Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва


«Аллоҳумма ағисна, Аллоҳумма ағисна, Аллоҳумма ағисна. Аллоҳумма суқйа



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

«Аллоҳумма ағисна, Аллоҳумма ағисна, Аллоҳумма ағисна. Аллоҳумма суқйа 
роҳматин вала суқйа азобин вала маҳқин вала балоин вала ҳадмин. 
Аллоҳумма ъалаз зироби ва манабитиш шажари ва бутунил авдийати. 
Аллоҳумма ҳаволайна вала ъалайна. Аллоҳуммасқина ғойсан муғийсан 


ҳанийъан марийъан ғодақон мужаллилан саҳҳан омман тобақан даиман. 
Аллоҳуммасқинал ғойса вала тажъална минал қонитийн. Аллоҳумма анбит 
ланаз заръа ва адирра ланад даръа ва анзил ъалайна мин барокатил арди 
вакшиф ъаннаа минал балои маа лаа йакшифуҳу ғойрука. Аллоҳуммасқи 
ъибодака ва баҳоимака ваншур роҳматака вааҳйи баладакал маййита. 
Аллоҳумма анталлоҳу ла илаҳа илла анта антал ғониййу ва наҳнул фуқароу 
анзил ъалайнал ғойса важъал ма анзалта лана қувватан ва балаған ила ҳийн. 
Аллоҳумма инна настағфирука иннака кунта ғоффаро, фаарсилис самаа 
ълайна мидроро».
Ёмғир талаб қилиб ўқиладиган намоз учун ўз масканларидан четроққа уч кун 
кетма-кет чиқиш мустаҳабдир. У ерга аҳли зиммийлар (
яъни Ислом юртида яшаш 
эвазига товон тўловчи бошқа дин вакиллари) 
олиб чиқилмайди. Ҳар кун чиқишдан 
олдин мусулмонлар тавбаларини янгилаб, зулмларига тавба қилиб, бева-
бечораларга садақа қилишлари ҳам мустаҳаб амаллардандир. Ҳар бир мусулмон ер 
юзидаги барча мусулмон биродарлари ҳаққига истиғфор айтади. 
НАФЛ НАМОЗЛАР 
«Нафл намози» деб киши ўз ихтиѐри билан фарзга қўшимча тарзда ўқийдиган 
намозга айтилади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар зиммасига фарз каби 
мажбурий қилмаган, балки ихтиѐрий суратда адо этилса, савоб бўлади.
Нафл намозлари икки хил бўлади:
1. Беш вақт фарз намозларига тобе бўлган нафллар. Булар фарзлардан олдин ѐки 
кейин ўқиладиган намозлар бўлиб, улар «суннати равотиблар» дейилади.
2. Беш вақт намозлардан ташқари мустақил ўқиладиган намозлар. Булар жумласига 
зуҳо, таҳажжуд, ҳожат сўраш ва бошқа намозлар киради.
ТАҲИЙЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ 
Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаѐтган бўлса, масжид 
билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози «таҳийятул масжид» дейилади. Бу 
намозни икки ѐки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар 
масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ѐки фарзни ўқиѐтганини 
кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ѐки фарзларга қўшиб ният қилади. 
Шу билан у суннат ва ѐки фарзга қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик савобини 
олади. Аммо ниятни қилмай, суннат ѐки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул 
масжид намозини ўқиганлик савобига эришмайди. Таҳийятул масжид намозини 
масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу 
алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат 
намоз ўқисин», деганлар» 
(Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий 
ривоят қилган)
. Бу икки ракатли намоз «таҳийятул масжид» (масжид саломи) 
намози дейилади.


Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида таҳийятул масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз 
ўқиш макруҳ ѐки имом хутба ўқиѐтган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади. Моликий 
ва ҳанафий мазҳабларида эса, имом хутба қилаѐтган бўлса, таҳийяти масжид 
ўқилмайди. Шунингдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам 
таҳийятул масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни 
ѐки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳийятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийяти 
масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю масжидга бир кунда бир неча бор 
кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.
Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг 
таҳийяти тавоф билан бўлади.
Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийятул масжид намозини ўқий олмаса, 
«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса 
кифоя қилади.
ШУРУҚ (ИШРОҚ) НАМОЗИ 
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish