Благодаря Всемирной паутине, почти любой может дать информацию в Интернете в приятном для глаз и пригодном для широкого распро


II-Боб. Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш



Download 389,91 Kb.
bet8/17
Sana24.02.2022
Hajmi389,91 Kb.
#193860
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5449831371365157701

II-Боб. Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш
тенденциялари ва муаммолари.
2.1 “Электрон ҳукумат” миллий моделлари ва истиқболлари.

Ўтган аср 90-йилларининг ўрталарида дунёнинг ривожланган мамлакатлари компьютер ва интернет каби ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиб, давлат бошқаруви тизимида ислоҳот ўтказиш бўйича ҳаракатларни бошлашган. Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш ва фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш учун ислоҳот ўтказишнинг энг кучли стратегияси сифатида электрон ҳукумат белгиланган ва шундан бошлаб электрон ҳукумат тизимини яратиш бўйича кенг кўламдаги лойиҳалар бошланган.


Электрон ҳукумат лойиҳаларининг асосий мақсади – ҳукуматнинг бошқарув ва маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини кўтариш, булар асосида фуқароларга юқори даражадаги давлат хизматларни тақдим қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун мақбул муҳит яратиш ҳисобланади. Бу мақсадларга эришиш учун энг аввало ҳукумат идоролари фаолиятида инновацияни жорий қилиш, кераксиз бизнес-жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор қилиш, ҳужжатларни қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул қилиш, стандартлашган ҳужжат алмашинуви орқали давлат идоралари ўртасида маъмуломотлардан умумий фойдаланишни йўлга қўйиш, ягона ойна тизимига ўтишни амалга ошириш керак бўлади. Бу ишларнинг амалга оширилиши фуқароларга ташқарига чиқмасдан, яъни уйда ёки ишда бўла туриб бир тугмачани босиш орқали хохлаган мурожаатни қилиш, маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш имкониятини берадиган инновацион давлат хизматларини кўрсатишни таъминлайди.
Электрон ҳукумат тизими учта йўналишни қамраб олади:

  • Давлат идораларида иш унумдорлиги ва самарадорлигини оишириш учун ички иш жараёнларини ахборотлаштириш: иш жараёнларида вужудга келадиган барча турдаги ҳужжат ва маъмурий маълумотларни электрон тарзда тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш, сақлаш;

  • Жисмоний ва юридик шахсларга интерактив давлат хизматларини тақдим қилиш (G2C, G2B);

  • Давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш: маълумотлардан умумий фойдаланиш.

ХХI аср глобал рақобатдаги ахборотлаштириш давридир. Давлат идоралари қанчалик тез жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, уларнинг иш унумдорлигини оширяпти? Мурожаатларни кўриб чиқишда коррупция даражаси қанчалик камайган? Давлат идораларида иш жараёнлари қанчалик тезлашган? Шу каби саволларга жавоблар мамлакатнинг қай даражада рақобатбардошлигини ҳозирда кўрсатмоқда. Электрон ҳукумат тизими муваффақиятли жорий этилса, мамлакатнинг имкониятлари максимал даражада кўтарилади, коррупция бартараф этилади, барча ишда шаффофлик ва ошкоралик таъминланади. Буларнинг натижасида халқ ишончи ошади, тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятлар очилиб ривожланади, мамлакат эса ўзининг имкониятлари ва рақобатбардошлик даражасини дунёга намойиш этади.
“Электрон ҳукумат” тизими, мутахассисларининг фикрича, давлат бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларининг кириб келиши иқтисодиётнинг ривожланишини тезлаштириш имконини беради, маъмурий буйруқбозлик асосида келиб чиқадиган сарф-харажатларни камайтиради, давлат ташкилотларининг иш унуми ва самарасини оширади, аҳолининг турли ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳисобига фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича имкониятларни кенгайтиради, давлат хизматларининг фаолиятидаги шаффофликни яратади ва бюрократик тўсиқларни камайтиради. Уни шартли равишда қуйидагича таърифлаш мумкин.

  • Давлат бошқарувида ахборот коммуникацияси технологиялари.

  • Давлат томонидан хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш.

  • Давлат бошқарувида ахборотга ишлов бериш, уни узатиш ва тарқатишни ҳамда ҳокимиятнинг барча даражаларида давлат органларининг фуқароларга хизмат кўрсатишини электрон воситалар асосида ташкил этиш.

  • Давлат ҳокимияти органлари ва жамият ўртасида ахборотлаштириш-даги ўзаро муносабатларни ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил этиш.

Қуйидаги асосий хизмат ва вазифаларни ўз ичига олган автоматлаштирилган давлат хизмати:
фуқароларни керакли давлат ахборотидан эркин фойдалани-шини таъминлаш;
солиқлар йиғиш, патентлар ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш;
давлат аппарати учун зарур материал ва жиҳозларни харид қилишни расмийлаштириш ҳамда битимлар тузиш.
Шундай қилиб, “Электрон ҳукумат” тизими қуйидаги асосий мақсадларни ўз ичига олади:
аҳоли ва бизнесга давлат хизматларини кўрсатишни оптималлаш-тириш;
аҳолини давлат бошқарувидаги иштирок этиш даражасини ошириш;
фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш;
географик жойлашиш таъсирини камайтириш.
“Электрон ҳукумат” тизимини яратиш арзон ва самарали маъмурий бошқарувга олиб келиши билан, жамият билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради, бунинг натижасида ҳокимиятнинг халқ олдидаги масъулияти ошади.
“Электрон ҳукумат” тизимининг асосий тамойилларидан бири ҳар бир фуқаро ҳукуматга исталган замон ва маконда мурожаат этиши мумкин бўлишидир. Яъни, “Электрон ҳукумат” фуқароларни давлат билан ўзаро муносабати ва давлат хизматини суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун географик қаерда жойлашишидан қатъи назар, таъминлаши лозим.
Ҳозирги вақтда фуқароларга ахборот етказиш асосан пассив ва мунтазам бўлмаган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқалигина амалга оширилади. Одамлар янги қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан газета, телевидение ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали танишадилар. Лекин бу ҳужжатлар билан улар ҳақиқатан ҳам зарурият туғилганда таниша олмайдилар. Масалан, бирор давлат идорасига мурожаат этилганда ахборот излаш муаммоси билан боғлиқ хизматларга дуч келинади. Маълумотларни ҳар доим ҳам эълонлар тахтасидан топиб бўлмайди ва бундай ҳолларда фуқаролар керакли маълумотларни бериш имкониятига тўлиқ эга бўлмаган хизматчиларнинг маслаҳатларига муҳтож бўладилар. Сўнгра ахборот чанқоқлигини чала қондирган фуқаро бундан сўнг бир неча марта навбат кутиб, савияси паст хизматга дуч келади. Бундан ташқари, давлат хизматлари тўловини тўлашда ҳам фуқаро жамғарма банкида навбат кутиши мумкин. Ахборотнинг тўлиқ бўлмаганлиги ва хизмат кўрсатишда давлат хизматчиларининг совуққонлиги туфайли фуқаро ўзига тегишли бўлган имтиёзлардан бехабар бўлган ҳолда улардан фойдалана олмаслиги мумкин. Одамлар ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмагани туфайли бюрократ ва тартибот сақлаш органларининг қурбонларига айланади. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун барча давлат муассасалари хизматларининг тавсифи ва рўйхатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ахборотлар фуқароларга етказиш имконияти мавжуд бўлмоғи зарур. Мамлакатда ахборотлашган жамият шакллантириш доирасида бундай ахборотлар стандартлаштирилган бўлиб, Интернет сайтларида эълон қилиниши лозим.



“Электрон ҳукумат” тизими фуқаролар билан ҳокимият, турли ижтимоий хизматлар, қўмиталар, ташкилотлар, умуман олганда, исталган даражадаги раҳбар ходим билан очиқ интерфаол режимда мулоқот қила олиш имкониятини яратади.
“Электрон ҳукумат” тизимини яратишдан асосий мақсад субъектив факторларни камайтирган ҳолда давлат хизматидаги мансабдор шахслар-ни фуқаролар билан яқинлаштиришни таъминлашдир. Бундан жамият ҳеч бўлмаганда порахўрлик ва коррупциянинг камайиши кўринишида фойда кўриши мумкин.
Шундай қилиб, “Электрон ҳукумат” тизими сарф-харажат талаб қиладиган тизим сифатида қаралмасдан, балки, давлат бошқарувини амалга ошириш тамойилининг жамиятни ахборотлаштиришдаги кенг кўламли элементи кўринишида қаралмоғи лозим.
Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, қонунчилик фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги назоратини амалга ошириш тизимлари, уларнинг бирлашма-лари ва тадбиркорлик фаолиятини қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу жараённи жамият ҳаёти асосини аниқловчи уч муҳим субъектнинг ўзаро муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин Булар: давлат, мамлакат фуқаролари ва бизнес субъектлардир. Бунда фуқаролар биргаликда фуқаролик жамиятини ташкил этса, бизнес субъектлари эса мамлакатнинг иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро муносабатларни бирлаштирувчи ёки интеграцияловчи тизим ҳисобланади. Бу муносабатлар қуйидаги учта ним тизим ёки бошқача айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модулларида намоён бўлади:
давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган модул G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат давлат учун - government to government жумласининг қисқартмаси асосида қабул қилинган белги);

“Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модуллари.

ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2B (давлат бизнес учун - government to business);


ҳукумат муассасалари, давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2C (давлат фуқралар учун - government to citizens).

Электрон ҳукумат” тизимининг G2G модули


“Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модули тўғрисида сўз юритганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти органларининг бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, бу органларни аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат функцияларини қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини яратиш тушунилади. Агар идораларда ушбу жараёнлар автоматлаштирилмаган бўлса ёки электрон ҳужжат айланиши мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички трансакциялари амалга оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими жорий этилган деб бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий қилинган амалиётлар, масалан, электрон почта орқали маълумот жўнатиб, қоғозга чоп этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш жараёни электрон ҳукумат тизимидан йироқдир.


Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот ресурсларини шакллантиришдан ташқари электрон ҳукумат норматив-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади. Яъни, ҳужжат электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан ҳуқуқий жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош ҳужжат кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар зарур бўлади. Буларга “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.
G2G модули бутун электрон ҳукумат тизимининг асосини ташкил этиб, бу модулсиз ахборот коммуникация технологияларини давлат бошқарувида жорий этиб бўлмайди. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи бу модулнинг моддий-техник ва ахборот-коммуникацион асоси сифатида хизмат қилади. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи ўз ичида давлат муассасалари ўртасида ахборот алмашиниш, давлатнинг фуқаролар, бизнес субъектлар, шунингдек, Интернет глобал ресурслари орқали бошқа ташқи фойдаланувчилар билан алоқаларини таъминлайди.
Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модул ёрдамида ҳал этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона тизимга интеграциялаш;
барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига ўтказиш ва уни оптималлаштириш;
давлат қарорларини ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини назорат қилишни оптималлаштириш;
ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш мақсадида ягона давлат порталини яратиш;
давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш ва уларнинг малакасини ошириш.
Бундан ташқари, давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғидаги Интранет тизими ўз хусусиятлари билан Интернет тизимидан фарқ қилмаган ҳолда, жамиятни ахборотлаштиришдаги асосий дастурий воситалардан ҳисобланади. Бу тизимдан фойдаланишни ўрганиш учун давлат хизматчиси қўшимча билим олиши, малакасини ошириши зарур.

Download 389,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish