Довон давлати – Милоддан аввалги 3 асрдан то милоднинг 2 асрларигача мавжуд бўлган. Унинг ҳудуди ҳозирги Фарғона водийси бўлиб, Андижон ва Наманган ҳам кирган. Бу давлат тарихи кўпроқ Хитой манбаларида учрайди, унинг бошқа аталадиган номлари – Паркана, Бохон, Полона бўлган. У ўзининг учқур самовий отлари ва виноси билан машҳур бўлган. Хитойликлар бу давлатга тез–тез ҳужум қилиб турган ва ҳар гал уларни самовий отлар билан ўлпон тўлашга мажбур этган. Бу давлатнинг иқтисодий асосини боғдорчилик, йилқичилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо ташкил этган. Довон давлатининг пойтахти Эрши шаҳри бўлиб, у ҳозирги Андижон вилоятининг Марҳамат туманига тўғри келади. Унинг Учқўрғон, Шўрабашат каби шаҳарлари мавжуд бўлган.
Қадимги Фарғона турли давр манбаларида Давон, Бохан, Полона, Паркана каби гомлар билан эслатиб ўтилади. Маълумотларга қараганда эрши (Марҳамат) шаҳри Давоннинг пойтахти эди. Антик даврида Довон аҳолиси дехқончилик, узумчилик, йилқичилик билан шуғуланишган. Довоннинг “самовий отлари” ўлкадан ташқарида ҳам маълум ва машҳур бўлган.
Милоддан аввалги II асрнинг охирларида Хитой хукмдорлари Довон ерларини босиб олишга ҳаракат қиладилар. Аммо қўшни давлатлар томонидан қўллаб–қувватланган довонликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўладилар.
Шимол–ғарбга силжиб, Эмба ва Урал дарёлари оралиғига жойлашган. Бир қисми эса ғарбга силжиб, маҳаллий аҳолига қўшилиб кетган. XII асрларда қанғлиларнинг бир қисми Ўрта Осиёга қайтиб келган. Улар бир неча уруғларга бўлинган: масалан, сари-қанға, қора-қанға, бўка-қанғали ва бошқалар. Даврлар ўтиш билан улар маҳаллий халқлар таркибига сингиб кетган.
Кушон подшолиги қулдорлик давлатларидан бири бўлиб, ҳозирги Ўрта Осиёнинг катта қисми, Афғонистон, Покистон, Шимолий Хиндистон ва Синьцзянни ҳам ўз ичига олади. Кушон подшолигининг равнақ топган даври-милодий I аср охир ва II аср бошлари эди.
Кушонлар салтанати – Милоддан аввалги 140–130 йилларда юэчжи қабилари шимоли–шарқдан келиб, Юнон–Бақтрия давлатига юнонлар зулмидан озод бўлишига ёрдам бердилар ва шу ерда ўрнашиб қолдилар. Бешта ҳокимлик – Гуйшуан, Шуанми, Хиси, Хюми, Хуанмиларни бирлаштирган Кудзула Қадфиз I бу давлатга асос солади. Уларнинг бу ердаги дастлабки пойтахти Далварзинтепа (Сурхондарё вилояти) бўлган. Кейинчалик Канишка даврида пойтахт Пешоварга кўчирилади. Чунки улар сарҳадларини Ҳиндистонгача кенгайтиради. Кушонлар даврида ўтказилган муҳим ислоҳотлар қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |