Боб. Меҳмонхоналарнинг ходимларини бошқариш


Этноцентрик Полицентрик



Download 118,28 Kb.
bet15/16
Sana17.07.2022
Hajmi118,28 Kb.
#814333
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
МЕҲМОНХОНАЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Этноцентрик

Полицентрик

Геоцентрик

Тавсифи

Шунга ўхшаш стратегиялар ва амалиётлар барча мамлакатларда мавжуд

Инсон ресурсларини бошқариш децентрализация қилинган

Инсон
ресурсларини бошқариш дунё миқёсида амалга оширилади

Тафсилотлари

Ваколатлар ва қабул қилинувчи қарорларнинг катта улуши бош офисда бўлади

Ваколатлар ва қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий шарт- шароитга қараб филиалларга берилади

Инсон
ресурсларини бошқариш атроф муҳит омиллари билан муштарак бўлади

Бошқарувни
ривожлантириш

Бутун дунёда ишлаш учун менежерлар компаниянинг бош офиси жойлашган мамлакатда танлаб олинади ва ўқитиб- ўргатилади

Асосий лавозимларда ишлашга мўлжалланган маҳаллий менежерлар ўз мамлакатида ўқитиб- ўргатилади ва ривожланади

Компаниянинг энг яхши ходимлари ривожланишига имконият яратилади




Меҳмонхона саноатида иш олиб бораётган Европанинг аксарият компанияларида этноцентрик ёндашув қўлланилади. Улар дунё миқёсида ривожланишда эса миллий-экспансив бошқаришдан фойдаланади. Улардан фарқли ўлароқ, Япония компаниялари, масалан, меҳмондўстлик саноатида ва умуман бизнеснинг бошқа соҳаларида ҳам ўз экспансиясининг дастлабки босқичида миллий-экспансив бошқариш усулидан фойдаланиб, ўз ривожланишининг кейинги босқичларида полицентрик ёндашувга ўтди ва фақат ўз, миллий менежерларидан иборат командани маҳаллий кадрларга алмаштира бошлади.


Ходимларни бошқариш департаментлари илгари асосан саноатда узоқ вақт ёки бир умр ишлаган компаниянинг бошқа бўлинмалари ходимларидан жамланар эди. Ҳозирда транснационал компаниялар бошқача ёндашувни қўлламоқда ва ходимларни бошқариш департаментига кадрлар танлашнинг махсус мезонларини ишлаб чиқмоқда. Бунда улар ходимнинг маданий ривожланиш даражасига, чет тилларни билишига, чет элда ишлаш тажрибасига катта эътибор бермоқда. Транснационал компаниялар ўз ходимларни бошқариш департаментларини турли миллатлар ва маданиятларга мансуб кишилардан жамлагани, маҳаллий менежерлар билан
198
компания ўртасидаги муносабатлар силлиқ кечмаётгани учун шахслараро муносабатлар маданиятлараро хусусият касб этмоқда. Бу ерда шу нарса муҳимки, бош офис ходимларининг жойларга турли мақсадларда амалга ошириладиган хизмат сафарлари назорат хусусиятига эга бўлмаяпти.
Меҳмонхона саноати халқаро тармоқларининг дунё миқёсидаги экспаниясининг таҳлили халқаро миқёсда, яъни ҳар хил маданий муҳитларда ходимларни бошқариш функциясини ривожлантиришга уринишда эришилиши лозим бўлган қуйидаги муҳим натижаларни қайд этиш имконини беради:

  • ходимларни бошқариш билан шуғулланадиган команданинг ваколатлари доирасини кенгайтириш, хизматга доир ўзаро алоқаларни кучайтириш, маданиятлараро ва шахслараро муносабатларни ўқитиб- ўргатишнинг аҳамиятини ошириш;

  • ходимларни бошқариш билан шуғулланувчи менежерлар ва компаниянинг тармоқ менежерлари маданий ривожланиши ва онглилик даражасини ошириш, шунингдек халқаро бизнес муҳитида жавобгарликни ўз зиммасига олишга уларнинг тайёрлигини ошириш;

қисман тренинг ёрдамида ва қисман департаментни жамлаш жараёнида ходимлар малакасини ошириш;

  • ходимларни бошқариш концепциясига бюрократик мақсадга мувофиқликка асосланган ёндашув ўрнига мижозга йўналтирилган ёндашувни киритиш.

Транснационал компаниялар олдида жойларда менежментни ривожлантириш дастурларини тузиш вазифаси турибди. Улар халқаро менежерлар иқтимодий ва демографик тенденцияларни, молия ва ишчи кучи бозорларини, экологик талабларни, технологик жараённи муваффақиятли баҳолаши, бир сўз билан айтганда, халқаро миқёсда улар оқилона ишлашини таъмирлаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлашлари лозим. Меҳмонхоналар халқаро уюшмаси бутун дунёда кадрлар тайёрлашнинг сифатини ошириш учун шу йўналишда катта ишларни амалга оширмоқда.
Британиянинг «Форте» халқаро меҳмонхона тармоғи 1992 йил августгача раҳбар офиснинг ходимлар билан ишлаш ва тренинг бўйича менежерлари томонидан бошқарилар эди. Аммо бу тузилма компания талабларини тўла қондира олмади. Шу сабабли компания ўз ташкилий тузилмасини ва тренинг функциясини шундай ўзгартирдики, ҳозирги вақтда жойларда ходимлар билан ишлаш бўйича ва тренинг бўйича менежерлар иш олиб бормоқда. Мазкур менежерлар энди тармоқ менежерларига бўйсунади.

Download 118,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish