Техник – иқтисодий кўрсаткичлар Кончилик моддий ишлаб чиқаришни етакчи сохаси бўлиб у миллий иқтисодиётнинг бош таркибий қисмидир. Ўзбекистон Респупликаси ялпи ижтимоий махсулотининг 51% дан кўпроқ қисми ва миллий даромаднинг 28% га яқини саноат ишлаб чиқаришга тўғри келади. Халқ хўжалигида ишловчи ходимларнинг 19,53% ва асосий ишлаб чиқариш фондларининг 23.7% саноатда жамланган. Саноат мехнат воситаларининг мехнат буюмларига таъсир этиш хусусиятига кўра икки гурухга бўдинади–қазиб чиқарувчи ва ишлов берувчи. Кончилик саноати биринчи гурухга кириб у табиат яратган мехнат буюмлари-ер қобиғидаги фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан шуғилланади. Иккинчи гурухга ишлов бериш саноати киради. Бунда саноат ва қишлоқ хўжалигидан олинган хом ашё тайёр махсулотга-ишлаб чиқариш воситаларива истеъмол буюмларига айлантирилади. Ҳозирги саноат кўп сонли ихтисослаштирилган мустақил тармоқлар мажмуйи шундан иборатдир. Кончилик саноати анашу мухим тармоқлардан бири бўлиб турли фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш ва қайта ишловчи тармоқларга етказиб беради. Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари:
Ишлаб чиқаришда ижтимоий мехнат унумдорлигининг ўсиб бориши махсулот миқдорининг ортиши моддийлаштирилган мехнат сарфининг қисқариши янги асосий фондлар учун капитал маблағларни иқтисод қилиб қолиш булар натижаси сифатида ишлаб чиқараётган махсулот таннархининг пасайиши ва ишлаб чиқариш рентабиллигинингортиши асосий фондлар самарадорлигини ифодалайди. Махсулот ишлаб чиқаришнинг моддий асосини ташкил қиладиган айланма фондлар корхоналарда хом ашё ёрдамчи матеряллар жамғармалари шаклида ташкил топадилар.кейинчалик улар ишлаб чиқариш жараёнларига жалб эттирилиб тайёр махсулотга айланадилар ёки махсулот ишлаб чиқаришга ёрдам берадилар. Шу муносабат билан айланма фондлар дойим харакатда бўладилар яъни ишлаб чиқариш жараёнидан муомила жараёнига ва аксинча муомила жараёнидан ишлаб чиқариш жараёнига ўтиб турадилар. Шунинг учун айланма фондлар ишлаб чиқариш ва муомила жараёнида турувчи икки қисимга бўлинадилар. Ишлаб чиқариш жараёнидаги айланма фондлар ишлаб чиқариш учун зарур матереаллар жамғармалари ва тугалланмаган ишлаб кўринишида бўлади. Улар ишлаб чиқаришнинг узликсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган. Кон лахимини мустахкамлаш учун кетадиган харажатлар фойдали қазилманинг таннархини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири хисобланади.
Штольня № 3 мисолида 1 м лахимни мустахкамлашга мустахкамлагич материаллари учун сарфланадиган харажатларни хисоблаймиз.
№ 3 штольнянинг қоронғулик юзасига 7,88 м2 штольнянинг умумий узунлиги 1720 м. Лахим аркасимон шаклдаги Рама АП мустахкамлагичи ва темирбетон мустахкамлагич (ж.б. затяжки) билан мустахкамланган. Атроф тоғ жинслари ўртага мустахкамликка эга ва кон лахимини ўтиш давомида атроф жинсларининг ўпирилиши (завол) бўлмаган деб хисоблаймиз.
Қоронғулик юзаси 7,88 м2 бўлган кон лахими учун ёруғлик юзаси 7,2 м2 бўлган АП рама, хомут – гайка ва 32 дона темир бетон мустахкамлагич (жб затяжки), растрел учун ёғоч лес (слиндирсимон шаклидаги лес ўртасидан ёриб ишлатилади). Ёруғлик юзаси 7,2 м2 бўлган рама АП нинг баҳоси А рамаАП = 633 646,2сум.
Рама АП ни ўрнатиш учун 4 та хомут ишлатилади. Битта хомутнинг нархи гайкаси билан А0 хомут = 66008,13 сум 4 та хомутнинг нархи умумий хисобда:
Ахомут = n * А0 хомут =4* 6608,13=264032,52 сум.
Қоронғулик юзаси S = 7,88 м2 юзали кон лахимининг 1 метрига 32 дона темир бетон мустахкамлагич (жб затяжки) ишлатилади.
1 дона темир бетон мустахкамлагичнинг бахоси А0 жб затяжки = 25435,74.
Бундан 1 м кон лахимига жб затяжка учун
Ажб затяжки = n * A0 жб затяжки= 32 * 25435,74=813943,68 сум сарфланади.
1 метр кон лахимига хар бири 1 м дан бўлган 7 дона растрел ишлатилади. Растрел силиндирсимон ғўла (лес)ни ёриб тайёрланади. Диаметри d=19 мм бўлган 6 метрли ғўла 0,212 м3 хажмга эга. Шахтага етказиб бериладиган 1 м3 ғўланинг баҳоси 2 650 000 сумни ташкил қилади.
1 метр кон лахимини мустахкамлашда ишлатиладиган ғўланинг хажми қуйидагича:
V = V03 1 метр кон лахимини мустахкамлашда ишлатиладиган ғўла учун кетадиган сарф харажат қуйидагича.
Ағўла = V * A0ғўла = 0,123 * 2650000= 325950 сум
Юқорида хисобланган харажатларни умумлаштириб 1 м кон лахими мустахкамлаш учун сарфланадиган харажатни хисоблаймиз:
А01м учун = Арам*АП + Ажб затяжки + Ағўла = 633646,2 + 264032,52 + 813943,68 + 325950 = 203757,24
Демак, қоронғулик юзаси 7,88 м2 бўлган кон лахимини мустахкамлаш учун мустахкамлагич материалларига 2037572,4 сум харажат кетади.
Штольня №3 нинг умумий узунлиги l = 1720 м эканлигини хисобга олиб, шу штольняни мустахкамлаш учун кетадиган умумий харажат қуйидагича бўлади:
A = l * A0 = 1720 * 2037572,4 = 3504624528 сум.
Юқоридаги хисобланган хисоб – китоблар минимум хисобланиб, агарда кон лахимини ўтиш давомида бутлаш ишларига зарур холларда кон лахими шипига яна ғўла ишлатилиши мумкин ва бундан келиб чиқадики мустахкамлаш учун харажат янада кўпайиши мумкин.