I - БОБ. Давлат бошқарувида АКТнинг аҳамияти.
1.1 Бошқарув ва бизнес жараёнларини самарали юритиш.
|
Ахборотлаштириш сохасидаги ислоҳотлар изчил олиб борилаётгани натижасида республикамизнинг барча тармоқлари ва давлат бошқаруви органлари олдига куйилган вазифалардан келиб чикиб, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари ва телекоммуникация тизимларини ривожлантириш ва уларни хаётга кенг жорий қилинишига эришилмокда.
Мамлакатимизда утиш даврини бошидан кечираётган бозор иктисодиётининг ижтимоий йуналтирилган, кўп тармоқли ахборот индустриясини ташкил этиш, АКТни иктисодиётнинг турли сохаларида кенг жорий қилиш орқали жамиятимизнинг ички мустахкамлиги ва ижтимоий бирлигини ташкил этиш, ривожланган давлатлар ҳаёти стандартларига чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир канча фармонлари ва хукумат қарорлари қабул қилиниб, улар амалда татбик қилинмокда.
Ахборот технологияларини давлат бошқарувига киритилиши шу сохада кузатишлар олиб борган мутахассислар томонидан 60 дан ортиқ мамлакатда олиб борилган тадқиқотлар айнан ривожланган давлатлардагина АКТ иқтисодий ўсиш билан узвий боғликлигини кўрсатди. Яъни, ривожланаётган мамлакатларда АКТнинг таъсири кам бўлиб, унинг ривожланиши фақат маълум бир даражага етганидан кейингина ялпи ички махсулотнинг жон бошига ўсишини таъминлаш мумкинлиги кайд этилган.
Республикамиз иктисодий секторига АКТга жалб этилган инвестициялар хажми охирги йиллар мобайнида тахлил қилинган давлат бошқаруви органлари ва корхоналари буйича соф фойда микдори ортганлиги фикримизнинг исботи бўла олади.
Ҳалқаро тажриба шуни кўрсатадики, давлат бошқарувида АКТни қўллаш унинг натижавий самарадорлигини хусусан ахборотнинг ўзаро таъсири, қайта ишланиши ва изланишини амалга ошириш учун вақт қисқариши ҳисобига унумдорликни ўртача 20 фоизга кўпайтириш имконини яратади.
Давлат ислоҳотларини амалга оширилишида хўжалик бошқаруви ҳамда хоқимият органларида ахборот технологияларини фаол ўзлаштириш ва кенг жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мустақиллик йиллари мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негизида АКТнинг жадал суръатлар билан ривожланиши туфайли Ўзбекистон Республикасининг глобал ахборот хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Ўтказилган кузатувлар шу кўрсатадики, давлат АКТни ривожлантириш учун бор имкониятларини ишга солмоқда. Бир вақтнинг ўзида АКТни давлат бошқарувига киритиш бошланди. Давлат ташкилотларини реал вақт - Онлайн тизимига улаш давлат сектори ва фуқаролар ўртасидаги ягона электрон восита билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси замонавий ахборот асрига киришга жиддий мақсадлар қўяётганлигини кўрсатди. АКТни давлат бошқарувига киритишга катта эътибор қаратилганлигини ҳисобга олиб, давлат хукумати томонидан 2003-2010 йилларда давлат бошқарувида электрон технологияларни жорий этиш дастури тайёрланган эди. Ушбу дастур давлат бошқарувида электрон хужжатлар айланишини кенг таргиб қилиш, фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар даражасини яхшилаш ва хукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва қонунларни ошкоралигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидадир.
Дастур асосида биринчи босқичда давлат бошқарув органларида давлат хизматлари ҳақидаги маълумотлар(жумладан мансабдор шахсларнинг қабул вақти, хизмат телефонлари) жойлаштирилган веб сахифалари очилади. Иккинчи босқичда маълумотларни тўлиқ жамлаган давлат органларини қидириш имкониятини берадиган маълумотлар базаси тўзилиб, қилинган мурожаатларга электрон почта орқали жавоб берилишини таъминлайди. Улар фуқароларни давлат порталига кириб, бир катор “интерактив хизматлар” орқали турли шаклларни тўлдириш имконини кўрсатади.
Кейинги учинчи босқичда молиявий ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, Фуқаролар ва хусусий корхоналар лицензия ҳамда рухсатнома сотиб олиши, солиқ декларациясини такдим этиши, жарима тўлаши ва ижтимоий имтиёзлар сўраб мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Бугунги кунда Электрон хукумат мавзуси жуда оммалашиб кетди. Бироқ сўнгги вақтларда эълон қилинаётган материалларда мазкур мавзуга ёндашишда тизимлилик ва концептуал катъийлик йўқлиги бизни ташвишга солади. Давлат бошқарувида АКТ ҳақида гапирилганда, одатда платформалар, порталлар, хужжатлар айланиши, у ёки бу фирмаларнинг технологиясидан фойдаланиш тўғрисида суз юритишади ёки бўлмаса электрон хукумат деб аталиш ҳуқуқига талабгорлик килаётган, аслида эса бундай бўлмаган ахборот-коммуникация тизимларининг амалга оширилганлиги ва муваффакиятли жорий этилганлиги ҳақида мисоллар келтирилади.
Ахборот технологияларининг ижтимоий хаётга жорий этилишининг кучкисимон жараёнидан сохта кўтаринқилиқ холатига тушиш бизнинг давримизнинг ҳарактерли белгиси ҳисобланади. Тегишли давлат дастурлари қабул қилиниши билан мустахкамланган ушбу жараён давлат бошқаруви органларининг ялпи ахборотлаштирилиши даражасига чиққанидан кейин кўпчилик АКТнинг давлат бошқарувига жорий этилиши мана шундан бошланади деб ҳисобламокдалар.
АКТнинг жорий этилиши давлат бошқаруви тизими фаолиятининг жамият учун кўпрок очиқлигини таъминлайди. Давлат бошқаруви органларининг компьютерлаштирилиши ва уларнинг “онлайн” интерфейси билан жихозланиши мухим кадам ҳисобланади, Бироқ АКТни жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни бутун комплекси бу билан тамом бўлмайди. АКТ тизими давлат билан жамият ўртасидаги алоқалар тартиботини анча соддалаштиради, Бироқ бу – уларнинг яккаю ягона ва асосий афзаллиги эмас. АКТнинг давлат бошқарувида амалда жорий этилишининг асосий мақсади ва кутилаётган натижаси кенг кўламда давлат бошқарувининг принципиал жихатдан янги сифатга ўтганлиги деб ҳисоблаш мумкин.
Давлат бошқарувида АКТ - бу нафақат давлат бошқарувининг тегишли сифат даражасида ахборот-техник ташкил этилиши, шу жумладан исталган мамлакатнинг жамиятида мавжуд бўлган муносабатлар ва алоқани сифат жихатидан бошқача ташкил этиш ва бошқариш хамдир.
Соддалаштирилган шаклда ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий хаётини уч мухим субъектнинг (давлат, мамлакат фуқаролари, бизнес субъектлари) муносабатлари динамик тенглиги шаклида тасаввур қилиш мумкин. Фуқаролар бир бўлиб, фуқаролик жамиятини ифодалайди, бизнес субъектларининг жами эса мамлакат иктисодиётини ифодаласа, давлат интеграцияловчи тизим ҳисобланади.
Давлатнинг интеграцияловчи роли бунда учта нимтизимли муносабатларда намоён бўлади:
- Хукумат муассасаларининг ўзаро ва махаллий давлат бошқарув органлари билан ўзаро хамкорлик қилиши (G2G);
- Хукумат муассасалари билан мамлакат Фуқаролари ўртасидаги ўзаро алоқа(G2C);
- Хукумат муассасалари билан бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро алоқа (G2B);
Мулкчилик, мансублилик муносабатлари ва хоказолар эмас, балки Фуқаровий-ҳуқуқий, ижтимоий муносабатлар тегишли ўзаро хамкорликнин устувор мазмунини ташкил этади.
АКТни жорий этиш жараёнида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш вазифаси қуйидаги муаммоларни хал этишга йуналтиради:
- умумий вазифаларни хал этиш мақсадида ҳар хил хукумат тўзилмаларининг самаралирок ўзаро хамкорлигини кай тарзда ташкил этиш мумкин (G2G);
- Фуқароларнинг манфаатларини қандай қилиб энг кўп даражада ҳисобга олиш ва тегишли давлат муассасаларида уларга хизмат кўрсатиш сифатини қандай қилиб ошириш мумкин (G2C);
- давлатнинг бизнес субъектлари билан ўзаро фойдали муносабатларини қандай қилиб ташкил этиш мумкин (G2B).
Давлат интеграцияловчи функциясини бажарадиган жамиятнинг ҳар хил субъектлари (G2G, G2C, G2B) ўртасидаги ўзаро муносабатлар схемаси йирик бизнесда, айникса замонавий горизонтал-интеграциялашган корпорацияда ўзаро хамкорлик ташкил этилиши схемасида принципиал жихатдан хеч бир фарк килмайди.
Давлат бошқарувида АКТ – бу давлат бошқарув органларида ички ва ташки алоқаларнинг бутун жамиятни тегишли ахборот-коммуникация технологиялари билан қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш тизимидир.
Бунга қуйидагилар киритилади:
- коммуникация тармоқлари орқали ахборотни қайта ишлаш, узатиш ва ёйишнинг электрон воситалари (шу жумладан Интернет) асосида давлат бошқарувини ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
- давлат хоқимияти барча тармоқлари органларининг Фуқароларнинг барча тоифаларига электрон воситалар орқали хизмат кўрсатиши;
- давлат органларининг иши тўғрисида Фуқароларга электрон воситалар орқали хабар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |