Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

(«Аъузу биллаҳи»)
ва 
тасмия 
(«Бисмиллаҳ»)
айтади. Масалан, уч ѐки тўрт ракатли фарз намозларининг 
охирги бир ракатида имомга иқтидо қилаѐтган киши қолдирган (ўқишга 
улгурмаган) ракатларини қуйидагича ўқийди: имом салом берганидан сўнг масбуқ 
ўрнидан туриб «сано» ўқийди, таъаввуз ва тасмия айтади. Олдин Фотиҳа сурасини, 
унга зам қилиб яна бир сурани қироат қилади. Сўнг рукуъ ва сажда қилади. Кейин 
қаъдага ўтиради ва ташаҳҳуд ўқийди. Кейин қиѐмга туриб, тасмия айтганидан сўнг 
сураи Фотиҳани ва яна бир сурани ўқийди, рукуъ ва сажда қилади. Агар намоз уч 
ракатли бўлса, қаъда қилиб, ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб намозни тугатади. Агар 
намоз тўрт ракатли бўлса, ўтирмай қиѐмга туради, фақат тасмия билан Фотиҳа 
сурасини ўқийди, кейин рукуъ ва сажда қилиб, сўнг ўтиради. Ташаҳҳуд, салавот ва 
дуо билан намозини тугатади. Имом рукуъда турганида кеч қолиб келган 
масбуқнинг йўл-йўлакай ният қилганича шошилиб рукуъга кетаѐтган ҳолида 
такбирни айтиш билан у имомга эргашган бўлмайди. Балки аввал тик ҳолида 
такбири увлони айтиб, намозга қўшилади. Сўнг такбир айтиб рукуъга боради.
Масбуқ уч ҳолатда: намоз вақти чиқиб кетаѐтган бўлса; маҳсига тортилган масҳ 
муддати тугаѐтган бўлса; олдидан кишиларнинг кесиб ўтишлари хавфи бўлса, 
имомнинг салом беришини кутиб ўтирмай, ташаҳҳуд ўқиш миқдорича ўтириб, сўнг 
қолдирган ракатларини ўқишга туриб кетиши мумкин.
Жамоат билан пешин, шом ва хуфтоннинг фарзлари ўқиб бўлингач, суннат 
намозини ўқишга тезда туриш суннатдир. Имом суннат намозларини фарз намозни 
адо қилган жойидан ўнгга ѐки чапга ѐ ортга ўтиб ўқийди. Имом бомдод ва аср 
намозларини ўқиб бўлгач, агар кечикиб келиб намоз ўқиѐтганлар бўлмаса, қавмга 
қараб ўтирган ҳолда дуо қилади. Намоз ўқиѐтганлар орқа сафларда бўлса ҳам 
имомнинг тўғрисида турган бўлишса, имом уларга юзланиб дуо қилмайди. Кеч 
қолганлар намозларини қолганини адо қилаѐтганларида имом баланд овозда тасбеҳ 
ва такбирларни айтиши жоиз эмас. 
НАМОЗДАГИ САФЛАР ТАРТИБИ 
Жамоат намозида намозхонлар сафларининг жипс, тўғри ва бир текисда бўлиши 
динимиз талабларидандир. Шунинг учун имомлик қилувчи жамоат намозида ҳозир 
бўлганларни намоздаги сафларни тўғри ва жипс тортишга буюриши лозим.
Агар бир киши имомга иқтидо қилаѐтган бўлса, у имомнинг ўнг тарафида, 
оѐғининг учини имомнинг товонларига баробар қилиб туради. Борди-ю, иқтидо 
қилувчилар бир кишидан кўп бўлса, улар имомнинг ортидан сафланишади.


Имомга иқтидо қилиб намоз ўқувчиларнинг аввалги сафида балоғатга етган эркак 
кишилар, кейинги сафларда эса балоғатга етмаган ѐш болалар ҳамда сўнгги 
сафларда аѐллар туришади.
Сафнинг тўғрилиги оѐқ тўпиқларининг бир чизиқда туриши билан бўлади. Жамоат 
кўп бўлиб, бир неча саф тортилса, сафлар имом ортидан ўнг ва чап томонга қараб 
тенг тўлдириб борилади. Келган одам олдинги сафда бўш жой бўлгани ҳолда 
кейинги сафда турмаслиги керак. Ёш болалар катталардан сўнг саф тортишади. 
Агар жамоатда биргина ѐш бола бўлса, у катталар сафига қўшилади.
Аѐллар имомга иқтидо қилганда имом уларга имом эканини ният қилмаса, 
аѐлларнинг намози дуруст бўлмайди. Имом ўзига иқтидо қилган аѐлларга 
имомликни ният қилганида аѐл билан ѐнма-ѐн ва унинг орқасида сафда турган 
кишиларнинг намози бузилади. Агар имом ўша аѐлга имомликни ният қилмаган 
бўлса, унда аѐлнинг намози бузилади.
ИМОМЛИККА КИМЛАР ЛАЁҚАТЛИ? 
Кимлар имомликка лаѐқатли экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бор.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish