Бўйича 1-курс талабаси


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ва тарихни ўрганишда



Download 0,75 Mb.
bet3/97
Sana14.05.2022
Hajmi0,75 Mb.
#603471
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
2 5219736169293546527

3.Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ва тарихни ўрганишда
манбаларнинг аҳамияти.
Ватан тарихида ҳам даврлаштириш масаласи ўта муҳим масаладир. У шу тарихни ўрганувчи тарих фанининг методологик илмий-назарий асослари ва метод (усул)лари билан бевосита боғлиқ. Демак, тарих фани қанчалик ҳаққоний илмий-назария, ғоя, таълимот ва методология (услубият) ҳамда усуллар билан қуролланган бўлса, у шунчалик тўғри даврлаштирилади.
Маълумки, тарихимиз жуда қадим ва катта даврни ҳамда жуда кенг географик минтақани шунингдек, туб бурилиш, юксалиш ва инқироз босқичларини ҳам ўз ичига олади. У хилма-хил ижтимоий воқеа ва ҳодисаларга, ҳар хил диний ва маданий қатлам, ғоявий дунёқараш ва фалсафий оқимларга бой, жаҳон тарихи ва цивилизациясининг энг қадимий ва навқирон ўчоқларидан бири ҳисобланади. Ўтмишда тақдир тақозосига кўра тарихимиз аниқроғи Ватанимиз ҳудуди жаҳон миқёсида кенгайиб ва маълум географик минтақада торайиб келди. Бу тарихимизнинг ўта буюк, шу билан бирга, жуда ҳам мураккаб бўлганлигидан далолатдир.
Шуни ҳам айтиш жоизки, бу ҳолат ҳозирги жонажон Ватанимиз Ўзбекистон тарихининг чегараси ва даврлаштирилишини анча мураккаблаштирди. Ҳозирги кунда асосий эътибор тарихни эволюцион-тадрижий узликсиз ривожланиш ва географик ҳудудий минтақа асосида давлаштиришга қаратилмоқда. Бунга кейинги пайтларда чоп этилган тарихий асарлар, ўқув қўлланма ва дарсликларнинг мазмун ҳамда мундарижалари гувоҳлик бериб турибди.
Агар хақиқий тарихий нуқтаи назар билан Ватан тарихига ёндашадиган булсак, у қуйидаги катта даврларга бўлинади:

  1. Энг қадимги давр (палеолит давридан бошлаб антик давр билан тугалланади);

  2. Ўрта асрлар даври (V асрдан бошланиб XIX асрнинг ўрталари билан тугайди);

  3. Россия империяси мустамлакачилиги даври (XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб 1917 йилгача);

IV. Ўзбекистон советлар ҳукмронлиги даврида (1917-1990 йиллар);

  1. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон (1991-2006 йй.)

Ўзбекистон тарихини ва умуман ўтмиш авлодларимиз тарихини ўрганишда тарихий манбалар мухим роль ўйнайди.


Ватанимиз тарихига оид манбаларни шартли тарзда иккига моддий ва маънавий (ёзма, халқ оғзаки ижоди намуналари) манбааларга бўлиши мумкин.
1. Моддий манбааларга археологик ва антропологик ашёлар меҳнат ва уруш қуроллари, уй-рўзғор ва зеб-зийнат буюмлари, музей шаҳарлар, тарихий обидалар, ёдгорликлар киради.
Мисоллар: меҳнат ва уруш қуроллари аждодларимиз энг қадимги замонлардан тортиб шу кунгача хўжалик ва харбий ишда ишлатиш учун ясаган буюмлар-оддий тош қуроллардан тортиб, бугунги кунда ишлатилаётган энг замонавий асбоб-ускуналар. Турли даврларда турли усталар томонидан яратилган зеб-зийнат буюмлари.
Афросиёб каби қадимий шаҳарлар қолдиқлари, Самарқанд, Хива, Бухоро ва бошқа шахарларда сақланиб қолган тарихий обидалар.
2.Маънавий манбаларга ота-боболаримизнинг йиллар давомида яратилган ёзма асарлар ва халқ оғзаки ижоди намуналари киради. Ёзма манбаалар қадим замонлардан то шу кунларга қадар улуғ аждодларимиз, буюк алломалар ёзиб қолдирган асарлар, турли ёзма ҳужжатлар, архив материаллари, китоблар, вақтли матбуот материаллар, кино-фото ҳужжатлар ва ҳоказо.
Аждодларимизнинг милоддан аввалги VII-VIII асрлардаги ҳаётини ўрганишда «Авесто» китоби қимматли ёзма манба хисобланади. Мазкур нодир китобда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, дастлабки давлат тузилмаларининг шаклланиш жараёнлари ўз ифодасини топган.
Ватанимиз тарихини ўрганишда туркий, форс, араб манбаларининг аҳамияти катта. Қадимги турк ёзуви тўғрисида С.Е. Маловнинг «Памятники древне-тюркский письменности» (М., 1951) ва «Енисейская письменность тюрков. Текст и переводу» (М., Л.,1951), А. Саъдуллаевнинг «Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда» (Т., 1996) асарларида, Насимхон Рахмоннинг «Турк хоқонлиги» (Т., 1993) китобида қимматли маълумотлари бор. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқининг этник тарихини ўрганишда Абулғозийнинг «Шажарайи турк» (Т., 1992), Л.Н. Гумилевнинг «Древние тюрки» (М., 1960), А.Ю. Якубовскийнинг «К вопросу об этногенези узбекского народа» (Т., 1941), И. Жабборовнинг «Ўзбек халқи этнографияси» (Т., 1994) асарларидан фойдаланиш мумкин.
Ўзбек халқининг ўрта асрлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий хаётини ўрганишда Абу Наср Фаробийнинг «Фозил одамлар шаҳри» (Т., 1993), Абу Райхон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» (Т., 1968), Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг» (Т.,1960), М. Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк. Уч жилдлик» (Т., 1960-1963), Абу Тохиржоннинг «Самария» (Т.,1991), Наршахийнинг «Бухоро тарихи» (Г., 1991), Низомулмулкнинг «Сиёсатнома ёки сияр ул-мулк» (Т.,1997), Амир Темурнинг «Темур тузуклари»(Т., 1991), Мирзо Улуғбекнинг «Турт улус тарихи» (Т., 1994) ва бошқа нодир китоблар муҳим тарихий манба бўлиб хизмат қилади.
Ватанимиз тарихини ўрганишда ўз даврида ҳокимият тепасида турган сулолалар тарихини ёритишга бағишланган бир қатор китоблар-Шахобиддин ан-Насавийнинг «Сийрат ас Султон Жалолиддин Мангуберди» (Т., 1999), Низомиддин Шомийнинг «Зарафнома» (Т., 1996), Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» (Т., 1997), Ибн Арабшоҳнинг «Амир Темур тарихи. Икки жилдлик» (Т., 1992), Хофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулланома» (Т., 1999), Мулла Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома» (Т., 1989), Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшохий» (Т.,1991) ва бошқалар қимматли манба сифатида диққатга сазовордир.
Бизгача етиб келган бундай моддий ва ёзма манбалар Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти, Шарқ қўлёзмалар фонди дунёдаги энг йирик қўлёзмалар хазиналаридан бири ҳисобланади. Бу ерда 40 мингдан зиёд қўлёзма нусхалари, 30 мингдан ортиқ тошбосма китоблар ва 10 мингдан ортиқ Шарқ тилларида ёзилган ҳужжатлар мавжуд. Шунингдек, Ватанимиз тарихига оид муҳим қўлёзма ҳужжатлар, нодир китоблар, қимматли маълумотлар хорижий мамлакатлардаги илм масканлари, кутубхоналарда сақланмоқда. Ана шу қўлёзма ҳужжатлар ва китобларнинг ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниши ва нашр этилиши Ватанимиз тарихини янада тўлароқ, холисона ёритилишига, тарихимиз саҳифаларидаги «оқ» ва «қора» доғларнинг барҳам топишига кўмаклашади.
Ўзбекистон тарихи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, маънавий жиҳатдан комил инсонларни шакллантиришда беқиёс аҳамиятга эга. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, юртимиз тарихи «Ҳар бир фуқарони, жумладан, ёшларимизни бой маданий меросимизни қадрлашга, уни кўз қорачиғидай авайлаб-асрашга, юрак-юракдан ифтихор қилишга ўргатади. Ўзимизнинг бой ўтмиш меросимиздан мадад ва ибрат олишга имкон беради. Одамлар қалбида эзгулик туйғуларини уйғотиб, бугунги авлод кимларнинг авлоди, кимларнинг зоти ворислари эканини англашга ундайди».
Давлат мустақиллигининг ўз қўлига олган озод ҳур Ўзбекистонда Ватан, истиқлол тақдири бугунги бахтли авлодлар қўлида. Мустақилликни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш, мамлакатимизни кейинги авлодларга янада қудратли, обод, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳолда етказиш замонамизнинг долзарб вазифасига, талабига айланди. Бу масъулиятли, айни пайтда шарафли вазифани қай даражада адо этилиши бугунги авлодларга, хусусан ёшларга, уларнинг маънавий баркамоллигига боғлиқ. «Бирон бир жамият,-деб таъкидлаган биринчи Президентимиз Ислом Каримов, - маънавий имкониятларни, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай хамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди».
Ҳар қандай жамият тараққиётнинг асосий кучи маънавият ва маърифатидадир. Маънавий баркамолликни тарбиялашда муҳим омилдир. Тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон». Инсонда тарихий хотира ўз Ватани тарихини, ўз халқи аждодлари тарихини билиш орқали шаклланади. Яқин ўтмишда мустамлакачилар, тоталитар тузум мутасаддийлари кўпгина халқларни жумладан, ўзбек халқини ўз тарихидан жудо қилиш, уларни ўз ўтмишига лоқайдлик билан қарайдиган, насл-насабини эслолмайдиган манқуртларга айлантириш сиёсатини юритди, амалиётда эса халқимиз ташқи дунёдан бутунлай узиб қуйилди, унинг бир неча минг йиллик бой тарихи сохталаштирилди, уни ёшларга ўқитиш ва ўргатишга изн берилмади.
Мустақиллик шарофати билан Ватанимиз тарихи ўз ўрнини топди, барча ўқув масканларида талаба ўқувчиларга ватан тарихини ўқитиш йўлга қўйилди. Ватанимиз тарихи миллатнинг, ёшларнинг ҳақиқий тарбиячисига айланмоқда. Бу борада Биринчи Президент Ислом Каримовнинг «Тарихий хотирасиз баркамол киши бўлмаганидек ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди», «Тарих халқ маънавиятининг асосидир», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», «Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади», «Инсон учун тарихдан жудо бўлиш-ҳаётдан жудо бўлиш демакдир» деган методологик аҳамиятга молик сўзлари дастуриамал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўз ўтмишини, аждодлари тарихини яхши билган инсоннинг иродаси кучли бўлади, уни ҳар хил ақидалар гирдобига тушишдан сақлайди. Ўтмишни билган тарих сабоқларини англаб етган инсон ҳозирги замонни яхши тушунади, келажакни тўғри тасаввур этади. Муҳтасар айтганда Ватан тарихи талаба ўқувчиларда халқнинг ўтмиши, хозирги замони ва келажаги ягона тарихий жараён деган тушунчани шакллантиради. Бу ўз навбатида ёшларни тарихий жараёнларнинг оддий кузатувчиси бўлиб қолишдан сақлайди, уларни олға интилишга, тараққиётга кўмаклашишга ундайди.
Ўзбекистон тарихи талаба ўқувчиларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг моҳияти ва натижаларини миллий, ҳуқуқий давлатчиликни барпо этиш, демократик, фуқаролик жамияти қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнларини ўргатади. Бу ўз навбатида ёшларда илмий дунёқарашни, сиёсий маданиятни тарбиялайди, жамиятда ўз ўрнини тўғри белгилашга кўмаклашади.
Халқимизнинг буюклиги, кучи, унинг бой маънавий меросга эга эканлиги билан белгиланади. Халқимизнинг маънавий пойдевори жуда қадимий ва мустаҳкам. Аждодларимиз етиштириб берган ўнлаб, юзлаб жаҳонга машҳур олиму-уламолар, меъмору-бинокорлар, наққошлар, заргарлар, ҳунармандлар, давлат арбоблари, халқ қаҳрамонлари ҳаёти, дунёда биринчилар қаторида бунёд этилган илм ва таълим масканлари фаолияти талаба-ўқувчилар учун катта ибрат мактаби, тарих сабоғидир. Келажак учун интилаётган ёшлар учун бу бой маънавий мерос мустаҳкам таянчдир. Унинг заминида тинимсиз ва машаққатли меҳнат, ҳар қандай тўсиқларни енгиш, илмга ва зиёга интилиш каби хислатлар ётади. Бундай хислатлар Ватан тарихини ўқитиш орқали ёшларга сингдирилади.
Ватан тарихи халқимизнинг асрлар давомида кўпгина халқ ва элатлар билан аҳил, ҳамжиҳат бўлиб яшаганлигидан, юртимизда турли диний эътиқодлар эркинлиги ва иноқлиги бўлганлигидан гувоҳлик беради. Бу мустақил Ўзбекистонда яшовчи турли динларга эътиқод қилувчи 120 дан ортиқ миллат ва элатлар ўртасида тинчлик, миллий тотувлик, биродарликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи тарихий сабоқдир.
Келажаги буюк давлат қураётган бугунги авлодлар учун ўзбек давлатчилиги тарихи, минг йиллар давомида шаклланиб, такомиллашиб келган сиёсий ҳуқуқий институтлар қонун-қоидалар тажрибаси Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустахкамлаш, ҳуқуқий давлат, демократик жамият қуришда мустаҳкам таянч ва мададкордир.
Тарихий хотира, аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни эгаллаш талаба ўқувчиларда ҳалоллик, одиллик, ростгўйлик, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, илмга интилиш каби инсоний фазилатларни шакллантиришга кўмаклашади.
Ватан тарихи ёшларда жамиятда эртароқ мустақил фаолият юритиш, ўз қобилиятини тўлароқ очиш ва ҳаётга тадбиқ этиш сифатларини шакллатиради, Ватан, халқ тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олиш каби юксак маънавий бурчларни тарбиялайди, миллий ғоя билан қуроллантиради.


Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish