Ташкилот- аниқ бир мақсад сари муддатли ёки муддати белгиланмаган даврда ҳаракат қиладиган кўп сонли инсонларни бирлаштирадиган амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ташкил этиладиган ташкилий тузилмадир.
Ташкилот расмий ва норасмий шаклларда фаолият юритиши мумкин. Расмий ва норасмий ташкилотлар маълум бир вазифани бажариш орқали жамият аъзолари (истеъмолчилар) талабларини қондирадилар.
Иккала тоифадаги ташкилотларнинг умумий ва бир-биридан фарқли жиҳатлари ҳам мавжуд. Расмий ва норасмий ташкилотларнинг умумий жиҳати иккала ташкилотларнинг ҳам шахслар талабларини қондиритттга. қаратилган фаолияти ҳисобланади. Масалан, расмий ташкилот бўлган бизнес субъектларининг мақсади фаолияти натижасидан истъмолчиларнинг талабларини қондириш эвазига фойда олиш ҳисобланади. Оила норасмий ташкилот сифатида ҳар бир оила аъзосининг талабларини қондиради, лекин у фойда олишни назарла тутмайди. Норасмий ташкилотларнинг мақсади инсоннинг психологик талабларини қондиришга қаратилишида ўз аксини топади.
Расиий ва норасмий ташкилотларнинг асосий фарқли жиҳатлари мавжуд бўлиб, ушбу хусусиятлар уларни бир-биридан ажратиб туради (7-расм).
• расмий ташкил этилади.
аъзолар вазифалари аниқ белгиланади. аъзолар ҳуқуқ ва мажбуриятлар аниқ бўлади. ахборот алмашиш тизими аниқ белгиланади. 7- Расм. Расмий ташкилотнинг ўзига хос хусусиятлари. Расмий ташкилот қонунчиликда ўрнатилган тартибда руйхатдан ўтказиладиган иерархия асосида шакллантирилган ташкилий тузилмага эга
бўлади. Ушбу ташкилий тузилмалар ва уларга тақсимланган вазифалар асосида расмий ташкилот ўз мақсадига эришиш йўлларини белгилайди.
Норасмий ташкилотда эса бундай тузилманинг мавжуд бўлмайди, чунки у аниқ мақсадни кўзлаб ташкил этилмаган. Расмий ташкилот ичида ҳам норасмий ташкилотлар бўлиши мумкин. Масалан, фикр ва қарашлари бир хил ишчи ходимлар гуруҳи норасмий жиҳатдан бирлашиб ўз манфаатлари ҳамда қарашларини ифойдалайди. Талабаларнинг йўналишлар ва гуруҳларга ажратилиши ҳам норасмий ташкилот шакли ҳисобланади.
Расмий ташкилот бошқарув тизими қонунчиликда белгиланган тартиб ва қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда тайинланади. Норасмий ташкилотда эса ўзаро келишув асосда раҳбар белгиланади, аммо уларнинг ҳар бир ўз ваколатини ҳеч кимга ўтқазмайди.
Расмий ташкилотга аъзо бўлиш жамиятда белгиланган қонунлар асосида амалга оширилади. Ташкилотга аъозолари билан қонунчиликда белгиланган тартиб ва шаклларда ҳужжатлар расмийлаштирилади. Норасмий ташкилотга аъзолик ихтиёрий бўлиб, одоб-ахлоқ қоидалари ва вазифалар тақсимоти ўзаро келишув асосида амалга оширилади.
Ахборот алмашиш тизими расмий ташкилотда аниқ белгиланган тартиб, муддат ва тизим асосида йўлга қўйилади. Ушбу тартиби қоидаларга риоя этмаслик, ташкилот аъзосининг жавобгарлигини белгилаш учун асос бўлиши мумкин. Норасмий ташкилотда эса ахборотлар ташкилот аъзолари ўртасида эркин алмашилади.
Расмий ташкилотларнинг афзаллик ва камчилик томонларини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин (1-жадвал).
Расмий ташкилотларнинг афзаллик ва камчилик қиёсий таҳлили
1-Жадвал