Бизнес ва мулокот конунлари аюпов Равшан Хамдамович



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/74
Sana02.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#729120
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
Biznes va muloqot qonunlari e8f4d

Аюпов Равшан Хамдамович 
117 

Агар 
Сиз 
маҳсулотингизнинг 
ноёб 
хусусиятлари 
туфайли 
истемолчиларнинг талабларини максимал даражада қондира олсангиз 
бозордаги муваффақиятга эришдим деяверинг. 

Бозорнинг катта фойда келтирадиган сегментида катта фойда 
келтирадиган маҳсулот ва товарлар билан чиқиш ҳамда уни максимал 
даражада эгаллаш сотувлардан, инвестициялардан ва акциялардан 
максимал даромад олишни таъминлайди. 

Бозор ажойиб ишни, ажойиб товарни ва ажойиб ҳизматни ажойиб 
тарзда мукофотлайди. 

Бозор ўртача бажарилган ишни, сифати ёмон маҳсулотни ва савияси 
паст ҳизматни қониқарсиз даражада мукофотлайди.

Бизнесдаги ҳақиқий йўлбошчи ҳар қандай шароитда ҳам ҳар бир инсон 
билан ўзаро муносабатда ростгўйлик, ҳақиқатгўйлик ва тўғрилик билан 
иш юритади. 

Олий даражадаги йўлбошчи қийинчиликлар ва омадсизликларга дуч 
келганда қатъийлик билан қарорлар қабул қилади ва шунга мос 
равишда ҳаракат қилади. 

Йўлбошчилар оламни ўзлари истагандай эмас, балки у қандай бўлса, 
шундайлигича қабул қиладилар. 

Хокимиятни шундай инсон эгаллайдики, у керакли натижаларни олиш 
учун энгсамарали усулларни қўллай олади.

Йўлбошчилар иш бошида бўлишни жуда ҳам истайдилар, улар 
келажакни бошқалардан кўра яхшироқ кўрадилар ва шу асосда 
бошқарувни амалга оширадилар. 

Ҳақиқий йўлбошчи ҳар қандай қийинчиликни енга олиш ва ҳар қандай 
мақсадга эриша олишга жуда қаттиқ ишонади.

Йўлбошчилар ўзларига тобеъ бўлган инсонларнинг талабларини
туйғуларни ҳамда интилишларини тушунадилар ва сезадилар. 


Аюпов Равшан Хамдамович 
118 

Биз яшаётган дунёда барча пулга мухтож ақлли инсонлар ва пул топиш 
қонунларини тушунган ҳамда уларга бўйсунишга тайёр турганлар
учун етарли даражадаги пул миқдори мавжуд. 

Инсонлар бой бўлишга қатъий қарор қилганликлари туфайлигина 
бойликка эришадилар. 

Инсонлар 
бой 
бўлишга 
қатъиятлари 
етмаганликлари 
ва 
сусткашликлари туфайлигина камбағалдирлар. 

Пул инсонларнинг маҳсулот ва ҳизматларга кўчирилган меҳнатининг 
бошқа инсонларнинг маҳсулот ва ҳизматларига алмаштиришга имкон 
берадиган воситачидир. 

Пул инсонларнинг маҳсулот ва ҳизматларга берган қийматининг 
ўлчамидир. 

Сиз топаётган пул миқдори бошқалар нуқтаи-назаридан Сиз жамиятга 
бераётган фойданинг ўлчамидир. 

Пул оқибат, сабаб эмас. 

Олаётган пулингизнинг миқдорини кўпайтириш учун бажараётган 
ишингизнинг сифатини оширишингиз керак. 

Пул кўпайтириш учун керак бўлган энг қийматли капитал Сизнинг 
ақлий қобилиятингиз, физик хусусиятларингиз ва пул топа олиш 
қобилиятингиздир.

Энг қимматли ресурс - бу вақтдир. 

Вақт ва пулни йўқотиш ёки инвестиция қилиш мумкин. 

Пул ва вақтдан фойдаланишнинг энг яхши усули – уларни қўшимча 
маблағ топа олиш учун сарфлашдир. 

Ҳар қандай жамиятдаги муваффақиятли инсонлар қарорлар қабул 
қилишда узоқ муддатларни ҳисобга оладилар. 

Мукофот олишни кечиктириш – молиявий муваффақият гаровидир. 


Аюпов Равшан Хамдамович 
119 

Ҳозирги пайтда нимадандир воз кечиб, керакли ишни бажарсангиз, бу 
Сизнинг келажакдаги муваффақиятингиз гаровидир. 

Агар инсон бутун 
ҳаёти давомида доимий равишда 
ўз 
даромадларининг ўн фоизини жамғарма сифатида сақлай олса, у 
албатта молиявий мустақилликка эришади.

Сизнинг молиявий келажагингиз Сиз қанча даромад қилаётганингиз 
билан эмас, балки Сизда қанча маблағ қолаётгани билан аниқланади.

Сарф-ҳаражатлар доимо даромадга параллел равишда ўсади. 

Агар Сиз сарф-ҳаражатларингиз даромадга нисбатан камроқ ўсишини 
таъминлай олсангиз ва бундан ҳосил бўлган фарқни жамғарсангиз ёки 
инвестиция қилсангиз, бир қанча муддатдан сўнг албатта молиявий 
мустақилликка эришасиз.

Молиявий мустақиллик стулининг тўрт оёғи бор – харакат, жамғарма, 
суғурта ва инвестиция. 

Кутилмаган ҳодисалардан батамом ҳимояланган бўлиш учун Сиз 
оддий ҳаражатларингизнинг беш-олти ойлик миқдорига тенг ликвид 
жамғармага эга бўлишингиз керак.

Кўзда тутилмаган воқеа ва ҳодисалардан химояланиш ҳамда бу 
шароитларда тўлов қобилиятига эга бўлиш учун Сиз суғурта 
қилдиришингиз лозим.

Сизнинг асосий молиявий мақсадингиз шундай миқдордаги капитал 
йиғиш бўлиши керакки, бунда инвестициялар туфайли олаётган 
фоизларингиз миқдори ишхонада олаётган пулингиз миқдоридан 
сезиларли даражада кўп бўлиши керак. 
Рисоламизнинг сўнгида қуйидаги ҳикматли сўзларни эътиборингизга 
ҳавола этишни маъқул кўрдик: 
«Инсонни бутун ҳайвонлардан юқори қўйган, уни дунёнинг бутун 
сирларидан воқиф этган тўрт нарса будир: ҳикмат, ақл, қаноат ва адолат. 


Аюпов Равшан Хамдамович 
120 
Илм таҳсил этмоқ, савод чиқармоқ ва ҳар нарсани атрофлича тушуна 
билмоқ – ҳикматга; тадбир, сабр, назокат, марҳамат – ақлга; ҳаё, 
олижаноблик, ўзини қўлга олмоқ ва ўзининг ҳақ-ҳуқуқини билмоқ – қаноатга; 
тўғрилик, ваъдага вафо, эзгу ишлар қилмоқ ва яхши ҳосиятли бўлмоқ – 
адолатга тегишлидир. Бу сифатларнинг бариси бир одамда мужассам 
бўлса, дунёдаги энг буюк мавқе ҳам уни гангитиб қуймайди. Энг катта 
кулфат ҳам уни саросимага сола олмайди. Бундай одам атрофида ўзини 
қувонтирмайдиган нарсаларнинг борлигидан ғам емайди, ўзида мавжуд 
нарсалардан маҳрум бўлса, ранжимайди. Бошига фалокат келса, ўзини 
йўқотиб қўймайди. Ҳикмат – битмас-туганмас ҳазинадир. Харжлаганинг 
билан камаймайди, асраганинг билан унга нуқсон етмайди. Ҳикмат шундай 
либоски, кийганинг билан эскирмайди» 
«Калила ва Димна» дан 
 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish