Боб. Интернетда тўлов тизими турлари, улар фаолиятининг асосий тамойиллари



Download 269,57 Kb.
bet1/8
Sana15.04.2022
Hajmi269,57 Kb.
#555008
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мавзу 3 (1)

  1. -боб. ИНТЕРНЕТДА ТЎЛОВ ТИЗИМИ ТУРЛАРИ, УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ


    1. Тўлов тизимлари таснифланиши

Интернет ахборот узатиш тизими бўлишдан ташқари электрон тўлов тизимлари функцияларини бажариш учун улкан қадамлар ташламоқда.


Интернетда тўлов тизими, бу молия, тижорат ташкилотлари ва фойдаланувчилар ўртасида Интернет орқали товар ва хизматлар сотиш/харид қилиш жараѐнида ҳисоб-китоблар амалга ошириш тизимидир. Айнан тўлов тизими буюртмаларга ишлов бериш бўйича хизматлар ѐки электрон витринани барча стандарт хусусиятларга эга дўконга айлантириш имконини беради: товар ѐки хизматни сотувчининг сайтидан танлаб олгач харидор компьютердан узоқлашмаган ҳолда тўловни амалга ошириши мумкин.
Электрон тижорат тизимида тўловлар бир қатор шартларга амал қилган ҳолда ўтказилиши мумкин:

  • махфийликка риоя қилиш – Интернет орқали тўловларни амалга оширишда харидор унинг маълумотлари (масалан, кредит картаси рақами) фақат қонуний ҳуқуққа эга бўлган ташкилотларгагина маълум бўлишини истайди;

  • ахборотнинг тўлиқлигини сақлаш – харид ҳақидаги ахборот ҳеч ким томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас;

  • аутентификация жараѐнини ўтказиш – харидор ва сотувчилар битимда иштирок этувчи томонлар ҳақиқатан ҳам улар эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим;

  • авторизацияни таъминлаш – бу жараѐн давомида транзакция ўтказиш талаби тўлов тизими томонидан маъқулланади ѐки рад этилади. Бу жараѐн харидорнинг маблағи бор-йўқлигини текширишга имкон беради;

  • сотувчи рискларини кафолатлаш – Интернетда савдони амалга оширар экан, сотувчи харидорнинг товардан воз кечиши ѐки диѐнатсизлиги билан боғлиқ рискларга учрайди. Таваккал даражаси тўлов тизими хизматлари таъминотчиси ва савдо занжирига жалб этилган ташкилотлар билан махсус битимлар воситасида келишиб олиниши лозим;

  • транзакция учун тўловни минималлаштириш – буюртма транзакцияси билан ишлаш учун тўлов ва товар учун тўловлар табиийки, мос равишда уларнинг қийматига киради, шунинг учун

транзакция нархини пасайтириш рақобатбардошлик даражасини оширади. Шуни қайд этиш жоизки, транзакция ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки харидор товардан воз кечган ҳолда ҳам тўланиши лозим.
Кўрсатилган барча шартлар Интернет тўлов тизимида амалга оширилиши лозим. Бу талаблар ўз моҳиятига кўра анъанавий тўлов тизимларининг электрон шаклини ифодаловчи муайян тўлов тизими усулларини кўриб чиқишда муҳокама қилинади.
Тўлов тизимларини иккита асосий йўналишга тақсимлаш мумкин:

  1. Кредит тизимлари ѐки бошқача қилиб айтганда Интернет

орқали ҳисоб рақамларини бошқариш;

  1. Дебет схемалари — электрон пул мажбуриятлари чиқариш тизими, улардан муддатсиз пул мажбуриятлари кўринишида фойдаланишга имкон беради.

Биринчи турдаги тизим қаторига мамлакатимизда ва хорижда турли банклар томонидан таклиф этилувчи Интернет орқали банк ҳисоб рақамларини бошқариш тизими, шунингдек, кредит карталаридан фойдаланиш тизимини киритиш мумкин. Кредит карталари банк томонидан ҳисобрақами эгасига вақтинчалик фойдаланишга бериладиган ҳисоб рақамини бошқариш воситаси ҳисобланади.
Моҳиятига кўра ҳисоб рақамини бошқаришнинг исталган тизими фақат мижознинг банкка шахсан ташриф буюриши ўрнини эгаллайди, пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ қолган барча хатти-ҳаракатлар эса мавжуд банк каналлари бўйича амалга оширилади. Мижоз банкка шахсан ташриф буюрганда тўлов ҳужжатлари фақат банкнинг иш соатлари ичида қабул қилиниши, Интернет орқали узатишда эса куннинг исталган пайтини таъминлаш мумкинлиги ягона устунлик ҳисобланади.
Иккинчи турдаги тизим таркибига смарт-карталар асосидаги тўлов тизимлари ва «электрон нақд пул» киритилиши мумкин. Биринчи турдаги тизимлардан фарқли равишда битим иштирокчилари ўртасидаги электрон пул мажбуриятларидан фойдаланишда мустақил молиявий қимматга эга бўлган ахборотни узатиш рўй беради. Бу ахборотни шу вақтнинг ўзида тўловни қабул қилувчи ѐки бу мажбуриятларни чиқарган томон ҳақиқийлиги ва тўлов лаѐқатига эгалиги жиҳатидан текшириб кўриши ҳамда кейинги тўлов учун фойдаланиш ѐки бошқа ноэлектрон тўлов воситаларига ўтказиши мумкин.
Тўлов тизимларининг умумий таснифи 3.1-расмда акс эттирилган.







Download 269,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish