Аюпов Равшан Хамдамович
112
Барча воқеа ва ҳодисалар ўз сабабига эга, ҳар бир оқибатнинг эса ўз
сабаби мавжуд.
Агар бирор бир нарса ёки ҳодисага чин дилдан ишонсангиз, у Сиз учун
ҳақиқатга айланади.
Агар Сиз бирор бир нарса ёки ҳодисани комил ишонч билан кутсангиз,
у Сиз томоннингиздан амалга оширилган башоратга айланади.
Сиз жонли магнитсиз, шунинг учун ҳам Сиз ўз
фикрларингиз билан
мос бўлган инсонларни, ҳолат ва ҳодисаларни ҳаётингизда
учратаверасиз ҳамда ўзингизга тортасиз.
Сизнинг ташқи дунёингиз ички дунёингизга мос ва унинг худди
ўзидир, у Сизнинг фикрлашингиз асосий кўрсатгичларига мос келади.
Сиз ўз ҳаётингизни қанчалик даражада бошқара олсангиз,
шунчалик
даражада ўз-ўзингиздан мамнунсиз.
Ўзгаришлардан қочиб қутулиш мумкин эмас, у муқаррардир.
Бошқарила олинмайдиган ўзгаришлардан кўра, бошқарила олинадиган
ўзгаришлар кўпроқ муваффақиятларга олиб келадилар.
Ҳаётингизни назорат қилиш учун аввало ўз тафаккурингизни назорат
қила бошлашингиз лозим.
Ҳаёт тасодифий ҳодисалар занжиридир ва унда барча ҳодисалар
фақатгина тасодифий равишда юз беради.
Агар
режалаштира
олмасангиз,
Сиз
муваффақиятсизликни
режалаштирган бўласиз.
Сиз ўз ҳаётингиз ва келажагингиз учун тўла ва батамом масъулдирсиз.
Сиз доимо фикр ҳамда ҳаракат эркинлигига эгасиз.
Масъулият ўзингизни ва фикрингизни тўла назорат қила
олишни
уддалашдан бошланади.
Ҳеч ким Сизга ёрдам бераман деб югуриб келмайди.
Аюпов Равшан Хамдамович
113
Омадли инсонлар ҳаётнинг барча жабҳасида аниқ мақсадга ва фаолият
йўналишига эга бўладилар.
Сиз ўзингизнинг барча ижобий ва салбий хатти-ҳаракатларингизга тўла
жавоб берасиз ва шунга яраша ҳақ оласиз.
Сизнинг ҳаётдан олаётган мукофотларингиз Сиз томонингиздан
бошқаларга
кўрсатилаётган
ҳизматлар
қийматига
тўғри
пропорционалдир.
Ҳар қандай бойлик ҳизмат кўрсатиш ва уни сотишдан бошланади.
Агар Сиз ўзингиз олаётган мукофот миқдорини кўпайтирмоқчи
бўлсангиз,
аввало
ўзингиз
томонингиздан
кўрсатилаётган
ҳизматларнинг сони ва сифатини оширишингиз лозим.
Ҳар бир инсон ҳизмат кўрсатишдан олинган комиссион тўлов учун
ишлайди.
Ҳар қандай муваффақиятга ҳам доимий меҳнат орқали эришилади.
Ҳар қандай катта муваффақиятга жуда узоқ муддат давомидаги
интенсив меҳнат сабаб бўлади.
Қанчалик интенсив меҳнат қилсангиз, шунчалик кўп омадингиз келади.
Ўртача одамга нисбатан кўпроқ нарсага
эришиш учун унга нисбатан
кўпроқ ва яхшироқ ишлашингиз керак бўлади.
Агар Сиз ҳозиргидан кўра кўпроқ иш бажарсангиз, Сизга ҳозиргидан
кўпроқ тўлашади.
Самарали натижага пухта тайёргарлик орқали эришилади.
Ишда доимий равишда ҳалақит берадиган муаммоларни яхшилаб
таҳлил қилинг ва улардан қутулиш йўлларини ўйлаб топинг.
Ўйламасдан қилинган хатти-ҳаракатлар
барча омадсизликларнинг
сабабидир.
Барча бажарадиган ишларингизни қилиш учун доимо вақт етмайди.