Благодаря Всемирной паутине, почти любой может дать информацию в Интернете в приятном для глаз и пригодном для широкого распро



Download 389,91 Kb.
bet3/17
Sana24.02.2022
Hajmi389,91 Kb.
#193860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5449831371365157701

Кириш

8

I-БОБ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА АКТНИНГ АҲАМИЯТИ.

11

1.1

Бошқарув ва бизнес жараёнларини самарали юритиш.

19

1.2

Давлат бошқарувида АКТни татбиқ этилишининг жаҳон тажрибаси ва миллий моделлар.

27

II-БОБ

ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ.

31

2.1

“Электрон ҳукумат” миллий моделлари ва истиқболлари.



35

2.2

“Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаси ва архитектураси

38

2.3

Мавжуд муаамолар ва уларни ҳал этиш этиш йўллари

48

III БOБ.

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА ЯНГИ ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАРНИ ЛОЙИХАЛАШ.

43

3.1

Ташкилий самарадорликни такомиллаштири

3.2

Интерактив давлат хизматлари ва ахборот ресурслари.

51

IV-БОБ

ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ

54

4.1

Иш жойини тўғри ташкил этиш.

4.2

Ёнғин хавфсизлиги

56

4.3

Хавфсизлик техникаси.

57




Хулоса

65




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

66

КИРИШ
Жамиятда инсонларнинг фаровонлигини янада ошириш, мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш Ўзбекистон ҳукумати сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киради. Мазкур вазифанинг моҳияти, мақсади ва истиқболдаги ривожи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йилнинг 27 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида ҳам ўз ифодасини топди. Мазкур қарорга мувофиқ, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Дастурнинг бош мақсади иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни ривожлантириш, ахборот ресурслари, тизимлари ва тармоқларининг яратилишини жадаллаштириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони ва сифатини янада оширишдан иборат.
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шартли равишда яна икки дастурга бўлиш мумкин. Биринчи дастур – Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш бўлса, иккинчи дастур – “электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.
Телекоммуникация технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кенг полосали технологиялар ёрдамида симли ва симсиз алоқани, маълумотлар узатиш ҳамда овозли трафик коммутация марказларини янада ривожлантириш, магистрал телекоммуникация тармоқларини таъмирлаш ва кенгайтириш, мултимедиа хизматларини кўрсатиш учун зарур инфратузилмани яратиш вазифалари белгилаб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасида “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
“Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйхати Комплекс дастури тасдиқланган.
Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий етишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади. Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантиришнинг Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган. Шу билан бирга Вазирлик қошида 2 та йирик “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказларини ташкил этилган.
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий етишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича графиклар ишлаб чиқилган. Мазкур графикларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:
Дастлабки лойиҳа олди тадқиқотларни ўтказиш, бунда интерактив хизматлар бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, мавжуд ҳолатини ўрганиш, ва таклифлар ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга ошириш консецсиясини ишлаб чиқиш, дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш, дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертизадан ўтказиш, техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳани амалга оширувчини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш ҳамда лойиҳани амалга оширишдан иборатдир.
Юртимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон шаклларини кенг жорий етишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Бизнинг навбатдаги кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги вазифамиз – “Электрон ҳукумат” тизими самарали ишлашини таъминлашдан иборат” – деб таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш алоҳида вазифа сифатида белгиланган. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 35 бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 — 2021 йилларда “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, 41 бандида “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан мониторинг қилиш тизимини яратиш вазифалари белгилаб берилди.
Шунинг учун ушбу битирув ишида Давлат бошқарувида АКТнинг аҳамияти, Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш тенденциялари ва муаммолари, “Электрон ҳукумат” миллий моделлари ва истиқболлари, “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаси ва архитектураси, интерактив давлат хизматлари, бошқарув жараёнларига АКТ жорий этилиши қандай имкониятларни яратиши, авфзаликларини беришини Қарши шаҳар ҳокимлиги мисолида ўрганиш масаласи олдинга сурилган.






Download 389,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish