидан Бобур шахсиятидаги ростгўйлик, мардлик, адолатпарварлик,
меҳрибонлик, қаттиққўллик, ҳассосликнинг намоён бўлиш ҳолатлари билан
танишамиз.
Асарда Бобурнинг аждодлари, оиласи, авлодлари ҳақида ҳам бирламчи
материаллар берилган.
Унда айрим асарларнинг яратилиш тарихи ҳақидаги материаллар ҳам келтирилган,
жумладан, 906 (1500–1501)-йиллар воқеалари баёнида бир ҳукмдорнинг Бобурга яхши
илтифот кўрсатмагани айтилади ва адиб қуйидаги мисраларини эслатади: