Боб. Интернетда тўлов тизими турлари, улар фаолиятининг асосий тамойиллари



Download 269,57 Kb.
bet2/8
Sana15.04.2022
Hajmi269,57 Kb.
#555008
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мавзу 3 (1)

3.1-расм. Тўлов тизимлари умумий таснифланиши

Ҳозирги вақтда мамлакатда фақат бир неча тўлов воситалари ва уларни қўллаб-қувватловчи технологик ечимлар ишлаб турибди. Интернетда тўловлар бозорини ривожлантириш учун асосий масала ҳисобланган тўлов воситаларини ишлаб чиқиш бир қатор кўрсаткичларга, хусусан: фойдаланиш учун қулайлик, операцияларни амалга ошириш тезлиги ва ишончлилиги, хавфсизлик, нисбатан арзонлик ва барча тўлов иштирокчилари – харидорлар, сотувчилар ва банклар томонидан қўллаб -қувватланиши асосланади.




    1. Интернет кредит тизимлари


Юқорида айтиб ўтилганидек, кредит тизимлари қаторига Интернет орқали банк хизматлари кўрсатишга имкон берувчи тизимлар ва кредит карталаридан фойдаланиш асосидаги тизимлар киради.
Мавжуд тўлов тизимлари ўртасида етакчи ўринни пластик карталар, аввало, кредит карталар асосидаги тизимлар эгаллайди. Интернетда ҳисоб-китоб учун кредит карталарини қўллашда эришилган муваффақиятлар бу тўловларнинг реал дунѐда амал қилувчи тўлов турига ўхшаш эканлиги билан боғлиқ бўлиб, Интернетдаги транзакияларнинг аксарияти бугунги кунда айнан ушбу тўлов туридан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Пластик карталар асосида тўлов тизими ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши билан боғлиқ асосий тушунчаларни кўриб чиқамиз. Пластик карта, бу гавдалантирилган тўлов воситаси бўлиб, картадан фойдаланувчи шахсга товар ва хизматлар учун нақдсиз тўловни амалга ошириш, шунингдек, банк бўлинмалари ва банк автоматларида (банкоматларда) нақд пул олиш имконини беради. Картани қабул қилувчи савдо ѐки хизмат кўрсатиш корхоналари ва банк бўлинмалари унга хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ташкил қилади.
Бугунги кунда магнит чизиқли карталар кенг тарқалган — дунѐда бу турдаги карталардан икки миллиарддан ортиғи муомалага чиқарилган. Магнит чизиғи картанинг орқа томонида жойлашади ва ISO 7811 стандартига мувофиқ учта йўлакчадан иборат бўлади. Улардан дастлабки иккитаси идентификация маълумотларини сақлаш учун мўлжалланган, учинчисига эса ахборотни (масалан, дебет картаси лимитининг жорий қийматини) киритиш мумкин.
Пластик карталарга хизмат кўрсатиш жараѐнида вужудга келувчи тўлов мажбуриятларини бажариш кафили уларни чиқарган банк-эмитент ҳисобланади. Шу сабабдан карталар бутун хизмат қилиш муддати давомида банкнинг мулки ҳисобланади, карта эгаси бўлган мижозлар эса уларни фақат фойдаланиш учун олади. Банк- эмитентнинг кафолатлар характери мижозга тақдим этилувчи тўлов ваколатлари ва қайд этилган карта синфига боғлиқ бўлади.
Картани мижозга топширишда у персонализация қилинади — унга карта ва унинг эгасини таниб олиш, шунингдек, картани тўлов учун қабул қилиш ѐки нақд пул бериш учун қабул қилишда тўлов лаѐқатини текширишга имкон берувчи маълумотлар киритилади.
Ҳисоб-китобни амалга оширишда карта эгаси бир қатор талабларга риоя қилиши лозим. Бу талаблар турлича бўлиши мумкин бўлсада, кўп ҳолларда улар иккита сценарийга бориб тақалади.
Пластик карталар чиқариш улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш билан молиявий мажбуриятлар бажарилишининг кафили бўлиб уларни чиқарган банк-эмитент хизмат қилади. Бироқ банк уни савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан қабул қилинишини таъминловчи фаолият билан шуғулланмайди. Бу вазифаларни краталарга хизмат кўрсатиш нуқталари билан алоқа қилиш бўйича авторизация учун сўровлар билан ишлаш, бу нуқталар ҳисоб рақамига товар ва хизматлар учун карталар бўйича тақдим этилган маблағларни ўтказиш, карталардан фойдаланган ҳолда битим
тузишни қайд этувчи (қоғоз ва электрон) ҳужжатларни қабул қилиш, саралаш ва жўнатиш каби бутун операциялар мажмуини амалга оширувчи банк-эквайер ҳал қилади. Бундан ташқари, банк-эквайер ўз бўлинмаларида бўлгани каби, унга тегишли бўлган банкоматлар орқали ҳам карталар бўйича нақд пул беришни амалга ошириши мумкин. Банк эквайер ва эмитент функцияларини бирлаштира олади. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш жоизки, банк-эквайернинг асосий функциялари хизмат кўрсатиш нуқталари билан ҳисоб-китоб ва тўловларни бажариш билан боғлиқ молиявий функциялар ҳисобланади. Унинг фаолиятига доир юқорида санаб ўтилган техник атрибутларга келадиган бўлсак, улар эквайер томонидан ихтсослашган сервис ташкилотларига — процессинг марказларига берилиши мумкин.
Кредит карталари ѐрдамида тўловларни амалга ошириш схемаси
Кредит карталар асосидаги кредит тизимлари улар билан ишловчи анъанавий тизимларга ўхшаб кетади. Асосий фарқ барча транзакцияларни Интернет орқали ўтказиш ва бунинг натижасида қўшимча аутентификация ва хавфсизлик воситалари талаб қилинишидан иборат.
Assist (www.assist.ru) Интернет тўловлар тизими Рексофт компанияси томонидан 1999 йилнинг март ойида фойдаланишга топширилган. Тизим онлайн режимида Интернетга уланган исталган компьютердан туриб авторизация қилиш ва кредит карталари ѐрдамида амалга оширилувчи тўловларни ўтказишга имкон беради.
Кредит карталари ѐрдамида Интернет орқали тўловларни амалга оширишда иштирок этувчи томонлар қуйида келтирилган:

  • харидор. Интернетга уланган ва web-браузерли компьютерга эга мижоз;

  • банк-эмитент. Банк-эмитентда харидорнинг ҳисоб рақами очилган бўлади. Банк-эмитент карталарни чиқаради ва мижознинг молиявий мажбуриятларини бажариш кафили ҳисобланади;

  • сотувчилар. Бунда товар ва хизматларни таклиф қилувчи ва харидорлардан буюртмалар қабул қилувчи электрон дўконлар тушунилади;

  • банк-эквайерлар. Сотувчиларга хизмат кўрсатувчи банклар. Ҳар бир сотувчи фақат битта банкдаги ўз ҳисоб рақамига эга бўла олади;

  • тўлов тизими - қолган иштирокчилар ўртасида воситачи ҳисобланган электрон таркибий қисмлар;

  • анъанавий тўлов тизими - мазкур турдаги карталарга хизмат кўрсатиш учун молиявий ва технологик воситалар мажмуи. Тўлов тизими бажариши лозим бўлган асосий вазифалар қаторида карталардан товар ва хизматлар учун тўлов воситаси сифатида фойдаланишни таъминлаш, банк хизматларидан фойдаланиш, ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказиш ва ҳоказоларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Тўлов тизими қатнашчилари кредит карталаридан фойдаланиш бўйича муносабатлар билан бирлаштирилган жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади;

  • тўлов тизимини қайта ишлаш маркази – анъанавий тўлов тизими иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик алоқани таъминловчи ташкилот;

  • тўлов тизими ҳисоб-китоб банки - қайта ишлаш маркази топшириғига биноан тўлов тизими иштирокчилари ўртасида ҳисоб- китобларни амалга оширувчи кредит ташкилоти.

VISA, Eurocard/MasterCard, Diners Club, JCB, American Express (AMEX) кредит карталари ѐрдамида ҳисоб-китоблар схемаси қуйидаги кўринишга эга (3.2-расм).






Download 269,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish