ВАЛЮТА СОҲАСИДА БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Хошимов Э.А. – ОБМ Стратегик ва молиявий
менежмент кафедраси мудири, и.ф.н., доц.
Маълумки, Марказий банкнинг анъанавий монетар сиёсат дастаклари
рақамли молиявий технологиялар ва активлар туфайли юзага келган пул бўлган
талаб ва таклифдаги ўзгаришларни тартибга солишда ортиқ самара бермай
қўймоқда. Шубҳасиз, рақамли молиявий технологиялар монетар сиёсатни амалга
оширишнинг техник жиҳатларига ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Хусусан,
молиявий маҳсулотлардаги ўзгаришлар, молиявий трансакцияларни ўтказиш
жараёнлари, молиявий институтлар ва молия бозори тузилмаси монетар
сиёсатнинг трансмиссион механизмига ва монетар сиёсатнинг алоҳида
инструменти самарадорлигига таъсир қилади. Янги молияви маъсулотларнинг
пайдо бўлиши, криптоактивлар билан операцияларнинг ривожланиши пул
агрегатлари таркибини ҳам бойитишни тақозо этади. Худди шу сингари
марказий банкларнинг прогнозлаштириш моделлари, молия бозорлари билан
коммуникация стратегиялари ҳам ўзгариши талаб этилади.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, марказий банклар ва уларнинг монетар
сиёсати молиявий секторни тартибга солиш тизимидаги ўзгаришлар,
21
глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви, молиявий инновациялар туфайли
юзага келадиган турли шокларга жавоб беришга шай туриши керак
1
.
Айрим марказий банклар, хусусан, Европа Марказий банки ва Япония банки
тақсимланган реестр технологияларини (DLT) ҳозирги ривожланиш босқичида
дуённинг йирик тўлов тизимларини таъминлаш учун етарлича тараққий
етмаганлигини маълум қилишган
2
. Худди шунингдек, Канада банки ҳам ўз
ҳисоботида молия бозорининг муҳим инфратузилмалари, масалан, тўлов
тизимлари учун DLTнинг жорий версиялари амалдаги марказлашган тизимлар
билан таққослаганда умумий соф нафлиликни таъминлай олмаслигини
таъкидлаган
3
.
Блокчейн технологиялари мижознинг характерини қайд этиш учун
ўзгарувчан очиқ калитдан (public key) фойдаланади ва бу қўшимча ҳимоя
даражасини таъминлашга хизмат қилади. Блокчейндан фойдаланиш пул билан
боғлиқ бўлмаган тузилмаларда ҳам, масалан, интернет орқали овоз бериш,
марказлашмаган ахборот, маълумотларни сақлашнинг марказлашмаган
тизимлари, ижтимоий суғурта соҳаларида самара берган. Блокчейннинг
марказлашмаганлиги юқори сиғим, яхшироқ ҳимоя ва тезкор ҳисоб-китоблар
имкониятини таъминлайди
4
.
Хавфсизлик,
маҳфийлик,
кузатиш
мумкинлиги
(traceability),
маълумотларнинг ишончлилиги ва аниқлиги, вақтнинг қайд этилиши, ўчириб
ёки ўзгартириб бўлмаслиги каби жиҳатлари муайян соҳаларда қўллаш учун
қулай деб топилди. Блокчейн ва унинг турли шакллари инсонлар ўртасидами ёки
машинадан машинага бўладиган исталган трансакцияларни ҳимоя қилиш
мақсадида фойдаланмоқда. Буюмлар интернетининг (the Internet of Things)
тараққий этиши блокчейн технологияларидан фойдаланиш кўламини янада
оширишни тақозо этади.
Айрим тадқиқотчилар фикрича, электрон пулларнинг нақд пуллар ўрнини
эгаллаши мамлакатдаги ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, монетар
сиёсат трансмиссион механизмининг фоиз ставкаси каналини кучайтиради ва
нархнинг пулга бўлган талабга таъсирини камайтиради
5
.
М.Мумтоз ва бошқ. томонидан 25 та ривожланган давлатлар мисолида 2001
йилнинг 1 чорагидан 2018 йилнинг 4 чорагига қадар бўлган даврий оралиқдаги
маълумотлар асосида ўтказилган эмпирик тадқиқот натижалари, бошқа
1
Dabrowski, Marek (2015): “Interaction between monetary policy and bank regulation. In- depth analysis”. Briefing
paper prepared for the European Parliament’s Committee on Economic and Monetary Affairs (Monetary Dialogue),
IP/A/ECON/2015-07, September. Available at http://www.polcms.europarl.europa.eu/cmsdata/upload/56251220-56d0-
461c-a904-a585ea0151ed/CASE_FINAL.pdf
2
Koranyi, B., & Evans, C. (2017). Blockchain immature for big central banks, ECB and BOJ say Reuters. Retrieved
October 17, 2017, from https://www.reuters.com/article/us-blockchain-ecb/blockchain-immature-for-big-central-banks-
ecb-and-boj-say-idUSKCN1BH2DH
3
Chapman, J., Garratt, R., Hendry, S., McCormack, A., & McMahon, W. (2017). Project Jasper: Are distributed
wholesale payment systems feasible yet? Retrieved from http://www.bankofcanada.ca/wp-content/uploads/2017/05/fsr-
june-2017-chapman.pdf
4
Kuo, D., Lee, C., & Wang, Y. (2018). Cryptocurrency : A new investment opportunity ?, 20(3), 16–40.
https://doi.org/10.3905/jai.2018.20.3.016
5
Tule, M. K., and M. O. Oduh. 2017. Financial Innovations and the Future of Monetary Policy in Nigeria. Economics of
Innovation and New Technology 26(5): 453–76.
22
криптовалюталардан фарқли ўлароқ, фақат биткоиннинг пулга бўлган талабга
таъсир қилишини кўрсатган
1
.
Криптовалюталарнинг молиявий трансакциялар самарадорлигининг
ортиши, харажатларнинг қисқариши, беқарор миллий валюталарга муқобиллик
ортидан муҳим иқтисодий наф келтириши эътироф этилсада, уларни жорий этиш
юқори рискларга олиб келиши боис ва бу ҳолатни молиявий телбалик сифатида
баҳоловчилар ҳам топилади
2
. Хусусан, биткоиннинг бошқа криптовалюталар
сингари фойдасиз иқтисодий мақсадга хизмат қилиши таъкидланади
3
.
Криптовалюталарнинг
жадал
суръатларда
ўсиши
хусусий
пул
активларининг тақдим этилиши ва молиявий беқарорлик боғлиқ жиддий
хавфларни келтириб чиқаради
4
. Бу эса макроиқтисодий барқарорликни
таъминлаш учун иқтисодиётда пул миқдорининг муайян юқори чегараси
ўрнатилишига оид М.Фридмен қарашларга зиддир
5
.
Халқаро ҳисоб-китоблар банки қайд этишича, тақсимланган (тарқатилган)
реестр технологияларини банк фаолиятида қўллаш активларни сақлаш ва уларга
хизмат кўрсатиш, мажбуриятлар ижросини таъминлаш, шартномаларни
бажариш ва рискларни бошқаришни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин
6
.
Эътиборли жиҳати шундаки, блокчейн технологияларини қўллаш айнан
валюта соҳасидан бошланди, унинг асосида илк криптовалюта – биткоин юзага
келди. Шу боисдан, ҳам блокчейн технологияларининг молия секторига таъсири
иқтисодиётнинг бошқа секторларига нисбатан кучлироқ бўлиши ҳақида
қарашлар мавжуд.
Одатда пул эмиссияси Марказий банкнинг эксклюзив ваколатига киради.
Бироқ хусусий корпорациянинг рақамли валютаси (Libra) жаҳон валютаси
бўлишга давогарлик қилиши марказий банкларга мақул келмаслиги табиий,
албатта.
Криптовалюталар нафақат компьютер ва криптографика соҳасида, балки
иқтисодиёт соҳасида ҳам янги феноменга айланди. Криптовалюталар пулни
рақамли айирбошлаш усули бўлиб, улар сон жиҳатдан чекланган ноёб хешларни
яратиш учун шифрлаш алгоритмларин ечиш назариялари асосида амалга
оширилади.
Энди Гринбергнинг 2011 йил 20 апрелда Forbes газетасида чоп этилган
“Crypto Currency” (криптовалюта) деб номланган мақоласидан
7
сўнг оммавий
ахборот воситаларида криптовалюта атамаси оммалашиб кетди. Шубҳасиз,
криптовалюта атамаси Сатоши Накамотонинг (Satoshi Nakamoto) биткоин
1
BEIRNE, John and FERNANDEZ, David G.. Macroeconomic stabilization in the digital age. (2020). 1-396. Research
Collection Lee Kong Chian School Of Business. P.344 Available at: https://ink.library.smu.edu.sg/lkcsb_research/6607
2
James,
H.
(2018,
2
February
2018).
The
bitcoin
threat.
Retrieved
from
https://www.projectsyndicate.org/commentary/bitcoin-threat-to-political-stability-by-harold-james2018-02
3
Turner, A. (2018, 2 February 2018). Should you buy bitcoin? Retrieved from https://www.project-
syndicate.org/commentary/bitcoin-collapse-lowmacroeconomic-risk-by-adair-turner-2018-02
4
Potter, S. (2018, 8 January 2018). Speech: The supply of money-like assets. Paper presented at the American Economic
Association, Philadelphia, PA.
5
Friedman, M. (1960). A program for monetary stability. New York, NY: Fordham University Press.
6
BIS (2017). Distributed ledger technology in payment, clearing and settlement. an analytical framework. [Online].
Available: https://www.bis. org/cpmi/publ/d157.pdf
7
https://www.forbes.com/forbes/2011/0509/technology-psilocybin-bitcoins-gavin-andresen-crypto-
currency.html?sh=902969a353ee
23
лойиҳаси билан чамбарчас боғлиқ. Биткоин лойиҳаси марказлашмаган тизим
бўлиб, унинг операцион фаолияти криптографик усуллар ва блокчейн
технологияларига асосланади. Биткоиндан кўзланган мақсад марказий банклар
назоратидан ташқарида бўлган, амалдаги фиат пуллар ва уларнинг электрон
шаклларига муқобил тўлов воситасини яратиш бўлган. Биткоиндан кейин пайдо
бўлган барча криптовалюталар “altcoins” (инглиз тилидаги “alternative coin”
иборасининг қисқартмаси) номи билан ҳам юритилади.
Криптовалюталар блокчейнга асосланади. Биткоин мисолида олиб
қарайдиган бўлсак, биткоин блокчейнга боғланган ягона актив ҳисобланади.
Бошқа блокчейнлар, масалан, эйфириум биткоин сингари ишлайди ҳамда
токенизация орқали блокчейнда бошқа активларни рўйхатга олишга рухсат
беради.
Кўплаб криптовалюталарнинг (масалан, биткоин) ўсиш суръати алгоритм
ҳисобига чекланган ва бу янги криптовалюта бирлиги яратилиши суръатини
белгилаб беради. Олдиндан белгиланган аниқ ўсиш суръатига эга бўлган бундай
криптовалюталар иқтисодий ўсиш ёки инқирозли вазиятларга боғлиқ тарзда
пулга бўлган талабдаги ўзгаришларга мослашиш имкониятига эга эмас.
Бу ўринда таъкидлаш лозимки, пулга бўлган талаб ўзгаришига мос равишда
пул таклифини таъминлай оладиган блокчейнлар иқтисодий беқарорликни
бартараф этишда бозор тизими имкониятларини оширишга хизмат қилади.
Криптовалюталар миқдоридаги ўзгаришнинг чекланиши муайян қоидага
асосланган. Ҳар бир криптовалюта миқдорининг ортиши валюта пайдо
бўлишини бевосита ёки билвосита тартибга солувчи қоидаларни ўз ичига олган
маълум бир протоколга бўйсунади.
Таъкидлаш лозимки, монетар сиёсат назарияларидаги қоидалардан фарқли
(М.Фридменнинг k-фоизли қоидаси, Тейлор қоидаси, номинал даромадни
таргетлаш) равишда криптовалюталар кўламини тартибга соладиган қоидалар
айнан макроиқтисодий барқарорликни рағбатлантиришга қаратилмаган.
Криптовалюталарнинг маълум даражада пул функцияларини бажаришини
ҳисобга олиб, уларга амалдаги пул массасини тўлдирувчи сифатида ҳам қараш
мумкин. Шу жиҳатдан қаралганда, криптовалюталар тақдим этадиган
имкониятлардан тўла қонли фойдаланиш, хусусан, криптовалюталарга бўлган
талабни қондириш учун криптовалюта бозорини ривожлантириш талаб этилади.
Айни пайтда, криптовалюталардаги ликвидлиликнинг таъминланиши пулга
бўлган
талаб
ортишининг
умумий
нарх
даражасига
таъсирини
нейтраллаштиришга хизмат қилиши мумкин.
Биткоин миқдорининг ўсиши учун протокол k-фоизли қоидага ўхшаш
жиҳатларга эга. Биткоин миқдори муайян фоизларда ошмаса ҳам, биткоин
бирлигида доимий суръатда ўсиш кузатилади. Бироқ биткоиннинг ўсиш суръати
ҳам вақт ўтган сари ўзгаради. Масалан, биткоин билан операциялар йўлга
қўйилишининг дастлабки 4 йилида майнерлар ҳар бир “қазиб олинган” блок учун
50 та биткоин олишган бўлса, 2019 йилга келиб, ҳар бир блок учун 12,5та
биткоин тақдим этилади. Бундан ташқари, майнерлар ҳар бир блок учун ҳақ ҳам
оладилар. Барча биткоинлар (қарийб 21 млн. та) қазиб олингач, майнерлар фақат
24
ҳар бир блокда қайд этилган трансакциялар бўйича ёзувларни шифрдан чиқариш
(de-encrypting) ва тасдиқлаш хизматлари учун ҳақ олишади.
Эфириум биткоиндан фарқли равишда ўз блокчейнида яратиладиган
эфирлар (Ether) сонига нисбатан юқори чегарага (лимит) эга эмас. Ҳозирда эфир
доимий суръатда ўсиш тенденциясига эга бўлиб, ҳар бир “қазиб олинган” блок
учун 2 эфир ажратилади. Эфириум блокчейнида ҳар бир янги блок 14-15
секундда “қазиб олинади”
1
. Бироқ ажратилган эфир сонининг ортиб боришига
мос равишда мазкур криптовалюта миқдорининг ўсиш суръати пасайиб боради.
Лайткоинни (Litecoin) жорий қилишда рақамли олтин ҳисобланган
биткоинга нисбатан кумуш вазифасини ўташи кўзда тутилган. Биткоин ва
лайткоин ўртасидаги фарқ шундан иборатки, биткоинни қазиб олиш учун жуда
кам тайёргарлик ва тезкор рўйхатдан ўтиш талаб этилади, лайткоин эса кам
қувватли процессорга эга оддий шахсий компьютер томонидан қазиб олиниши
мумкин. Лайткоиннинг бош мотивацияси кичикроқ операцияларни тезда қайта
ишлашда кўринади.
Mintchip ҳам криптографик пул шакли бўлиб, Royal Canadian Mint
маъмурий ташкилоти томонидан яратилган. Mintchip – бу смарт-карта бўлиб,
электрон қийматга эга ва бу қиймат бир чипдан бошқа чипга хавфсиз
алмашиниши мумкин. Биткоиндан фарқли равишда Mintchip моддий пул –
канада доллари билан таъминланган.
Стейблкоинлар криптоактивларнинг қатор хусусиятларига эга бўлиб,
“коин”нинг нархини барқарор сақлаш учун унинг қийматини активлар мажмуига
боғлашни кўзда тутади.
Стейблкоинлар нафақат блокчейннинг устун жиҳатларини ўзида мужассам
этади, балки юқори тебранувчанликни чеклаш механизмига ҳам эга. Содда қилиб
айтганда, стейблкоинлар муайян пул бирлигидаги депозитлар билан тўлиқ
таъминланган, яъни уларга тарқатилган реестрда (блокчейнда) мазкур пул
бирлигининг “токенлашуви” сифатида қараш мумкин. Стейблкоинга ёрқин
мисол Tether бўлиб, у АҚШ долларидаги ликвид фондлар билан таъминланган
ва унинг динамикаси АҚШ долларига жуда яқиндир. Таъминотнинг бошқа
турлари, хусусан, турли валюталардаги ва сўндириш муддати узоқ бўлган
активлар стейблкоин қийматининг янада тебранувчан бўлишига сабаб бўлиши
мумкин.
Таъкидлаш лозимки, Facebook компанияси ўзининг хусусий валютаси –
Libra жорий этилиши борасидаги режасини эълон қилиши билан,
стейблкоинларга бўлган эътибор янада кучайиб кетди. Libra ўз
фойдаланувчиларига блокчейн асосига қурилган молиявий инфратузилма ва
глобал валюта орқали арзон тўлов хизматларини таклиф этади. Libra барқарор ва
юқори мавқега эга марказий банкларнинг валюталаридаги паст тебранувчан
активлар захираси билан таъминланган
2
. Бошқа стейблкоинлар Libra жорий
қилинишидан анча аввал муомалага киритилган бўлсада, Libraнинг ўзига хос
1
Diedrich, H. (2016), Ethereum: Blockchains, Digital Assets, Smart Contracts and Decentralized Autonomous
Organizations, Wildfire Publishing.
2
Libra Association (2019): The official Libra white paper, https://libra.org/en-US/white-paper/.
25
жиҳати Facebook ва унинг глобал кўлами туфайли йирик фойдаланувчилар
базасига эга эканлиги билан белгиланади.
Моҳиятан стейблкоинлар анъанавий криптовалюталарга нисбатан тўлов ва
жамғариш воситаси функциясини самаралироқ бажариш имкониятига эга.
Бироқ, стейблкоинларни жорий қилувчи хусусий компаниялар самарали
бошқарув ва тегишли рискларни мувофиқ бошқаришни таъминлашлари шарт.
Хулоса қилганда, иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорлик, хусусан,
нархлар барқарорлигини таъминлашда пул таклифини тартибга солиш муҳим
экан, хусусий валюталар ролининг ортиши билан мазкур мажбуриятни бажариш
мураккаблашади. Кейинчалик, тартибга солинмайдиган пуллар ривожланиши
ортида марказий банкнинг пул устидан монополиясига барҳам бериш оқибатда
тизимли тартибсизликларни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Шу боис, Марказий банкларнинг рақамли валюталар устидан назоратни ўз
қўлида сақлаб қолиши зарурий шартлардандир. Бироқ амалдаги фиат
пулларнинг рақамли иқтисодиёт шароитида юқори самара бермаслиги, саноат
4.0 инқилоби шароити талабларига жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, Марказий
банкнинг рақамли валютасини муомалага киритиш объектив заруратга айланади.
Бу эса, Марказий банкнинг рақамли валютани жорий этиш бўйича аниқ
стратегияга эга бўлишини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |